UzPaynet компанияси фаолияти тўхтатилди, Халқ банки бўлинмарида PAYNET бренди остида тўловларни қабул қилиш давом этади.
«Чирчиқ» умумқўшин дала ўқув майдони базасида Ўзбекистонда биринчи марта танк биатлони бўйича мусобақа ўтказилди.
Шимолий вокзал қаршисидаги Тошкент гербини кўтариб турган қўл шаклидаги ёдгорлик олиб ташланди. Нукус кўчасида Бердақ хиёбони барпо этилади.
Барат Маменов Тошкент ИИББ ЙҲХБ бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
Ўзбекистон президенти Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилди.
7 май куни «Тошкент-Бишкек-Тошкент» йўналиши бўйича мунтазам автобус қатнови бошланади.
Суд Бобомурод Абдуллаев иши бўйича сўнгги иштирокчи нутқини эшитди. Ҳукмнинг 7 май куни ўқиб эшиттирилиши кутилмоқда.
Президент ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади. ННТларга тадбирлар ўтказиш ҳамда маблағ ва грантлардан фойдаланиш соддалаштирилди.
«Ўзбектелеком» тузилмасида тўртта янги ихтисослаштирилган марказ ташкил этилиб, уларга янги раҳбарлар тайинланди.
Шавкат Мирзиёев кучли қум бўрони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Ҳиндистон халқига ҳамдардлик билдирди.
Охирги бир неча ойда пойтахтимиз савдо шахобчаларида сотувга қўйилган янги маҳсулотлар тўпланмаси.
Бухоро вилоятининг Афшона қишлоғида халқ табобати маркази, қишки боғ, табиий гиёҳлар, тиббий адабиётлар савдо шохобчалари ва бошқалардан иборат мажмуа барпо этилади.
Шавкат Мирзиёев Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси Сон Ён Гил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Жорий йил биринчи чораги давомида фуқаролик ишлари бўйича судларга E-SUD тизими орқали 204 мингдан зиёдроқ мурожаатлар келиб тушди.
Шавкат Мирзиёев Намангандаги маданият ва истироҳат боғи қурилиши билан танишди ва уни «Афсона» деб номлашни таклиф қилди.
Президент тоғли Нанай қишлоғида (Наманган вилояти) дам олиш зонасини ташкил этиб, бу ерга ташриф буюрувчиларнинг киришини соддалаштиришга топшириқ берди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши санъат саройи ва метро станциясига «Халқлар дўстлиги» номини қайтариш ҳамда Тошкўча кўчасига Шоаҳмад Шомаҳмудов номини бериш қарорини тасдиқлади.
Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига ФҲДЁ, паспорт бўлимлари, кадастр, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва бошқа хизматлар жойлаштирилди. «Сарсончилик, адолатсизлик, коррупция бўлмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.
1100 нафардан зиёд Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига коммунал хизматлар тўлови учун 300 минг сўмлик сертификатлар топширилмоқда.
Президент Собир Раҳимов ҳайкалини қайтариш тарихий адолатнинг тикланиши эканини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг