Қашқадарё вилоятида жиноятлар сони 2018 йилнинг дастлабки икки ойи давомида икки мартадан зиёд камайди.
19 мингта трамадол таблеткасини сотаётган Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари қўлга олинди.
Шифокорлар танасидан 12 дона игнани чиқариб олган Азизбек тузалди ва уйига кетишга рухсат берилди.
Жаҳонга таниқли инглиз физик-назариётчиси Стивен Уильям Хокинг 76 ёшида вафот этди.
Бош вазирнинг собиқ биринчи ўринбосари Бахтиёр Ҳамидов Ўзбекистон Банклар ассоциацияси бош директори бўлди.
26 ёшли ҳайдовчи 96 км/с тезлик билан ҳаракатланди.Қоидабузарлик Тошкентдаги Қодирий кўчасида қайд этилди.
Беҳзод Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Туркияда ушланган Абдулбосид Аҳмаджонов террористик ташкилотга аъзо бўлгани учун 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Варшавада Польша ва Ўзбекистон тадбиркорлари учун ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашувчи польяк-ўзбек савдо-саноат палатаси очилди.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Туркия компанияси билан ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш бўйича шартномани имзолади.
Қорақалпоғистонда қалбаки пулларни ясашда гумон қилинаётган шахс ушланди, унинг ёнидан 28 млн сўм ва 2900 доллар миқдоридаги сохта пул чиқди.
18−19 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Барча автотураргоҳларда энг камида иккитадан ўрин ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилади. Бундай жойлар автотураргоҳлар узоқда жойлашган объектлар яқинида ҳам ташкил этилади.
Стадионларда оилавий секторларни ташкил этиш қарори Ўзбекистонда спортни оммалаштиришга қаратилган.
«Толибон» ҳаракати Афғонистон бўйича Тошкент анжуманида иштирок этиш борасида Ўзбекистон билан алоқа боғламади, дея хабар қилди ТИВ.
Инновацион ривожлантириш вазирлиги инновацияларни жорий этиш тизимини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси"га киритиш учун таклифларни қабул қилиб олмоқда.
Тошкент ИИББ бошлиғи ЙПХ ходимларига дарахтлар ва бошқа объектлар ортига яширинишни тақиқлади.
Июндан телекоммуникация операторлари ва провайдерларига белгиланган талаб ва стандартлар бузилгани учун жарималарнинг янги ҳажмлари жорий этилади.
Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг визасиз келиб кетишлари тўғрисидаги битим ҳар икки давлат томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.
«Туронбанк» ва «Ориёнбанк» Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини оширишга қаратилган меморандумни имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг