Бу йил Тошкентдаги фавворалар 1 майдан аввалроқ иш бошлади. Улар Туркия президентининг давлат ташрифи бошланиши муносабати билан ишга туширилди.
Тошкентда ЙҲХБга тегишли Lacetti ва «ВАЗ-2107» тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара маҳкамалари чегарачиларнинг чегарадаги хулқ-атвор тартибларининг янги таҳририни тасдиқлади.
Қарши туманидаги «Баркамол авлод» болалар маркази директори тўгарак раҳбари вазифасига ишга қабул қилиш учун пора олаётганда ушланди.
Ўзбекистон президенти Пханмунжомда кореялараро саммит муваффақиятли ўтгани муносабати билан Корея Республикаси президентига табрик йўллади.
Ўзбекистон президенти ва Покистон Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳадаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Андижонда инсулин ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги ягона завод ишга тушди.
Президент ташаббуси билан санъат саройи, метро бекати ва Шомаҳмудовлар оиласи ёдгорлиги қайтарилаётган майдон қайтадан «Халқлар дўстлиги» деб аталади.
Тошкент метросида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан давлат архивидан уруш йиллари фото ва видеоматериаллари намойиш этилади.
Покистон Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Ўзбекистон мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар ўтказди.
Экология қўмитаси уч ой ичида дарахтларни кесишга рухсат бериш реестрини ишга тушириши лозим, унинг ёрдамида дарахт кесувчиларининг фаолияти қонунийлигини онлайн режимда текшириш мумкин бўлади.
Инновациялар вазирлиги ОАКни тугатиш ҳамда ОТМ ва тадқиқот муассасаларига илмий даража ва унвонларни мустақил бериш ҳуқуқини тақдим этишни таклиф қилмоқда.
Mening fikrim жамоавий мурожаатлар порталида илк мурожаатлар эълон қилинди.
Ким Чен Ин 65 йилдан буён Корея ярим оролини бўлиб турган демаркация чизиғини кесиб ўтган биринчи КХДР раҳбари бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Сурхондарёлик 81 ёшли Элмурод бобо Чориев велосипедда Қирғизистонга йўл олди.
Чекланган хизмат ёши Қуролли кучлар кичик офицерлари учун 45 гача, катта офицерлар учун эса 50 ёшгача этиб белгиланди.
Биринчи чоракда қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, талон-торож қилиш, ўғрилик, порахўрлик, безорилик каби жиноятлари учун судланганлик кўрсаткичлари камайди.
«Артел инжиниринг» компаниясининг собиқ бошлиғи Жахонгир Артикходжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Ўзбекистон ва Туркманистон тадбиркорларига ҳар икки давлат ҳудудида савдо уйларини ташкил этишда ёрдам кўрсатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг