18 кун ичида Тошкент ИИББ ЙҲХБ сайтига келиб тушган видеороликлар асосида ЙҲҚ бузувчилари 30 млн сўмлик жарима тўлашди.
Туғуруқхонадан чиқиш маросимларидаги ортиқча дабдабабозликлар чақалоқ саломатлигига салбий таъсир қилади, деди соғлиқни сақлаш вазири.
Тошкент вилоятида Lacetti ва Damas минивэни тўқнашуви натижасида 3 киши ҳалок бўлди, 7 киши жароҳатланди.
«Тошкент-Қарши» электропоезди қатнови Тремизгача узайтирилди. Рейс ҳафтасига олти марта амалга оширилади.
Футбол ассоциацияси Сенегал ва Марокашга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга чиқувчи ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.
Метронинг «Беруний» бекатида ўзини поезд остига ташлаган аёлда руҳий бузилиш аниқланди.
Тошкентдан Урганч ва Нукусга янги «Бухоро-Мискин» тармоғи бўйича ҳаракатланишни бошлади, йўлга сарфланадиган вақт 2 соатга қисқарди.
Ўзбекистон ва Тожикистонда қўшалоқ байрам: баҳор ва Наврўз билан биргаликда қўшни халқлар дўстлигининг янги даври бошлангани ҳам нишонланмоқда.
Тошкент прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи ва ўғли пора олиш ва бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганликда гумонланмоқда.
Наврўз байрамининг асосий тантаналари бўлиб ўтган Ўзэкспомарказдан «Газета.uz» фото ва ведеорепортажи.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Наврўз байрами куни Самарқандга ташриф буюриб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказди.
Тоғда сайр вақтида сирпаниб, 4 метрга яқин баландликдан қулаб тушган қиз кўп сонли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Шавкат Мирзиёевда нафақат Тошкент, балки Самарқанддаги Наврўз байрами тантанасида ҳам иштирок этди.
Тошкентда илк ташкиллаштирилган Navro‘z Marafoni яриммарафонида юзлаб кишилар қатнашди. 21 км, 3 км ва 2018 м га югурилди.
Наврўзи олам мустақиллик йилларида диёримизда яшаётган барча юртдошларимизнинг ардоқли ва севимли байрамига айланди, деди Шавкат Мирзиёев.
Тожикистонга 30 кунгача муддатга борувчи Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим кучга кирди. «Газета.uz» мухбири чегарадан ўтиб кўриб, бунга гувоҳ бўлди.
Ўзбекистондаги биринчи ЛУКОЙЛ АЁҚШида 92 ва 95 маркали бензин ҳамда дизел ёнилғиси сотилмоқда.
Аёл киши пойтахт метрополитенининг «Бунёдкор» станциясида ўзини поезд остига ташлади. Шу каби ҳолат февралда ҳам содир бўлган эди.
Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ижтимоий соҳа ходимлари ҳудудларни ободлаштириш ишларига чиқарилмаслигига сўз берди.
Нурафшон ва Беруний, Нурафшон ва Маннон Уйғур кўчалари чорраҳасида қизил чироқда ўнгга бурилишга рухсат берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг