28 майдан Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль заводи синов режимида ишлашга тайёр бўлади. Чуй вилояти Сокулук туманида жойлашган заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Рақамли суғурта компанияси Neo Insurance фаолиятининг бир йиллигини нишонлади ва истиқболдаги режалари билан бўлишди.
Буюк Британияда умумий (парламент) сайловлар 4 июль куни бўлиб ўтади. Бош вазир Риши Сунак қирол Чарльз III парламентни тарқатиб юборишни маъқуллаганини маълум қилди.
2024 йилги Ҳаж мавсумининг илк зиёратчилари Тошкентдан Мадинага жўнаб кетди. Тирбандликни юзага келтирмаслик учун зиёратчиларнинг яқинларидан аэропортга келмасдан, масжидлардан кузатиб қўйиш сўралди. Фото.
Yandex Go Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида иш бошлади. «Бу ерда аввал бу каби онлайн хизматлар мавжуд эмас эди», — дейди Yandex Тахи`нинг МДҲдаги ривожланиш бўйича директори.
Uzum Market миллий рақамли экотизими «Йил бренди» мукофотида совринлар сони бўйича етакчи бўлди.
Самарқандда Nexia-2 пиёдалар ўтиш жойида СамДУ талабасини уриб юборди, оқибатда у шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Афғонистон халқи учун инсонпарварлик ёрдами, жаҳон бозорига чиқарилган 1,5 млрд долларлик евробондлар, 50 млн долларга баҳоланган UNG Petro, «Овоз» лойиҳасига ажратилган маблағ ҳақида гапирган вазир ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент шаҳри Экология бошқармаси собиқ МХХ биноси олдидаги 26 туп эман дарахти кесилмаётганини, аксинча бошқа ҳудудга белгиланган тартибда кўчириб ўтқазилаётганини маълум қилди. Ушбу дарахтлар кейинги 3 йил давомида доимий парвариш остида бўлади, дея таъкидлади бошқарма.
ПА Маданият ва санъатни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди. У бундан аввал Миллий рассомлик ва дизайн институтига ҳам ректорлик қилган.
Суд Shaffof метан «заправка»лари эгалари ва ишчиларига ҳукм ўқиди. Иш материалларида 447,5 млрд сўмлик солиқларни тўламаганлик, 1,37 трлн сўмлик савдо қоидаларини бузиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ҳолатлари қайд этилган. Асосий айбланувчилар — ака-ука Тошматовлар — 9 йил 2 ойга қамалди.
UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари ва Чиноз НҚИЗни сотиш 2024 йил иккинчи чораги учун инвестиция дастурига киритилган. Бир неча ой олдин «Ўзбекнефтгаз»дан ушбу объектларни бошқа компания сотиб олгани хабар қилинганди. Кўрсатилган нарх (нефть ускуналари билан бирга) — 70 млн доллар.
Андижондаги боғчада тарбиячи шериги билан жанжаллашган боланинг юзига урди. Боланинг отаси ИИБга ариза берди, ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ANORBANK 2024 йилда кетма-кет тўртинчи марта SNS Ratings агентлиги томонидан тузилган «Ўзбекистон тижорат банклари мобил иловаларининг якуний рейтинги»да ўз етакчилигини сақлаб қолди.
Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси банкларга иккиламчи уй-жой сотиб олиш бўйича кредитлар бериш учун имтиёзли ресурслар ажратиш тўхтатилмаганини маълум қилди.
Наманган вилоятида ўзини ҳокимлик ишчиси сифатида таништириб, ободонлаштириш бошқармасининг 4 нафар аёл ходимасини алдаб, уларнинг номига кредит расмийлаштирган шахс қўлга олинди. У 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
18 ва 19 май кунлари «Йил бренди 2023» мукофоти билан тақдирлаш маросимида «Асакабанк» АЖ «Молия.Банклар» йўналиши бўйича мукофотни қўлга киритди.
23−26 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, сел ва тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 31 май, 1−2 июнь кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади.
Ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзоси, турколог ва таржимон Рамиз Асқар 70 ёшда вафот этди. У Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» асари ва «Хамса»сини озарбайжон тилига таржима қилиб, Бокуда чоп эттирган. «Дўстлик» ордени соҳибининг озарбайжончага ўгирган «Бобурнома» асари Ислом Каримовга совға қилинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг