Архив

1990-йилларда Мустақиллик кунининг нишонланиши
1 сентябрь 2021, 10:00

1990-йилларда Мустақиллик кунининг нишонланиши

Бу йил Ўзбекистон Мустақилликнинг 30 йиллигини нишонламоқда. Асосий тантаналар юбилей санаси учун махсус қурилган «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтди. Мустақилликнинг илк йилларида ушбу байрам қандай нишонлангани акс этган фотосуратлар «Газета.uz» материалида.

«Бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади, деб ишонаман» — президент
31 август 2021, 21:08

«Бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади, деб ишонаман» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлар экан, бўлғуси президент сайловларида дунёнинг 50 га яқин мамлакати ҳамда ўнлаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши кутилаётганини маълум қилди. «Бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади, деб ишонаман», — деди у.

31 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 август 2021, 21:00

31 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги Ўзбекистон" мажмуасидаги Мустақиллик монументининг очилиш маросими, янги тайинловлар, Афғонистонда ўзбек тилининг тақиқланиши тўғрисида ТИВ баёноти — «Газета.uz»нинг 31 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
31 август 2021, 20:53

Жаҳон янгиликлари дайжести

Эстонияда янги президент сайлангани, Грузияда COVID-19 ҳолатлари кўпайгани туфайли янги чекловларнинг жорий этилгани, Хитой сувларига кираётган хорижий кемалар учун янги қоидалар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Азим Аҳмадхўжаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
31 август 2021, 17:59

Азим Аҳмадхўжаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

2019 йилдан буён Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Азим Аҳмадхўжаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Афғонистонда ўзбек тилининг тақиқланиши ҳақиқатга зид — ТИВ
31 август 2021, 16:49

Афғонистонда ўзбек тилининг тақиқланиши ҳақиқатга зид — ТИВ

Ижтимоий тармоқларда «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳудудида ўзбек тилининг ўқитилишини тақиқлагани,бир қатор ўзбек муаллифлар асарлари йўқ қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон ТИВ «Толибон» расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида «ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги»ни таъкидлади. Вазирлик «Толибон» вакили ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлаганини маълум қилди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди
31 август 2021, 16:33

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

Долларнинг расмий курси 17,82 сўмга кўтарилди ва жами 10 671,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Цемент ишлаб чиқарувчиларига фойда солиғи ставкаси пасайтирилади
31 август 2021, 15:37

Цемент ишлаб чиқарувчиларига фойда солиғи ставкаси пасайтирилади

1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 15 фоизгача пасайтирилади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт маҳсулотлари билан рақобатлаша олмаётгани учун бу ҳақда президентдан тадбиркорлар билан учрашувда сўралган эди.

Президент: «Янги Тошкент» барпо этилади, пойтахт «яшил ҳудуд» га айлантирилади
31 август 2021, 13:59 1

Президент: «Янги Тошкент» барпо этилади, пойтахт «яшил ҳудуд» га айлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида «Янги Тошкент» лойиҳаси амалга оширилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа 2−3 ойда оммага тақдим этилади ва уни «баҳаво жойда» қуриш кўзда тутилган. «Эндиликда Тошкентда қурилиш эмас, яшил ҳудуд барпо этилади», — деди давлат раҳбари.

«Янги Ўзбекистон» мажмуасида Мустақиллик монументи очилди (фото)
31 август 2021, 13:54

«Янги Ўзбекистон» мажмуасида Мустақиллик монументи очилди (фото)

Сешанба куни президент ва жамоат фаоллари иштирокида «Янги Ўзбекистон» мажмуасидаги Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Монумент ўзида Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихини акс эттирган. «Ғоят қийин ва мураккаб шароитда республика равнақини, халқимизнинг тинчлиги ва омонлигини ўйлаб, ўзини аямасдан хизмат қилган атоқли давлат арбобларимиз фаолияти ҳам атрофлича ёритилди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани ИИО ФМБга бошлиқ этиб тайинланди
31 август 2021, 13:04

Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани ИИО ФМБга бошлиқ этиб тайинланди

Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Қозоғистон мудофаа вазири ҳарбий омбордаги портлашдан сўнг истеъфога чиқди
31 август 2021, 12:54

Қозоғистон мудофаа вазири ҳарбий омбордаги портлашдан сўнг истеъфога чиқди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирининг Жамбил вилоятидаги ҳарбий қисм ўқ-дорилар омборида портлаш содир бўлганидан кейин берган истеъфосини қабул қилди. Портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди.

WSJ: Ўзбекистон АҚШни афғон учувчиларини чиқариб юбориш режаси ҳақида огоҳлантирди
31 август 2021, 12:20

WSJ: Ўзбекистон АҚШни афғон учувчиларини чиқариб юбориш режаси ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистон АҚШни афғон учувчилари ва уларнинг оилаларини чиқариб юбориш режалаштирилаётганидан огоҳлантирди, деб ёзмоқда WSJ нашри. Газета маълумотларига кўра, «Толибон» август ойи ўртасида Ўзбекистонга учиб ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни талаб қилмоқда.

«Биз шу вақтгача тарихнинг ўзимизга ёққан жойларини олиб, ёқмаган томонини яшириб ўтдик» — президент
31 август 2021, 11:57

«Биз шу вақтгача тарихнинг ўзимизга ёққан жойларини олиб, ёқмаган томонини яшириб ўтдик» — президент

Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, янги реконструкция қилинган «Қатағон қурбонлари хотираси» музейига кириб кўрди. Президент ҳар бир ҳудуддаги жадидлар ва қатағон қурбонлари номини тиклаб бориш бўйича кўрсатма берди.

Туркиялик мутахассис Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига ректор этиб тайинланди
31 август 2021, 11:38

Туркиялик мутахассис Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига ректор этиб тайинланди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректори этиб Туркиянинг Йилмаз университети профессори Чидем Жанбай Туркйилмаз тайинланди.

АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлади
31 август 2021, 10:18

АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлади

Душанба куни АҚШнинг сўнгги ҳарбий самолёти Афғонистонни тарк этди ва мамлакатнинг ҳарбий миссияси якунланди. Шунингдек, АҚШнинг Афғонистондаги дипломатик фаолияти ҳам тўхтатилди, дипломатлар мамлакатни тарк этди. Кобулдаги элчихона ёпиқлигича қолади.

30 август куни Ўзбекистонда 755 кишида коронавирус аниқланди
31 август 2021, 10:15

30 август куни Ўзбекистонда 755 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 755 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 201 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

«АрМИ-2021»: Кинолог ва ҳарбий-тиббий ходимлар биринчиликни қўлга киритдилар
31 август 2021, 09:49 1

«АрМИ-2021»: Кинолог ва ҳарбий-тиббий ходимлар биринчиликни қўлга киритдилар

Халқаро армия ўйинлари доирасида Жазоир ва «Фориш» полигонида бўлиб ўтган беллашувларда ўзбек кинолог ва ҳарбий-тиббий ходимлари янги рекордларни қайд этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринларни эгалладилар.

Ўзбекистонда олтита кимё-технологик кластер барпо этилади
31 август 2021, 09:13

Ўзбекистонда олтита кимё-технологик кластер барпо этилади

Президент 2026 йилга келиб Ўзбекистонда олтита кимёвий технология кластери ташкил этилишини маълум қилди. Улардан биринчиси «Навоийазот»да, қолганлари Бухоро, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистонда барпо этилади. Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлардан газ сотиб олинишига ҳам изоҳ берди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 август 2021, 21:48

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда болаларга ҳафтасига уч соатдан кўпроқ вақт давомида видеоўйинлар ўйнашнинг тақиқлангани, АҚШ жанубига «Ида» довулининг бостириб келгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг