Тошкентда икки туп чинор дарахтини кесиб, ўсимликлар дунёсига кўп миқдорда зарар етказганлик айбланаётган фуқаролар устидан суд бўлиб ўтди.
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ раҳбари полковник Абдукарим Шодиевнинг қўлга олингани ҳақидаги ахборотларни рад этди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ва АҚШ Махфий хизмати трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Остонада Қозоғистонда Ўзбекистон йили очилиши маросими бўлиб ўтди. Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни икки давлатнинг дўстона муносабатларини мустаҳкамлашдаги ҳиссаси учун I даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.
Экспертиза Бобомурод Абдуллаев қийноққа солингани ҳақидаги тахминларни тасдиқламади. У ўз айбини рад этмоқда. Ҳаётхон Насриддинов айбини тан олмади.
Сенат тўй ва бошқа маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон делегациялари 2020 йилгача савдо айланмаси ҳажмини 5 млрд долларгача етказиш ва апрелдан «Самарқанд-Остона» темир йўл қатновини ишга туширишга келишди.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувини ҳар йили Наврўз арафасида ўтказишни таклиф қилди. Келгуси учрашув Тошкентда бўлиб ўтади.
1 апрелдан «Ўзбекэнерго» электр энергияси тарифларини қарийб 12 фоизга оширади.
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда жуда катта ишларни амалга ошираётгани бутун минтақага ижобий таъсир кўрсатмоқда, деди Нурсултон Назарбоев.
Январь-февраль ойларида экспорт тузилмасида хизматлар, импорт тузилмасида эса машиналар ва ускуналар улуши кўпроқни ташкил этди, ташқи савдо айланмаси қарийб 4 млрд долларга етди.
Ўзбекистон Жаҳон бахтиёрлик ҳисоботида 44-ўринни эгаллаб, МДҲдаги энг бахтли мамлакат деб топилди.
Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар февралда 3 фоизга қимматлашди.
Фуқаролик фаоллигини ошириш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятига катта ёрдам беради, деб ҳисоблайди ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев.
Президент Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашуви ва Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Остонага келди.
Рустам Қурбонов Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси этиб тайинланди.
«Насаф» футбол клуби Осиё чемпионлар лигасида Қатарнинг «Ал Садд» жамоасидан йирик ҳисобда мағлубиятга учради.
Ўзбекистонда қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев асари чоп этилади, ҳар йили унинг туғилган кунида турли тадбирлар ўтказилади.
16 мартдан Тожикистон фуқаролари амалдаги сафар ҳужжатлари билан Ўзбекистон ҳудудида 30 кунгача визасиз бўлишлари мумкин.
Шавкат Мирзиёев Ангела Меркелни Германия федерал канцлери лавозимига сайлангани билан табриклади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг