Архив

Тошкентдан Қарши ва Самарқандга электропоездларнинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди
18 декабрь 2023, 10:26

Тошкентдан Қарши ва Самарқандга электропоездларнинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди

Янги йил байрами арафасида Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.

Тошкентда 11 ойда автобус билан боғлиқ юзга яқин ЙТҲ содир бўлди
18 декабрь 2023, 10:25

Тошкентда 11 ойда автобус билан боғлиқ юзга яқин ЙТҲ содир бўлди

Пойтахтда ўтган 11 ой давомида автобуслар иштироки билан боғлиқ 94 та ЙТҲ содир бўлди. Улардан 34 тасига автобус ҳайдовчиларининг ўзлари сабабчи бўлгани қайд этилди.

Самарқандда мебель цехи сифатида рўйхатдан ўтган МЧЖда майнинг ферма ташкил қилингани аниқланди
18 декабрь 2023, 09:37

Самарқандда мебель цехи сифатида рўйхатдан ўтган МЧЖда майнинг ферма ташкил қилингани аниқланди

Самарқанд шаҳрида мебель ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтган, аммо яширинча майнинг фаолияти билан шуғулланиб келган МЧЖ аниқланди. Энергетика тизимига 10 млрд сўмга яқин зарар етган.

Россия Ўзбекистонда саноат парклари қуришни давом эттиришни режалаштирмоқда
17 декабрь 2023, 13:43

Россия Ўзбекистонда саноат парклари қуришни давом эттиришни режалаштирмоқда

Россия ҳамкорлигида Чирчиқ ва Жиззах вилоятида очилган технопаркларни Ўзбекистоннинг яна учта вилоятида қуриш режалаштирилмоқда, деди Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров. Ўзбекистон ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда фаоллаштиришга тайёр, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев.

Humo Air лоукостери Тошкентдан вилоятларга парвозларни бошлади
17 декабрь 2023, 13:36

Humo Air лоукостери Тошкентдан вилоятларга парвозларни бошлади

Humo Air авиакомпанияси ўзининг илк А320 самолётида Тошкентдан Нукус, Қарши, Самарқанд ва Урганчга илк парвозларини амалга оширди. Чипталар 159,5 минг сўмдан бошланади (олдинроқ харидда, багажсиз). Шиори «Одамлар учади» бўлган компания келаси йил хорижга ҳам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Кувайт амири 86 ёшида вафот этди
17 декабрь 2023, 11:26

Кувайт амири 86 ёшида вафот этди

2020 йилдан буён Кувайт амири бўлиб келган Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этди. Ноябрь охирида у соғлиғи билан фавқулодда юзага келган муаммо туфайли касалхонага ётқизилган.

Самарқандда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 1,8 млрд сўм зарар келтирган ферма аниқланди
17 декабрь 2023, 11:25

Самарқандда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 1,8 млрд сўм зарар келтирган ферма аниқланди

Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Фермер насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, токдан фойдаланган.

Самарқандда кўзи кўкарган ҳолда боғчага келган болани отаси калтакламагани аниқланди
17 декабрь 2023, 11:05

Самарқандда кўзи кўкарган ҳолда боғчага келган болани отаси калтакламагани аниқланди

Тармоқларда кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани ва буни отаси қилганини айтган видео тарқалганди. Болалар омбудсмани воқеа Ургут туманида содир бўлгани ва бола чорва молларнинг орқасидан югуриши оқибатида йиқилиб тушганини маълум қилди.

Россия Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини оширмоқчи
17 декабрь 2023, 10:59

Россия Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини оширмоқчи

Россия Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари экспортини ошириш имкониятларини ўрганмоқда, деди мамлакат саноат ва савдо вазири Денис Мантуров. Унинг сўзларига кўра, республикада олиб борилган геология-қидирув ишлари натижалари янги газ конларининг очилиши имконини беради.

Ўзбекистонда болалар ташкилотини тузиш таклиф этилмоқда
16 декабрь 2023, 14:23

Ўзбекистонда болалар ташкилотини тузиш таклиф этилмоқда

«Камалак» болалар ташкилоти негизида Ўзбекистон болалар ташкилотини тузиш режа қилинмоқда. Бу болаларнинг қобилият ва иқтидорларини ривожлантиришга, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшиши керак. Давлат раҳбарига ўтаётган йилда ёшлар қандай қўллаб-қувватлангани бўйича маълумот берилди.

Самарқандликлар Саида Мирзиёевага туннель қурилишини тўхтатишда ёрдам сўраб мурожаат қилди
16 декабрь 2023, 12:40

Самарқандликлар Саида Мирзиёевага туннель қурилишини тўхтатишда ёрдам сўраб мурожаат қилди

Самарқанд шаҳрининг Гагарин ва Рудакий кўчаларида яшовчи аҳоли ва тадбиркорлар маҳаллий ҳокимиятдан муносабат кутмасдан, туннель қурилишини тўхтатишга ёрдам беришни сўраб, президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага мурожаат йўллади.

Нима тайёрлаймиз: Печеньелар
16 декабрь 2023, 10:37

Нима тайёрлаймиз: Печеньелар

Долчинли, пишлоқли ёки бодомли қумоқ печенье, брауни, «Қаҳва доналари», «Шекерпаре» ва бошқалар — Zira.uz турли хил ширин печеньелар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Сенат 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади
16 декабрь 2023, 10:25

Сенат 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади

Сенатнинг 48-ялпи мажлиси 18 декабрда ўтказилади. Унда 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Шунингдек, Экология вазирлиги томонидан иқлим ўзгаришининг олдини олишда қилинаётган ишлар юзасидан вазирлик ахбороти эшитилади.

Икки вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
16 декабрь 2023, 09:55

Икки вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 16−18 декабрь кунлари қор кўчиши мумкин.

Smart Ecosystem муваффақиятли сотувлар учун маҳсулот тақдим этди
15 декабрь 2023, 19:00

Smart Ecosystem муваффақиятли сотувлар учун маҳсулот тақдим этди

Бир неча йиллар давомида Smart Ecosystem тадбиркорларга бизнесни содда, тез ва осон юритиш имконини берувчи ечимларни таклиф этиб келмоқда.

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди
15 декабрь 2023, 18:09

Хоразмдаги боғчада болаларни таёқ билан уриб, тепиб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди

Тармоқларда Урганчдаги боғчада тарбиячилар болаларни тепиб, таёқ билан урган ҳолда машғулот ўтгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармасига кўра, воқеа ортидан 2 ходим ишдан олинди.

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди
15 декабрь 2023, 18:07

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс ташаббуси асосида бошланиши мумкин.

Украина ва Молдовани Евроиттифоққа қабул қилиш бўйича музокаралар бошланади
15 декабрь 2023, 17:29

Украина ва Молдовани Евроиттифоққа қабул қилиш бўйича музокаралар бошланади

Европа етакчилари Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди. Грузия Европа Иттифоқига кириш учун номзод давлат мақомини олди. Иттифоққа Украина қўшилишига аввал қарши чиққан Венгрия бу қарорга тўсқинлик қилмади.

Андижонда юклар устини давлат байроғи билан ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи жаримага тортилди
15 декабрь 2023, 17:11

Андижонда юклар устини давлат байроғи билан ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи жаримага тортилди

Шаҳрихон туманида автомашинадаги юклар устини тўсиш учун давлат байроғидан фойдаланган ҳайдовчи 1 млн сўмдан ошиқроқ жаримага тортилди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 декабрь)
15 декабрь 2023, 16:27

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 декабрь)

«Вонка» ва яна бешта кинопремьера, муздаги шоу, кўргазмалар, спектакллар, «Саҳна» стендап клубидаги юмористик тадбирлар, Fashion show, ижодий маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг