Президент Собир Раҳимов ҳайкалини қайтариш тарихий адолатнинг тикланиши эканини маълум қилди.
Ўзбекистонга визасиз келган Австралия ва Буюк Британия фуқароларини ТИВ Консуллик бюроси аэропортда кутиб олиб, визаларни расмийлаштирди.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятидаги агротажриба натижалари бўйича картошка уруғчилигини ривожлантиришга доир махсус қарор ишлаб чиқишга топшириқ берди.
Ғарбий Қозоғистон вилоятида Setra автобуси ва MAN юк машинаси тўқнашувида уларнинг ҳайдовчилари — Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди.
Шавкат Мирзиёев вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни белгилаб бериш учун Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Миллий авиакомпаниянинг ички рейсларида фойдаланиб келинаётган Ил-114−100 самолётлари тижорий эксплуатациядан чиқарилди.
Қибрай тумани учун иссиқлик энергиясининг янги тарифлари 17 майдан кучга киради.
Парламент қуйи палатасида ўтказилган илк «Ҳукумат соати"да аҳолини ичимлик суви ва дори воситалари билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
2 май куни ҳарбий оркестр Иккинчи жаҳон уруши йиллари техникаларидан иборат автоколоннада Тошкент бўйлаб ўтади.
Ўзбекистонлик боксчилар Таиландда ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида саккиз медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида тўртинчи бўлди.
Ўзбекистон ва Туркия «Меҳнат-мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги битимни имзолади.
Ўзбекистон ҳозирда ХХРга мош ва гилос етказиб бермоқда. Хитой қовун, узум, мевалар ва бошқа маҳсулотларини импорт қилишга тайёр.
SkyPower Global Ўзбекистонда умумий қуввати 1000 МВт бўлган қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектлар қурилишига 1,3 млрд доллар сармоя киритади.
Туркиянинг Çalık Holding холдинги Тошкентда ишбилармонлик маркази, меҳмонхона, Ziraat Bank идора биноси ва савдо-кўнгилочар мажмуа қуради. Лойиҳа 400 млн долларга баҳоланмоқда.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари Бухородаги диққатга сазовор жойлар билан танишди.
Собиқ мудофаа вазири Қобул Бердиев ФВВ Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Таййип Эрдоған Бухорога ташрифи аввалида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Ўзбекистон ва Туркия Хўроб ва Айдим-Жетимтау олтин конлари ҳамда Саритоу олтин майдонини биргаликда разведка қилади.
Афғонистон пойтахтидаги икки портлаш оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, улар орасида 9 нафар журналист ҳам бор.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, концлагерларнинг вояга етмаган асирлари, Ленинград блокадаси пайтида ишлаган фуқаролар бепул озиқ-овқат ва кийим-кечаклар илан таъминланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг