Россия Ўзбекистонни Қозоғистон билан биргаликда сунъий йўлдош учирилишида иштирок этишга таклиф қилди.
Москвада Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали очилди.
Президент мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган қарорни имзолади.
17 октябрдан қўшни давлатлардан ер усти ва дарё ўтказиш пунктлари орқали бож ундирилмайдиган товарларни олиб ўтишга янги чекловлар жорий этилди.
Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми октябрь ойигача 489 млн долларга камайиб, 25,49 млрд долларни ташкил этди.
Тўққиз ой ичида энг юқори ўртача ойлик ҳисобланган иш ҳақи 2,363 млн сўмни (Тошкентда), энг пасти — 1,311 млн сўмни (Наманган вилоятида) ташкил этди.
«Ўзбекистон темир йўллари» 1 ноябрдан Afrosiyob поезди чипталари нархини ўртача 35 фоизга оширади.
Литванинг ASHBURN International компанияси ишлаб чиққан TransLink.iQ дастурий таъминоти пластик карталардаги маълумотларни ҳимоя қилади.
Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида 23 та оилавий меҳмон уйи очилиб, 50 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.
GM Uzbekistan компанияси GM Korea билан ҳамкорликда Tracker моделини йирик узелли йиғиш ишларини олиб бормоқда.
«Ақлли шаҳар» концепцияси лойиҳаси, шунингдек уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси президенти администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди.
Андижонда яшовчи уй бекаси Ш. В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида унинг танасини турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, ўлимига сабабчи бўлди.
«Миллий банк» Андижон вилояти филиали ходимлари мижозлар ҳисоб рақамларидан қарийб 760 минг долларни ноқонуний ўтказганликда айбланмоқда.
Керчидаги коллежда содир бўлган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 50 га яқин киши жароҳатланди.
Европа инвестиция банки Ўзбекистонга сув таъминотини яхшилаш ва корхоналар самарадорлигини оширишга 100 млн евродан иккита дастлабки қарзларини ажратди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Путин ташрифини ёритиш мақсадида матбуот маркази ташкил этилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖда Германиянинг «Mercedes-Benz» компанияси менежери Макс Киршенхофер билан учрашув ўтказилди.
Тошкентда газ мосламасининг носозлиги сабаб ис газидан буви ва икки набира захарланди.
Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун 100 фоизлик олдиндан тўловни жорий этишни кўзда тутувчи қонун имзоланиб, кучга кирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг