Архив

Июль ойида дефляция 0,3% бўлди. Ўзбекистонда озиқ-овқат ва бошқа товарлар нархи қандай ўзгарди?
1 август 2024, 18:39

Июль ойида дефляция 0,3% бўлди. Ўзбекистонда озиқ-овқат ва бошқа товарлар нархи қандай ўзгарди?

Июлда Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар ҳамда деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, сариёғ ва гуручдан ташқари) нархларининг мавсумий пасайиши фонида 0,28 фоизли дефляция қайд этилди. Йиллик инфляция 10,47% гача секинлашди. Дори-дармон, поезд ва самолёт чипталари, пропан нархи ошди.

Ўзбекистон аҳолиси 37,1 миллион кишидан ошди
1 август 2024, 18:02

Ўзбекистон аҳолиси 37,1 миллион кишидан ошди

2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон аҳолиси 334 мингдан зиёдга кўпайиб, 37 миллион 134,2 минг кишини ташкил қилди. Ушбу олти ой давомида ўлим даражаси сўнгги 9 йилнинг биринчи олти ойлари, шу жумладан, пандемия даврига нисбатан энг юқори бўлди.

Хорижий тил ўқитувчиларидан B2 сертификатини талаб қилиш муддати узайтирилди
1 август 2024, 16:42

Хорижий тил ўқитувчиларидан B2 сертификатини талаб қилиш муддати узайтирилди

Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларида ишлаётган хорижий тил ўқитувчиларидан камида B2 даражадаги тил сертификатини талаб қилиш муддати 2025−2026 ўқув йилига қадар узайтирилди. Унгача B2 сертификати бўлмаган ўқитувчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайди.

Пора билан ушланган Асака тумани прокурори ўринбосари 8,5 йилга қамалди
1 август 2024, 15:38

Пора билан ушланган Асака тумани прокурори ўринбосари 8,5 йилга қамалди

Асака тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси собиқ ходими ва туман прокурори ўринбосари 15 минг доллар пора билан ушланганди. Улар суд ҳукми билан 6 йил 1 ой ва 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Андижонда ЙТҲ оқибатида 61 ёшли ҳайдовчи вафот этди
1 август 2024, 15:36

Андижонда ЙТҲ оқибатида 61 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Балиқчи туманида юк машинаси билан тўқнашган Nexia 2 автомобилининг 61 ёшли ҳайдовчиси вафот этди.

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов Мигель Паррани мағлуб этди, аммо ҳакам қарори туфайли ғалаба хавф остида қолди (видео)
1 август 2024, 15:30

Боксчи Шаҳрам Ғиёсов Мигель Паррани мағлуб этди, аммо ҳакам қарори туфайли ғалаба хавф остида қолди (видео)

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШда Мигель Парра устидан ғалаба қозонди. Еттинчи раундда Ғиёсов жигарга аниқ зарба берди, бироқ ҳакам буни камардан пастроққа берилган зарба деб ҳисоблади ва ундан очко олиб қўйди.

Қариндошлар ўртасидаги никоҳ — бу нега муаммо ва уни қандай ҳал қилиш мумкин?
1 август 2024, 15:10

Қариндошлар ўртасидаги никоҳ — бу нега муаммо ва уни қандай ҳал қилиш мумкин?

Қариндошлар ўртасидаги никоҳ — инсоният тарихининг деярли барча давру давлатларига маълум, ҳозирда курраи заминнинг камида 10 фоиз аҳолиси ҳаётига тааллуқли бир феномен. «Газета.uz» чор-атрофимизда ҳануз учраб турувчи ушбу ҳодиса моҳияти ва оқибатларини ўрганишга ҳаракат қилди.

Ўзбекистонда автомобиллар учун метан ва пропан нархи ошди
1 август 2024, 14:25

Ўзбекистонда автомобиллар учун метан ва пропан нархи ошди

Ўзбекистонда енгил автомобиллар учун метаннинг 1 августгача белгиланган 3750 сўм миқдоридаги чакана нарх чеклови тўхтатилди. Энди ёнилғи қуйиш шохобчалари нархни ўзлари белгилайди, у ўртача 200−500 сўмга кўтарилди. Пропан нархи кескин ошиб, икки ой ичида 44 фоизга юқорилади.

Самарқандда Nexia уриб юбориши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
1 август 2024, 12:12

Самарқандда Nexia уриб юбориши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди

Каттақўрғон туманида Nexia машинасининг маст ҳайдовчи велосипедда 4 ва 7 ёшли қизлари билан кетаётган йўловчини уриб юборди. Оқибатда ота ва кичик қиз воқеа жойида ҳалок бўлди, ҳайдовчи қамоққа олинди.

Ташаббусли бюджетда кетма-кет ғолиб бўлган маҳаллалар кейинги икки мавсумда қатнашмайди
1 август 2024, 11:32

Ташаббусли бюджетда кетма-кет ғолиб бўлган маҳаллалар кейинги икки мавсумда қатнашмайди

Ташаббусли бюджетда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади. Овоз беришдан аввал 7 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади. Овоз бериш босқичи 20 кундан 10 кунга қисқартирилди.

Тошкентда ЙПХ инспекторини машинасида судраган ҳайдовчи 15 суткага қамалди
1 август 2024, 11:29

Тошкентда ЙПХ инспекторини машинасида судраган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Тошкентда ЙПХ инспекторини автомашинаси капотида судраган ҳайдовчи 15 суткага қамалди. У ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб, бир неча қоидабузарликлар содир этган.

Париждаги Олимпиаданинг 6-куни: Анна Пракатень ярим финалда, 2 боксчи чорак финалда ўйнайди
1 август 2024, 11:01

Париждаги Олимпиаданинг 6-куни: Анна Пракатень ярим финалда, 2 боксчи чорак финалда ўйнайди

Париждаги Олимпия ўйинларининг 6-кунида академик эшкак эшувчи Анна Пракатень ярим финалда қатнашади. Дзюдочилар Музаффарбек Тўрабоев ва Ирисхон Қурбонбоева ўз юришини бошлайди. Боксчилардан Лазизбек Мулложонов ва Руслан Абдуллаев чорак, Сабина Бобоқулова ва Навбаҳор Ҳамидова 1/16 финалда беллашади.

Италия бош вазири Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтди
1 август 2024, 10:36

Италия бош вазири Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтди

Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Хитойда бўлди ва қайтаётиб, Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтди. У билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов учрашди.

Афғонистоннинг Royal ичимлигида меъёрдан ортиқ бўёқ борлиги аниқланди
1 август 2024, 09:33

Афғонистоннинг Royal ичимлигида меъёрдан ортиқ бўёқ борлиги аниқланди

Афғонистонда ишлаб чиқарилган Royal анор шарбати таркибидаги E122 азорубин бўёғи меъёрдан ошиб кетган, деб хабар қилди Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекцияси. Ушбу бўёқ болаларнинг фаоллиги ва диққатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Японияда гуруч захиралари 1999 йилдан бери энг паст даражага етди, сабаб — сайёҳлар ва кам ҳосил
31 июль 2024, 23:47

Японияда гуруч захиралари 1999 йилдан бери энг паст даражага етди, сабаб — сайёҳлар ва кам ҳосил

Японияда гуруч захиралари ҳосил камайишига олиб келган туризм буми ва жазирама туфайли сўнгги ўнйилликлардаги энг паст даражага тушди. Танқислик шароитида экин нархи 30 йиллик максимумга етди.

Ким Чен Ин ҳокимиятни қизига топширишга тайёрланмоқда — ОАВ
31 июль 2024, 23:28

Ким Чен Ин ҳокимиятни қизига топширишга тайёрланмоқда — ОАВ

Жанубий Корея разведкаси КХДР етакчиси қизи Ким Жу Эйни ворисликка тайёрлашни бошлаган, деб ҳисобламоқда. Ёш бўлишига қарамай (тахминан 11 ёшда), у барча муҳим тадбирларда, жумладан, ракета синовларида отасига ҳамроҳ бўлмоқда.

Париж-2024: Ўзбекистоннинг яна икки боксчиси чорак финалга чиқди
31 июль 2024, 23:02

Париж-2024: Ўзбекистоннинг яна икки боксчиси чорак финалга чиқди

Боксчилар Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париж Олимпиадасидаги дебютини ғалаба билан бошлаб, чорак финалга йўл олди. 31 июль кунги баҳсларда қатнашган камончилар ва дзюдочилар мусобақани медалларсиз якунлади.

31 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
31 июль 2024, 22:31

31 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тимур Кападзенинг Олимпиададаги иштирок ҳақидаги фикрлари, бир нечта маҳсулотларда камчиликлар аниқлаган Рақобат қўмитаси, электр учун тўловларда эҳтимолий узилишлар, Қозоғистонга борадиган Шавкат Мирзиёев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Ўзбекистонда YouTube секинлашмаяпти» — РТВ
31 июль 2024, 21:45

«Ўзбекистонда YouTube секинлашмаяпти» — РТВ

Россияда YouTube видеоҳостинг хизматининг секинлашиши ушбу хизматнинг Ўзбекистондаги фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, деб хабар қилди Рақамли технологиялар вазирлиги.

Гугурт ишлаб чиқарувчи 5 та корхонанинг маҳсулотлари сифатсизлиги аниқланди
31 июль 2024, 21:08

Гугурт ишлаб чиқарувчи 5 та корхонанинг маҳсулотлари сифатсизлиги аниқланди

Ўзбекистондаги дўконларда сотилаётган бешта савдо белгисининг гугурт маҳсулотлари сифат стандарти талабларига номувофиқ экани аниқланди. Рақобат қўмитасининг ёзишича, уларнинг қутиларига меъёрдан кам гугурт чўпи солинади. Уларга нисбатан чора кўрилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг