Апрель ойида Тошкентда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари мартга нисбатан ўртача 0,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса ўртача 1,12 фоизга пасайди. Ўртача таъмирланган уй-жой учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели ва Олмазор туманларида бўлиб турибди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов нефть-газ соҳасида инвесторлар билан тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқишга оид саволларга жавоб берди. Унинг айтишича, айрим ҳолларда инвесторларга қўшимча мажбуриятлар юкланган, бироқ улар инвестиция муҳитининг ёмонлашуви хавфи туфайли ошкор этилмаган.
19 май куни «Янги Ўзбекистон» боғида «Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари бўлиб ўтади. Бош соврин — 10 млн сўм.
Фуқаролар кўчмас мулк хариди учун шартнома тузаётганда ноқулай шароитга тушиши ёки фирибгарга алданиб қолиши мумкин. «CaEX Бизнинг уйлар 2024» кўргазмасида экспертлар шартномада нимага эътибор бериш кераклиги, бошқа давлатларда харидор ва давлат бюджети қандай суғурта қилинишини тушунтирди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Дания элчиси Якоб Хеннингсен ва Литва элчиси Эгидиюс Навикасдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Майдан сентябрь ойига қадар Тошкентнинг қатор чорраҳа ва кўчаларида реконструкция ишлари олиб борилади. Жараён соат 22:00 дан 06:00 гача бажарилиши режа қилинмоқда. Ҳокимлик «иш жараёнида ноқулайликлар туғилиши муқаррар экани», бироқ барча имкониятларни ишга солишини билдирди.
Тошкент метрополитени ходимаси фирибгарликда гумонланиб ушланди. У фуқарони 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилгани айтилмоқда.
Халқаро журналистлар Дубайдаги мулк эгалари ҳақида маълумот берувчи Dubai Unlocked суриштирувини эълон қилди. Унда Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодировнинг ўғли — қидирувга берилган Алишербек Қодировнинг умумий қиймати деярли 8 млн доллар бўлган 4 та офисга эгалик қилиши айтилган.
Telegram каналларида Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида бола ўғрилари пайдо бўлгани билан изоҳланган видеолар тарқалди. Икки вилоят ИИБлари ушбу хабарлар асоссиз экани, видеоларда эса бошқа ҳолатлар тасвирланганини маълум қилди.
Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. Маросимда Шавкат Мирзиёев ва Фаррух Зокиров иштирок этди. Президент хонанданинг мемориал музейи, эстрада санъати халқаро танлови ва унинг номидаги стипендия ташкил этилишини маълум қилди.
Ўзбекистонда 2024 йилги Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади. Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
IT Park University`да кириш имтиҳонларини топширишда MacBook Pro акциясида иштирок этиш имконияти мавжуд.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Португалиянинг янги элчиси Мадалена Фишердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 19 та ҳолатда 8,1 млрд сўмлик давлат харидларининг қонунчиликка зид амалга оширилиши олди олинганини маълум қилди. Энг кўп қонун бузилиши ҳолатлари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида аниқланган.
АҚШ президенти Жо Байден бўлажак сайловлардаги рақиби Дональд Трампни теледебатга чақирди ва унинг судлардан бўшамаётганига, фақат чоршанба кунлари вақти бўлишига шаъма қилди. Трамп дебат бўйича чорловни қабул қилди. Байден жамоаси дебатлар олдиндан овоз бериш бошланишидан аввал ўтишини истамоқда.
Шавкат Мирзиёев 16 май куни Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги янги объект ва лойиҳалар билан танишилади.
Куннинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида ёғиб ўтган қисқа ва шиддатли ёмғир кўчаларни сувга тўлдирди. Тарқалган видеоларда маҳаллалар, автомобиль йўллари ва бозорларни сув босганини кўриш мумкин. Видео.
Uzum Market Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда реабилитация воситаларини етказиб бериш лойиҳасини ишга туширди.
Пахтаобод туманида 21 ёшли Lacetti ҳайдовчиси светофорнинг яшил чироғида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. ЙТҲ оқибатида 41 ёшли пиёда оёқ синиши билан боғлиқ жароҳат олди.
Хотин-қизлар кўпроқ руҳий, шунингдек, жисмоний ва иқтисодий зўравонликка учрамоқда, деди ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева. Унинг айтишича, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти. 2024 йилнинг уч ойида аёлларга 10 мингдан зиёд ҳимоя ордери берилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг