Жорий ўқув йилидан бошлаб академик лицейларда ўқиш муддати икки йилга қисқарди.
13 йиллик танаффусдан сўнг АҚШ Эксимбанки Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқда.
Ўзбекистон етти йил давомида Американинг Nukem компаниясига 300 млн долларлик уран концентратини етказиб беради.
Ўзбекистон суверен кредит рейтингини олишга тайёргарликни бошлади. Citibank маслаҳатчи бўлиши мумкин.
Наманганда ЕХҲТ билан ҳамкорликда умумий узунлиги 2,2 км бўлган велойўлак очилди.
30 сентябрь ва 1 октябрь кечаси Ўзбекистон бўйлаб совуқ тушиши мумкин.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Жасурбек Ибрагимов ўлими тўғрисидаги иш бўйича биринчи мажлис бўлиб ўтди.
ГФРнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Гюнтер Оверфельд ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Ромитан туманида 166 кишида овқатдан заҳарланиш қайд этилди. Айни пайтда 94 киши даволанмоқда, қолганлар уйларига жўнатилди.
Ўзбекистон Россия билан товар айирбошлаш ҳажмини йил охирига қадар 5 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда.
Тошкент вилояти Қибрай туманида истиқомат қилувчи аёл уч ойлик гўдагини сотиш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинди.
Жисмоний ва юридик шахслар сақлаётган уй ҳайвонлари ягона маълумотлар базасига киритилади.
Шавкат Мирзиёев ва Рустам Минниханов Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди. Томонлар маҳсулот айирбошлаш ҳажмини тўрт баробарга оширишни мақсад қилган.
Президент сув объектлари ўзанларида назоратсиз шағал ва қум қазиб олишга барҳам беришга қаратилган қарорни имзолади.
Ўзбекистон ва Татаристон савдо-сотиқ, соғлиқни сақлаш, туризм ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамкорлик қилади.
Профессионал боксчи Фазлиддин Ғойибназаров АҚШда учинчи ғалабани қўлга киритди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши ва ҳароратнинг ўртача 5 даражага пасайиши кутилмоқда.
2021 йилга қадар автомобиль йўллари бўйлаб 1,6 миллиондан зиёд дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилади.
1 октябрдан қўлда терилган 1 кг пахта тарифи 450 сўмдан 500 сўмга оширилади.
Ўзбекистон Президенти Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказишни таклиф қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг