Дўстлик туманида оилавий боғчанинг қаровсиз қолган 3 ёшли табрияланувчиси ариққа тушиб кетиб, вафот этганди. Суд бу ишда боғча директорига 4 йил 1 ой, тарбиячига 4 йил ва туман СЭС бошлиғига 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов профессионал рингдаги илк мағлубиятини қабул қилди. Иккита чемпионлик камари учун курашда у икки карра мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфордга ютқазди.
Андижонда эркак турмуш ўртоғи ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдирди. Воқеага ўзаро жанжал сабаб бўлгани айтилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.
Автомобиль олди-сотдиси соҳасида фирибгарликда айбланиб, 10 йилдан буён қидирувда бўлган 45 ёшли эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИВга мурожаат қилишлари сўралди.
Якшанба куни Париждаги Олимпия ўйинларида боксчилар Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов финал учун жанг қилади. Енгил атлетикачи Анвар Анваров ўз иштирокини бошласа, Сафина Садуллаева финалда қатнашади. Олга Забелинская ва Янина Кускова велошоссе бўйича гуруҳ баҳсларида кураш олиб боради.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Унинг фаолиятидан Ўзбекистонга етказилган зарар 12 млрд сўм (салкам 1 миллион доллар)га баҳоланмоқда.
Июль ойида 801 та ҳолатда жами 234 млрд 778 млн сўмлик электр ва табиий газ талон-торож қилинди. Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 304 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
World Justice Project халқаро нодавлат ташкилотининг 2023 йилги Ҳуқуқ устуворлиги индексига кўра, Ўзбекистон 142 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади (2022 йилда ҳам шундай натижа бўлган).
2024 йилги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик 6 нафар боксчи медаллар учун жангни давом эттирмоқда. 5 нафар боксчи эса мусобақадан чиқиб кетди. «Газета.uz» спортчиларнинг натижалари ҳақида маълумот беради.
Тошкент вилоятида газ таъминоти бош муҳандиси (8500$), Хоразмда ДУК мутахассиси (3500$) ва Савдо-саноат палатаси бўлими ходими, Қашқадарёда тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в.б. (1500$), Самарқандда МЧЖ мутахассиси (1100$) ҳамда божхона пости бошлиғи (200$) коррупция ва фирибгарликда гумонланиб ушланди.
Qanot Sharq авиакомпанияси Венгрия пойтахтининг ноёб миллий таомлари билан танишиш ва бой гастрономик маданиятидан баҳраманд бўлиш учун Будапештга ташриф буюришга таклиф қилади.
Ўзбекистон президенти ҳузурида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича давлат раҳбари ҳузуридаги юқори маслаҳат органи — Иқлим кенгаши тузилади.
Париж Олимпиадасининг 8-кунида Абдумалик Халоков, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Навбаҳор Ҳамидова чорак финал жангини ўтказади. Велоспортчи Никита Цветков гуруҳ пойгасида қатнашади. Академик эшкак эшишда Анна Пракатень Б финалда ўйнаса, дзюдо бўйича Ўзбекистонга нимчорак финалда Канада рақиб бўлади.
Фуқарога тарсаки туширгани учун жазоланган Чироқчи ҳокими, Ўзбекистоннинг Олимпиададаги навбатдаги медали, электромобиллар импортига божни «100 фоиз» қўллашини айтган ССП раҳбари, Тошкентда қуриладиган 20 та ерусти пиёдалар ўтиш жойи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Метан нархлари эркинлаштирилаётгани фонида Рақобат қўмитаси АГТКШлардаги нархларни мониторинг қилди. Унга кўра, нарх чеклови бекор қилинган бўлса-да, уларнинг 71 фоизи 3750 сўм нархни сақлаб қолган, 25 фоизи эса 200 сўмгача оширган. Нархлар кескин ошишига сабаб бўлувчи омиллар йўқ, деб ёзди қўмита.
Юнусобод туманида Tracker машинаси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб кетди. Оқибатда пиёда жароҳат олди. Суриштирув ишлари бошланди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият туфайли фуқароларга бир қатор тавсиялар берди. Элчихона Исроилнинг айрим ҳудудларига бормаслик, расмий хабарларни кузатиб бориш, оммавий йиғилиш ва жамоат жойларига ташриф буюрмасликни сўради.
Дзюдочи Алишер Юсупов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этди. Шундай қилиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида барчаси дзюдочилар томонидан қўлга киритилган 1 та олтин ва 2 та бронза медали мавжуд.
Қашқадарё ҳокимлиги Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога тарсаки туширгани акс этган видеога муносабат билдирди — у «интизомий жазога тортилган» ва «қатъий огоҳлантирилган». Тайинловига бир йил ҳам тўлмаган ҳоким бундан аввал ҳам топшириқлар ижросидаги камчиликлари учун ҳайфсан олганди.
13−18 август кунлари Самарқанд шаҳрида Глобал Жануб аёл режиссёрлари кинофестивали бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё, Фаластин, Вьетнам, Грузия ва Ҳиндистон муаллифларининг ҳужжатли ва экспериментал қисқа метражли ва бадиий фильмлари намойиш этилади. Дастурда мастер-класслар ва маърузалар ҳам мавжуд.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг