Қорақалпоғистоннинг Нукус туманидаги ғишт заводларидан бирида меҳнат қилаётган маҳбусларга март-май ойлари учун иш ҳақлари тўлаб берилмагани аниқланди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) аралашуви билан маҳкумларнинг ойлик маошлари тўлаб берилишига эришилди.
Quacquarelli Symonds томонидан эълон қилинган World University Rankings 2022 рейтингида Массачусетс технология институти биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, кучли учликни Оксфорд ва Стэнфорд университетлари тўлдириб туришибди.
Тошкентда эҳтиётсизлиги туфайли Дамаши каналига тушиб, чўкиб кетган ўспириннинг жасади қидирилмоқда. Бундан ташқари, пойтахтнинг Бўзсу каналида чўкиб кетаётган қизни қутқариб, аммо ўзи сувдан чиқолмаган фуқарони қидириш ишлари ҳам давом этмоқда.
Биринчи Ўзбекистон — Тожикистон инвестициявий форуми Бохтарда бўлиб ўтди. Унда 50 млн долларлик устав капиталига эга Ўзбекистон — Тожикистон жамғармаси ташкил этилгани маълум қилинди. Форум якунида автомобиль ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича битимлар ҳам имзоланди.
Бойсун ГҚИЗ товарбоп газ узатиш қувури ва ташқи сув таъминотининг асосий манбасини лойиҳалаш ишлари якунланди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори этиб тайинланди. Театрнинг собиқ директори Мирза Азизов 16 апрель куни 58 ёшида вафот этган эди.
Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри The Economist Intelligence Unit талқинига кўра, яшаш учун энг қулай бўлган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Дамашқ эса энг ноқулай шаҳар деб топилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари Spark автомобили устига демонтаж қилинаётган реклама баннери қулаганлиги ҳолати юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Текширув якуни бўйича вазиятга ҳуқуқий баҳо берилади.
Чироқчи тумани «Айратом» қишлоғи аҳолиси электр энергияси таъминоти қониқарсиз бўлганлиги сабаб поезд йўлини тўсиб қўйди. «Ўзбекистон темир йўллари» бунга туман ҳокими ушбу муаммони ҳал қилиш учун қишлоқ аҳолиси билан учрашмаганлиги сабаб бўлганлигини таъкидлади. Туман ҳоқимлиги эса темирйўл тўсиб қўйилган пайтда ҳоким бошқа маҳаллага кетаётгани ва воқеадан хабар топгач, ҳудудга борганини айтмоқда.
Сальвадор биткоин криптовалютасини қонуний тўлов воситаси деб тан олган илк мамлакатга айланди. Мамлакат президенти бу борадаги қонун ҳужжатини имзолаши билан Сальвадорда биткоин криптовалютасини тўлов учун қабул қилишни мажбурий қилиб қўйилади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги йиғилишда Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнини Қарши тумани ҳокимининг ўринбосари Акрам Aрипов эгаллади.
Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпаниясига Туркистон — Тошкент — Туркистон ва Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилгани маълум қилинди. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Президентнинг ер муносабатларини тартибга солишга оид фармонига кўра хорижий инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақидаги муҳокамаларга адлия вазири Русланбек Давлетов муносабат билдирди. «Нимага ер берилмаслиги керак?», — деди у. Қолаверса, вазир чет элликларга фақат ноқишлоқ майдонлардан ер берилиши кўзда тутилганини қайд этди. Бироқ, у айтган тартиб фармонда мавжуд эмас.
Ўзбекистонда 2021−2022 ўқув йилидан бошлаб ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг контракт пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасаси ҳисобидан тўлаб берилади.
Самарқанддаги АГТКСда газ баллонли Nexia портлади, жабрланганлар йўқ.
Электрон аукцион савдоларига радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар жойлаштирила бошланди. Жойлаштирилган илк лотдаги ер Хоразм вилояти Боғот туманида жойлашган бўлиб, у ерда 4 та видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.
Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 4,8 фоизни ташкил этади. Марказий Осиё минтақасида эса иқтисодий ўсишнинг 3,7 фоизгача тикланиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди. Кутубхона 3 қаватли бўлиб, унда санъат ва ахборот технологиялари, тарих, филология ва дин ҳамда ижтимоий фанларга оид адабиётлар жамланади. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтказган тақдимотга кўра, ушбу кутубхона президент кутубхонаси мақомида эга бўлади. Шунингдек, давлат раҳбари Урганчда ўрнатиладиган ал-Хоразмий ҳайкали ва Тошкентда ўрнатиладиган Ботир Зокиров ҳайкали эскизлари билан танишди.
Самарқанднинг айрим маҳаллалари ва Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида сув вақтинчалик жадвал асосида берилади. Бу ичимлик суви, ер ости сувлари захиралари камайгани ҳамда сув истеъмоли ҳажмининг ошгани билан боғлиқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг