Нарпай туманида маст ҳолда машина бошқарган 70 ёшли эркак 2-синф ўқувчисини уриб юборди. Оқибатда унинг қўли синди. Эркак аввал ҳам спиртли ичимлик ичиб машина бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилганди. «Энди ичмайман, машина ҳам ҳайдамайман», — деди у.
Европа Иттифоқининг тўртта давлати «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун туфайли Грузияга қарши санкциялар қўллашни таклиф қилмоқчи. Эҳтимолий чекловлар қаторига Грузия фуқаролари учун ЕИда визасиз режимни бекор қилиш киради.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукумати тадбиркорлар учун онлайн-тижорат платформасини яратиш ва 1 млрд долларлик савдо айланмасига эришишни режалаштирмоқда, деди инвестициялар вазири Лазиз Кудратов. У, шунингдек, Озарбайжон раҳбарининг август ойида Тошкентга ташрифи режа қилинганини айтди.
Ички ишлар вазирлиги ходимлари 1000 доллар олаётган икки шахсни қўлга олди. Улар маҳкумни таниши орқали Бўка туманидаги 43-сонли манзил колониядан Оҳангарон ёки Олмалиқдаги колонияга кўчиришни ваъда қилган.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси Озарбайжонда газ қазиб олиш лойиҳасига қўшилиши мумкин, дея маълум қилди Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов. Гап Каспий денгизидаги «Шаҳ-Дениз» лойиҳаси ҳақида кетмоқда.
Фармацевтика соҳасининг етакчи мутахассисларидан бири Фарруҳ Миразизов маълумотларни таҳлил қилиш, янги дори воситаларини излаш ва тадқиқот жараёнларини оптималлаштириш лойиҳасини жорий этди.
Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб 1,5 млрд долларга тенг навбатдаги суверен халқаро облигациялари 3 та валютада жаҳон молия бозорларида жойлаштирилди. Облигациялардан тушган маблағ Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
4−5 май куни Тошкентда анъанавий баҳорги IT ECO FEST 2024 эко-фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль «Тоза ҳаво қани?» ва «Тоза ҳаво сари» шиорлари остида ташкил этилди.
Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Бу билан Европа Иттифоқининг Фаластинни тан олган давлатлари сони 13 тага етди. Қарор ортидан Исроил Норвегия ва Ирландиядан элчиларини чақириб олиши айтилди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳузурида Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. Уюшмага маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича аҳолининг мурожаатлари учун call-марказ очиш топширилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида фуқароларни Ҳаж сафарига ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди.
Божхона ходимлари ёқилғи ташиш машинасини ҳужжатларда вазни 18 тоннадан 20,6 тоннага ўзгартириб ёзиб, 791 миллион сўмлик божхона имтиёзларини ўзлаштиришга уринган шахсларни аниқлади. 2025 йил 1 январгача 20 тоннадан ошадиган махсус ва юк транспорт воситалари божхона тўловларидан озод этилади.
Юнусобод туманида тунда экскаватор ёрдамида бир туп дарахтни қўпориб олган икки шахсга суд ҳукми ўқилди. Уларга 5 сутка қамоқ ва жарима жазоси тайинланди, 27,8 млн сўм зарар ундириб олинди.
Ўзбекистон сув тошқинларидан жабр кўрган Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ёрдам таркибида чодирлар, шунингдек, ун, гуруч, консерва, макарон, ёғ ва бошқа маҳсулотлар бор.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков бюджет тақчиллиги шароитида «Овоз» телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм, «Боболарим» кино-клипига эса 2,7 млрд сўм ажратилганига муносабат билдирди. Унинг айтишича, бошқа соҳаларни бўлгани каби санъат ва маданиятни ҳам қўллаб-қувватлаш керак.
2023 йилда Ўзбекистондаги 140 та музейга 5,7 млн киши ташриф буюрган. Регистон ансамбли ва Самарқанд давлат музей қўриқхонасининг ҳар бирига миллиондан ортиқ одам келган.
Тошкент халқаро аэропортида 20 майдан Europcar бренди остидаги автомобилларни ижарага олиш имконияти яратилди. У ерда ишлаб чиқарилган йили 4 йилдан, юрган масофаси 80 минг километрдан ошмайдиган автомобиллар ижарага берилади.
13 майда эълон қилинган 2024 Fortune China ESG Impact List рўйхатида Chery компаниясининг ESG соҳасида эришган ютуқлари эътироф этилди.
Испаниянинг World2Fly авиакомпанияси Урганч ва Тошкент шаҳарларидан Мадридга чартер рейсларни йўлга қўяди. Илк парвоз 23 майда амалга оширилади.
Фарғона туманида жойлашган АГТКШ табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга 1 млрд 136 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлди. Қоидабузар истеъмолчига чора кўриш учун ҳужжатлар тегишли органларга тақдим қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг