Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари августда Малайзияга боради. Малайзия вакиллари эса октябрда Тошкент сайёҳлик ярмаркасида иштирок этади.
МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах билан учрашди.
Қаҳрамон Шокиров Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси этиб тайинланди.
Англия пенальтилар сериясида Колумбияни мағлуб этиб, жаҳон чемпионати чорак финалига чиқди. Бу инглизларнинг 1996 йилдан буён пенальтилар сериясидаги илк ғалабаси.
Президент тасдиқлаган оила институтини мустаҳкамлаш концепциясида оилавий можароларни ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш, ажрашаётган аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш каби нозик масалалар ҳам ўрин олган.
Форсберг томонидан киритилган гол Швецияга Швейцария устидан ғалаба келтирди ва чорак финал йўлланмасини тақдим этди.
МБ ўрганишлари июнда маҳсулот ва хизматлар нархининг 2,7 фоизга пасайганини кўрсатди. Бунда мева ва сабзавотлар ҳисобга олинмаса, нархлар 0,8 фоизга ўсган.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари Беларусдаги халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгаллади.
Тошкент ҳокими в. б. бекатлардаги дўконларни ёпишни таклиф қилди. Қарор масала ўрганилиб, аҳоли билан муҳокама қилинганидан сўнг қабул қилинади.
Президент «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.
Президент Ўзбекистон ва Туркия ўртасида экстрадиция бўйича битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Тошкентдаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолига квартира шахсий ҳисоб рақами ўрнини эгаллаб, бюрократияни камайтиришга қаратилган «уй китоблари"ни юритиш таклиф қилинди.
Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги Ўзбeкистон элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди.
Тошкент ҳокимияти қошидаги жамоатчилик кенгаши ўзининг биринчи йиғилишини ўтказиб, таркибни эълон қилди.
Бельгия терма жамоаси Японияга қарши ўйинда 0:2 ҳисобида ортда бораётган бўлишига қарамай, якунда ғолиб бўлди ва мундиал чорак финалига чиқди.
Тошкентдаги Пучон университети мактабгача таълим, корейс тили, архитектура ва дизайн йўналишлари бўйича дастлабки талабаларни қабул қилади.
Неймарнинг бир голи ва гол билан якунланган паси Бразилияга Мексика устидан ғалаба келтирди.
15 июлдан энг кам иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ўртача 7 фоизга оширилади.
Спортчиларни жаҳон ва Осиё чемпионатлари, олимпия ўйинлари ва мусобақаларга тайёрлаш учун 5 та марказ ташкил этилади.
ДСҚ раҳбари Бегзод Мусаев 2005 йилдаги солиқ ислоҳотлари натижасида тадбиркорлар аутсорсинг қўллай бошлаганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг