Янгийўлда ертўлага ўрнатилган сув иситиш ускунасидан чиққан ис гази уйга сизиб кириши оқибатида эр-хотин вафот этди.
Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вазири Уилбур Россни қабул қилди. Бу Америка савдо вазирининг Ўзбекистонга амалга оширган илк ташрифидир.
Тошкентда ўрнатилган иккита гулчанги қопқонлари гуллаган ўсимликларнинг чангларига бўлган аллергияни назорат қилиш имконини беради.
Бухоро вилоятида Lacetti ва Isuzu юк машинаси тўқнашуви натижасида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистон 2025 йилгача тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини 7 млрд долларгача ошириб, калава ип экспортини камайтиришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон разведкачилари Буюк Британияда бўлиб ўтган «Кембрия патрули» танловида биринчи ўринни эгаллади.
Ҳукумат тарифлар оширилиши оқибатларини юмшатиш учун чораларни кўради, дея хабар қилди Молия вазирлиги. Иссиқлик энергияси тарифлари оширилиши чекланади. Нефть маҳсулотлари ва газга акцизлар пасайтирилади.
Газни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, Coca-Cola Uzbekistan`даги давлат улушининг сотилиши, банкнотлар ишлаб чиқариш — Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари.
Мирзо Улуғбек туман судида талончиликка қўл урган йигитлар устидан ҳукм ўқилди.
Хитой жанубида 55 километрлик дунёдаги энг узун кўприк очилди.
Айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга ва жиноий жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун имзоланди.
Рулда телефондан фойдаланиш, тезликни ошириш, маст ҳолда машина ҳайдаш ва транспортни ҳужжатларсиз бошқариш каби қоидабузарликлар учун жарималар миқдори оширилди.
А-380 автомагистралининг Беруний туманидан ўтган қисмида йирик ЙТҲ содир бўлди, беш киши вафот этди.
«Ўзэкспомарказ"да Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди.
Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов федерациянинг янги машғулот мажмуасида якунланган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
«Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев вазифасидан вақтинча озод қилинди. Аввалроқ унинг ўғирликда гумон қилинаётгани маълум бўлган эди.
Шавкат Мирзиёев Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Анталияда бўлиб ўтган армрестлинг бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.
Алишер Усмонов Mail.Ru Group`даги улушини холдинг бош директори бошқарувига берди ва шу йўл билан компания устидан назоратни йўқотди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг