Олимпия ўйинларининг 3-кунида Баҳодир Жалолов ва Руслан Абдуллаев чорак финалга чиқди. Қиличбоз Зайнаб Дайибекова илк баҳсида енгилди. Дзюдочи Шукуржон Аминова ва Муроджон Йўлдошев эса 2-даврасида мусобақани тарк этди. Сузиш ва эшкак эшиш баҳсларида ҳам ўзбекистонликлар кейинги босқичга ўта олмади.
АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг собиқ раҳбарларини жиноий жавобгарликка иммунитетини ва Олий суд судьяларининг ваколат муддатини чеклайдиган ислоҳотларни таклиф қилди. «Ҳеч ким қонундан устун эмас. АҚШ президенти ҳам. АҚШ Олий суди судьяси ҳам. Ҳеч ким», — деди Байден.
Венесуэла сайлов кенгаши мамлакатни 2013 йилдан бери бошқариб келаётган Николас Мадуро президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди. Мухолифат ҳукуматни сохтакорликда айблади. Бир қатор Лотин Америкаси давлатлари ҳам натижаларни тан олишдан бош тортди.
Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан рақиби Ута Абэ ҳақида ҳақоратомуз фикрлар ёзишни тўхтатиш ва барчага ҳурмат кўрсатишни сўради. Аввалроқ 5 йил мағлубиятга учрамаган япониялик спортчи Келдиёровага ютқазганида, нега йиғлаб юборганини тушунтирганди.
Иқлим ўзгариши миллий маркази шаҳарларнинг экологик барқарорлигини яхшилаш бўйича ҳокимликлар учун қўлланма ишлаб чиқди. Синов версиялари Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари учун тайёрланган. Кўкаламзорлаштириш бўйича тавсиялар президентга ҳам тақдим этилган.
Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши ҳақида гап кетса, кўпинча «чанг» эсланади. У ҳақиқий муаммони хаспўшлашнинг қулай воситасига айланган. Ҳаво ифлосланишида чангнинг роли қандай, 2021 йил ноябрида Тошкент нима учун чангга кўмилди ва муаммони қандай ҳал қилиш мумкин? «Газета.uz» жавоб излайди.
Президент Ўзбекистон халқини Халқлар дўстлиги куни билан табриклади. У жаҳонда ишонч инқирози ҳукм сураётганини, мамлакатда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни «бузғунчи ёт ғоя ва оқимлар»дан асраш ишларини янги босқичга кўтариш талаб этилаётганини алоҳида таъкидлади.
Рақобат қўмитаси «Тошкент иссиқлик маркази» 2023 йилда меъёрдан 4,7 млн метр куб ортиқча сув сарфлаб, бу орқали 2,5 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олганини аниқлади. ТИМга нисбатан иш қўзғатилди ва ушбу маблағни қайтариш бўйича кўрсатма берилди.
Сайхунобод туманида 21 туп қайрағоч дарахтини кесиб, уларни сотган уч киши 2 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Қолаверса, 1 млрд сўмдан ортиқ зарар ундириши белгиланди.
Самарқанд шаҳрида Labo ҳайдовчиси 9 ёшли велосипедчини уриб юборди. Бола тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.
Чорвоқ сув омбори соҳилидаги Шайх Умар Валий мақбараси зиёратгоҳи жойлашган гўзал Боғистон қишлоғи чиқиндихонага айланмоқда. Евгения Мўминова ачинарли вазият ҳақида гапириб, бу жой сайёҳлар ва табиий гўзалликни йўқотмасдан олдин муаммони ҳал қилиш йўлларини таклиф қилди.
Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда. Ҳафта ўртасидан эса ҳарорат 2−3 даражага кўтарилади.
Париж олимпиадаси чемпиони дзюдочи Диёра Келдиёрова ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У олтин медали Ўзбекистонда аёл спортчиларга катта йўл очишига ишонч билдирди. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги аёллар ҳаётини ўзгартириш унинг миссияси эканини таъкидлади.
Олий таълим муассасаларида 2024/2025-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди. Қиймат ўтган ўқув йилига қараганда 15 фоизга оширилган.
Самарқандда 49 кишини чет давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. У икки кишини Англияга ишга юбориши учун олган 4,5 минг долларнинг бир қисмини қайтараётганида қўлга тушди.
Футзал мухлисларига поезд учун чегирма берилади, авторақамлар тасодифий генерация йўли билан берилади, тиббиёт чиқиндилари иссиқлик энергияси учун ишлатилади — 1 августдан нималар ўзгаради?
«Афросиёб» электрпоездларининг эрталабки қатновини 1 соат олдин бошлаш таклиф қилинмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси буни сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш билан изоҳлади. Йўловчилар мазкур ўзгартириш бўйича ўз муносабатларини билдириши мумкин.
Душанба куни Париждаги Олимпия ўйинларида қиличбоз Зайнаб Дайибекова, дзюдочилар Муроджон Йўлдошев ва Шукуржон Аминова, академик эшкак эшувчи Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев баҳсларга киришади. Боксчилар Руслан Абдуллаев ва Баҳодир Жалоловни ҳам жанглар кутмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев дзюдочи Диёра Келдиёровага қўнғироқ қилиб, уни Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритгани билан табриклади. Спортчи ўзининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Париж олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди. У терма жамоага илк медални тақдим этиш билан бирга ёзги олимпиада ўйинлари тарихида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчи бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг