Тошкентда йўл-патруль хизмати инспекторлари учун бодикамераларни синовдан ўтказмоқда.
Молия вазирлиги бюджет ташкилотлари ходимларининг ўртача ойлик маоши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Азиз Эшбеков Бош прокуратуранинг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 3 июндан 8 сентябргача Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича эконом класс тарифларини пасайтирмоқда.
Қизлар ва аёллар эндиликда хорижга чиқишга рухсатнома олиш учун Тошкент миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида суҳбатдан ўтишга мажбур эмас.
МБ маълумотларига кўра, май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1,1 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 0,9 фоизга, хизматлар — 1 фоизга пасайди.
Дилшод Аҳатов ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Янги ташкил этилган Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига Шерзод Қудратхўжаев ректор этиб тайинланди.
Лондон фонд биржасига Халқаро молия корпорациясининг ўзбек сўмидаги облигациялари жойлаштирилди.
Пойтахтда Жаҳон велосипед куни муносабати билан дипломатик корпус вакиллари иштирокида велотур ўтказилади.
Давлат туризм қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келган Азиз Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Қашқадарё ва Навоий вилоятларида содир бўлган икки ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди.
Тошкентдаги Ботаника боғида пиёздошлар оиласига мансуб ўсимликларни илмий ўрганиш учун Ўзбек-хитой пиёз боғи ташкил этилди.
Гимнастикачи Оксана Чусовитина Хорватияда ўтган FIG World Challenge Cup мусобақасида таяниб сакрашда биринчи ўринни эгаллади.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Бухорода кучли қум бўрони кузатилмоқда.
Тошкентнинг Зарафшон кўчасидаги автомобиллар тураргоҳи ўрнида пиёда сайр қилиш учун ҳудуд пайдо бўлди.
Асакадаги GM Uzbekistan автозаводида коррупцияга қарши кураш бўйича тадбир ўтказилди.
Шодиёр Маматқулов мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкент ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари соат 8дан иш бошлайди.
Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида эсдалик совғаси сифатида Оролбўйи ҳавоси қадоқланган консерва банкаларини ишлаб чиқариб бошланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг