Архив

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Воитов қандай жиноятда гумон қилинмоқда?
18 декабрь 2023, 19:46

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Воитов қандай жиноятда гумон қилинмоқда?

Олий суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бош прокурор ўринбосари илтимосномасидан сўнг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. У ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда.

Тест: Стивен ака Спилбергга бағишланади
18 декабрь 2023, 19:03

Тест: Стивен ака Спилбергга бағишланади

«Шиндлер рўйхати», «Айғоқчилар кўприги», «Тутқич бермас фирибгар», «Ўзга сайёралик» каби шедевр фильмлар муаллифи Стивен Спилберг 18 декабрь куни 77 ёшга тўлди. Сана муносабати билан «Газета.uz» жаҳон кинематографияси тарихида ўчмас из қолдирган режиссёр ижодига бағишланган тест тайёрлади.

Қандай қилиб БАА университетларига ўқишга кириш мумкин? Диёра Аҳророва ҳикояси
18 декабрь 2023, 18:30

Қандай қилиб БАА университетларига ўқишга кириш мумкин? Диёра Аҳророва ҳикояси

Тошкентдаги Вестминстер университети талабаси Диёра Аҳророва 2018 йили Дубайдаги SP Jain глобал менежмент мактабига ўқишга кирган. У «Хориж дипломи» лойиҳаси учун Амирликлардаги қабул жараёни, таълим тизими ва талабалик ҳаёти ҳақида гапириб берди.

Тошкентда яна 6 нафар шахс жиноятчиликда гумонланиб қўлга олинди
18 декабрь 2023, 17:28

Тошкентда яна 6 нафар шахс жиноятчиликда гумонланиб қўлга олинди

Тошкент шаҳрида фирибгарлик ва товламачиликда гумонланиб олти нафар шахс қўлга олинди. Пойтахт ИИББ ушбу шахслардан жабр кўрган фуқаролар тегишли жойларга мурожаат қилишини сўради.

Болалар дунёни шундай кўришади: ASUS болалар расмлари танлови натижаларини сарҳисоб қилди
18 декабрь 2023, 17:00

Болалар дунёни шундай кўришади: ASUS болалар расмлари танлови натижаларини сарҳисоб қилди

Компьютер электроникасининг жаҳондаги етакчи брендларидан бири ASUS 31 октябрь куни эълон қилинган «Мен келажак дунёсини қандай кўраман» номли болалар расмлари танлови ғолибларини эълон қилди.

Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади
18 декабрь 2023, 16:37

Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизими қайта кўриб чиқилади. Вазирликнинг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Уларнинг вазифалари ҳамда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалалари Савдо-саноат палатасига ўтказилади.

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди
18 декабрь 2023, 16:12

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди, деб хабар берди «Газета.uz» манбаси. У иқтисодий жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Умида Омонова шахматнинг блиц йўналишида Осиё чемпиони бўлди
18 декабрь 2023, 15:24

Умида Омонова шахматнинг блиц йўналишида Осиё чемпиони бўлди

Умида Омонова шахматнинг блиц йўналишида Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Ўзбекистонлик шахматчилар бошқа йўналишларда ҳам медалларга сазовор бўлди.

2060 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига семизликдан етадиган зарар ЯИМнинг 4,7 фоизигача ошади
18 декабрь 2023, 15:04

2060 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига семизликдан етадиган зарар ЯИМнинг 4,7 фоизигача ошади

ЖССТ маълумотига кўра, Ўзбекистонда ўртача тана массаси индекси 1 квадрат метрга 26,5 кг ни ташкил қилмоқда. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичдир. 2060 йилга бориб семизлик оқибатида иқтисодиётга етадиган зарар 21,6 млрд долларгача ошиши кутилмоқда, бу — ЯИМнинг 4,7 фоизига тенг.

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди
18 декабрь 2023, 14:34

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Наманган шаҳрига Анваржон Отаходжаев янги ҳоким бўлди. Шунингдек, вилоят ҳокимига икки ўринбосар тайинланди.

Ўзбекистонда 1 январдан «эски» ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади
18 декабрь 2023, 13:04

Ўзбекистонда 1 январдан «эски» ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади

2023 йил 31 декабрь куни Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт»ларни алмаштириш якунланади. 1 январдан эски ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ноябрда пойтахтнинг 10 та туманида уй-жой ижараси нархи пасайди — ИТИМ
18 декабрь 2023, 12:56

Ноябрда пойтахтнинг 10 та туманида уй-жой ижараси нархи пасайди — ИТИМ

Ноябрь ойида Тошкентда уй ижарасининг ўртача нархи 2,1 фоизга пасайиб, квадрат метри учун 9,3 долларни ташкил этди, дея маълум қилди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази. Пойтахтнинг 10 та туманида ижара нархи тушган, бунда энг арзон ҳудудлар Сергели ва Бектемир бўлиб турибди.

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
18 декабрь 2023, 12:17

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Дарсларга 11 январдан қайтилади.

Ҳокимлик Бухоро шаҳрида қурилиши айтилган сайёҳлик маркази лойиҳасига изоҳ берди
18 декабрь 2023, 12:10

Ҳокимлик Бухоро шаҳрида қурилиши айтилган сайёҳлик маркази лойиҳасига изоҳ берди

Тармоқларда Бухоро шаҳрида қурилиши тахмин қилинган туризм маркази комплекси сурати тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги сурат эълон қилинган хабар «ҳеч қандай қонуний асосга эга» эмаслигини таъкидлади. Ҳокимлик, шу билан бирга, шундай сайёҳлик комплекси қурилиши режалаштирилганини тасдиқлади.

Наманган вилоятида 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
18 декабрь 2023, 11:57

Наманган вилоятида 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Янги Наманган туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 19 ва 14 ёшли қизлари печкадан табиий газ иси чиқиши оқибатида заҳарланиб вафот этди.

Сешанба куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади
18 декабрь 2023, 11:15

Сешанба куни ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади

Сешанбадан нисбатан совуқ ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалиб, аксарият ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади. 19−21 декабрь кунлари ҳарорат кечаси −0…−10 даражагача, кундузи −2…−7 даражагача пасаяди. Жумадан ҳаво +9 даражагача исийди.

Ноябрда аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоиз бўлди
18 декабрь 2023, 10:58

Ноябрда аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоиз бўлди

Ўзбекистонда ноябрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил этиб, октябрга нисбатан 0,7 фоизга пасайди. Энг юқори даража пенсионерлар ва таълим соҳаси вакиллари томонидан қайд этилди.

Тошкент шаҳри, Бухоро ҳамда Наманган вилоятларида чиқинди хизмати тарифлари оширилди
18 декабрь 2023, 10:52

Тошкент шаҳри, Бухоро ҳамда Наманган вилоятларида чиқинди хизмати тарифлари оширилди

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархлари Тошкентда аҳоли учун 7500 сўм этиб белгиланди. Тарифлар, шунингдек, Бухоро ва Наманган вилоятларида ҳам оширилди.

Кредитлар бўйича ўртача ставка 2020 йил майдан бери, айрим депозитлар бўйича эса 10 йилдаги максимал кўрсаткичга етди
18 декабрь 2023, 10:43

Кредитлар бўйича ўртача ставка 2020 йил майдан бери, айрим депозитлар бўйича эса 10 йилдаги максимал кўрсаткичга етди

Сўмдаги кредитлар бўйича ўртача ставка 2020 йил май ойидан бери максимал даражага етиб, 23,8 фоизни ташкил этди. Муддати 1 йилдан ортиқ бўлган барча депозитлар бўйича ўртача ставка 10 йиллик рекорд — 20,7 фоизгача ошди.

Тошкентдан Қарши ва Самарқандга электропоездларнинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди
18 декабрь 2023, 10:26

Тошкентдан Қарши ва Самарқандга электропоездларнинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди

Янги йил байрами арафасида Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг