ЖБнинг энергоислоҳот таъсирини камайтириш учун гранти, 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирилган асосий ставка, Гиннес рекордлари китобига кирган ўзбекистонлик спортчилар, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида инновацион Ипак йўли ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Европа комиссияси июль ойидан бошлаб Хитой электромобиллари учун импорт божларини жорий 10 фоиздан тахминан 30 фоизга ошириш ниятида. Хитой ТИВ буни «протекционизмнинг одатий ҳолати» деб атади.
Тошкентда маиший техника бозоридаги янги премиум класс бренд — 7TECH тақдим этилди. Бренд вакиллари аудиторияга янги маҳсулотларининг дизайни ва фойдаланувчи функционалини намойиш этди.
Марказий банк хорижий валютадаги депозитлар бўйича мажбурий захиралаш меъёрини 4 фоиз бандга пасайтирди ва 14 фоиз даражасида белгилади. Қарор банкларнинг ликвидлик ҳолатидан келиб чиқиб, кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтиришга шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.
Ўзбекистон Бодибилдинг ва фитнес федерациясининг 7SABER бренди остида иштирок этган олти нафар спортчидан иборат жамоаси Silk Avia`нинг 13,5 тонна оғирликдаги самолётини 100 метрга 46,7 сонияда тортиб бориб, Гиннес рекордини ўрнатди. Фото, видео.
Бахтиёр Хайдаров Тошкент шаҳри ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Санжар Таджиев ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкент халқаро аэропортининг учиш терминалидаги июль ойи охиригача фойдаланишга топшириладиган янги қисмидаги жойлар кимошди савдосига қўйилди. Лойиҳага кўра, у ерда турли тоифадаги учта умумий овқатланиш шохобчаси — Европа таомлари ресторани, миллий таомлар ресторани ва фаст фуд жойлашади.
Булунғур туманида Damas қарама-қарши томондан келаётган Cobalt билан тўқнашди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилаётганида вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
«Саидазиз медгородок» ва яна 28 кишига нисбатан бошланган очиқ судда адвокатлар судланувчиларни пойтахт ИИББ вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан Зангиотадаги «Тоштурма»га ўтказиш бўйича илтимоснома киритди. Судья сўров ўрганиб чиқилишини билдирди.
Саудия Арабистони Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистонга 25 тонна хурмо юборди. Хурмо ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор кишилар ҳамда «Мурувват» уйлари ва шифохоналардаги ҳақдор фуқароларга тарқатилади.
«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Май ойидаги рўйхатдан аввалги сарҳисобларда бўлмаган янги лойиҳалар ўрин олди, баъзиларида эса ўзгариш кузатилди.
29 май куни Soueast Motor`нинг Ўзбекистондаги шуба корхонаси очилди. Компания Марказий Осиё бозорига саккизта ICE ва NEV автомобиль ҳамда седанларини олиб кирмоқчи.
Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль рафиқаси Ким Гон Хи билан бирга Тошкентга етиб келди. Уларни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди (фото).
Тошкентнинг Сергели туманидаги машина бозори яқинида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида қуруқ ўт ва шох шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобили ёниб кетган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Буюк Британия элчиси «Газета.uz» билан суҳбатда минтақадаги ҳамкорлик, статистик маълумотларнинг сиёсий қарорлар учун аҳамияти ҳамда одамларга ўзини кўрсатишга вақт бериш кераклиги ҳақида гапирди. Элчи ўзбек тилини билиши мамлакатни яхшироқ тушунишга ёрдам беришини таъкидлади.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Ставкани ўзгартирмаслик бўйича қарор энергия тарифлари ўзгаришининг инфляцион кутилмаларга таъсирини жиловлаш мақсади билан изоҳланган.
Ўзбекистонда бир ойда криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузган камида 12 нафар шахс жавобгарликка тортилди. Улар, асосан, Ўзбекистонда лицензияга эга бўлмаган Binance онлайн биржаси орқали криптовалюта олди-сотдиси билан шуғулланган.
Қурбон ҳайити муносабати билан 15, 16, 17 июнь кунлари Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. Қолаверса, 14−20 июнь кунлари Тошкентдан Хива, Термиз, Шовот ва Қўнғиротга борадиган поездлар вагонлари сони оширилади.
Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль Ўзбекистонга ташрифи олдидан берган интервьюсида мамлакатни минтақадаги «асосий ҳамкор» деб атади. У ўз давлати «ижтимоий, иқтисодий ва демократик ривожланишда яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этишини» айтиб, ташрифдан амалий натижалар кутаётганини билдирди.
Олмаота шаҳрида ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 4 та кумуш медалга эга бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг