Архив

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
13 июнь 2024, 12:23

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қурбон ҳайити муносабати билан 15, 16, 17 июнь кунлари Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. Қолаверса, 14−20 июнь кунлари Тошкентдан Хива, Термиз, Шовот ва Қўнғиротга борадиган поездлар вагонлари сони оширилади.

Жанубий Корея Ўзбекистон билан инновацион Ипак йўли қуришга умид қилмоқда — президент Юн Сок Ёль
13 июнь 2024, 12:18

Жанубий Корея Ўзбекистон билан инновацион Ипак йўли қуришга умид қилмоқда — президент Юн Сок Ёль

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль Ўзбекистонга ташрифи олдидан берган интервьюсида мамлакатни минтақадаги «асосий ҳамкор» деб атади. У ўз давлати «ижтимоий, иқтисодий ва демократик ривожланишда яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этишини» айтиб, ташрифдан амалий натижалар кутаётганини билдирди.

Қозоғистонда ўтган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велошоссечилар 5 та медаль олди
13 июнь 2024, 11:37

Қозоғистонда ўтган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велошоссечилар 5 та медаль олди

Олмаота шаҳрида ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 4 та кумуш медалга эга бўлди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 7,5 млн доллар грант ажратди
13 июнь 2024, 11:21

Жаҳон банки Ўзбекистонга 7,5 млн доллар грант ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга энерготарифлар ислоҳотининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламига таъсирини юмшатиш мақсадида 7,5 млн доллар миқдоридаги 1-транш маблағини ажратди. Грант халқаро иссиқхона газлари савдоси симуляцияси сифатида иссиқхона газлари эмиссияси қисқартирилгани учун берилган.

Учта ҳудудда фуқароларни Ҳаж сафарига ноқонуний юборишга уринганлар қўлга олинди
13 июнь 2024, 10:55

Учта ҳудудда фуқароларни Ҳаж сафарига ноқонуний юборишга уринганлар қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида фуқароларни Ҳаж зиёратига ноқонуний юбормоқчи бўлганларни қўлга олди. Бир ҳолатда Тошкентда ака-ука 2 нафар фуқарони 12 минг доллар эвазига Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилган.

Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди
13 июнь 2024, 09:15

Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Чилонзор туманида Malibu 2, Lacetti ва Lada тўқнашди. Оқибатда бир ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.

Тошкент дунёдаги энг кўп мозаикага эга шаҳар сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин
13 июнь 2024, 00:01

Тошкент дунёдаги энг кўп мозаикага эга шаҳар сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин

Ўзбекистон Тошкент дунёдаги энг кўп мозаик панноларга эга шаҳар сифатида тан олиниши учун Гиннеснинг рекордлар китоби комиссиясига ариза топширмоқчи. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда пойтахт ҳокимлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида 440 дан ортиқ мозаика бўлиши мумкин.

12 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
12 июнь 2024, 22:40

12 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Депутатларнинг айрим чет эл фуқароларини номақбул деб топиш таклифи, Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча авиақатновлар, 1 июлдан ошадиган поезд чипталари нархлари, АЭС қурилишида МАГАТЭ билан ҳамкорлик қиладиган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантиришнинг барча жиҳатлари бўйича МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилади — Энергетика вазирлиги
12 июнь 2024, 22:26

Ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантиришнинг барча жиҳатлари бўйича МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилади — Энергетика вазирлиги

МАГАТЭ Ўзбекистонни атом энергетикаси, хусусан, кам қувватли реакторларни жорий этиш режаларида қўллаб-қувватлашга тайёр, деди агентлик раҳбари Рафаэль Гросси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан учрашувда.

Тошкентда ҳаракатдаги Lacetti ёниб кетди (+видео)
12 июнь 2024, 21:40

Тошкентда ҳаракатдаги Lacetti ёниб кетди (+видео)

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида ҳаракатдаги Lacetti`нинг салонида ёнғин юзага келди. Уни ўчиришга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ҳеч ким жароҳатланмади.

БМТ комиссияси ҳам ҲАМАСни, ҳам Исроилни уруш жиноятларида айблади
12 июнь 2024, 20:52

БМТ комиссияси ҳам ҲАМАСни, ҳам Исроилни уруш жиноятларида айблади

БМТ мустақил комиссияси ҲАМАС ҳам, Исроил ҳам 2023 йил октябрь ойидан бери уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган, деган хулосага келди.

Google Марказий Осиё ва Кавказ дастурчилари учун барқарор ривожланиш муаммоларини ҳал қилиш дастурини ишга туширади
12 июнь 2024, 20:24

Google Марказий Осиё ва Кавказ дастурчилари учун барқарор ривожланиш муаммоларини ҳал қилиш дастурини ишга туширади

Google Build with AI for Sustainable Growth дастури доирасида бир қатор ҳакатон ва семинарлар ўтказиб, дастурчиларни барқарор ривожланиш муаммоларини, жумладан, экология, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда ҳаво сифатини яхшилашда ўз маҳсулотлари билан иштирок этишга таклиф қилади.

Тошкент вилоятида Sky Camp Bo‘stonliq тоғ фестивали бўлиб ўтади
12 июнь 2024, 19:56

Тошкент вилоятида Sky Camp Bo‘stonliq тоғ фестивали бўлиб ўтади

29 ва 30 июнь кунлари Бўстонлиқ туманида Sky Camp Bo‘stonliq тоғ фестивали бўлиб ўтади. Бу велопойга, трейл югуриш, скайраннинг, йога ва медитацияни ўз ичига олади. Ўзбекистонда биринчи марта трейл югуриш трассасига югурувчиларга шахсий ҳисоб учун очколар олиш имконини берувчи гувоҳнома берилди.

Ўзбекистонда чет эл фуқароларини номақбул деб топиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда
12 июнь 2024, 19:03

Ўзбекистонда чет эл фуқароларини номақбул деб топиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда чет эл фуқароларини номақбул деб топиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунга мамлакат суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи, давлатлараро ва миллий адоватни қўзғатувчи, халқ шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини камситувчи чиқиш ва ҳаракатлар сабаб бўлиши мумкин.

«Ўзмиллийбанк» юридик шахслар учун масофавий ҳисоб рақам хизматини таклиф этади
12 июнь 2024, 19:00

«Ўзмиллийбанк» юридик шахслар учун масофавий ҳисоб рақам хизматини таклиф этади

«Ўзмиллийбанк» АЖ юридик мижозлари энди банк мобил иловаси орқали масофавий ҳисобрақам очиш имкониятига эга.

Тошкентда Қурбон ҳайити куни автобус ва метро 3:00 дан иш бошлайди
12 июнь 2024, 18:30

Тошкентда Қурбон ҳайити куни автобус ва метро 3:00 дан иш бошлайди

Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни Тошкентдаги метро ва автобуслар соат 03:00 дан иш бошлайди. Улар соат 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

АҚШ Россияга қарши иккиламчи санкцияларни кенгайтиради — FT
12 июнь 2024, 18:05

АҚШ Россияга қарши иккиламчи санкцияларни кенгайтиради — FT

АҚШ жорий ҳафтада Россияга қарши иккиламчи санкцияларни сезиларли даражада кенгайтиради. Бунда Россия мудофаа компаниялари билан тўғридан-тўғри ишлайдиган РФ ташкилотлари билан операцияларни амалга оширувчи ҳар қандай хорижий банк иши кўриб чиқилади.

Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди — АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай
12 июнь 2024, 17:48

Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди — АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай

АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай Тошкентда қатор вазирлар билан учрашувлар ўтказди. Элчи АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш ва GSP тизими доирасида савдо имтиёзларини беришни қайта тиклаш ниятини тасдиқлади.

Ҳайит куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати соат 7:00 гача чекланади — манзиллар
12 июнь 2024, 17:35

Ҳайит куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати соат 7:00 гача чекланади — манзиллар

16 июнда Тошкент шаҳридаги 121 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилиши кутилмоқда. Шу куни соат 00:00 дан 7:00 гача айрим кўча ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади (рўйхат).

Ҳайит куни Тошкентда юк машиналари ҳаракати 10 соатга чекланади
12 июнь 2024, 16:52

Ҳайит куни Тошкентда юк машиналари ҳаракати 10 соатга чекланади

Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни соат 00:00 дан 10:00 га қадар Тошкентда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати (кириш-чиқиш, шаҳар ичида ҳаракатланиш) тўлиқ тўхтатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг