Жиззах шаҳрида «ВАЗ-2107» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 5 та автомобилга бориб урилди. Оқибатда уч киши жароҳатланди.
Ноябрь ойи якуни бўйича Ўзбекистонда 1,1 фоизлик инфляция қайд этилди, йиллик инфляция 8,8 фоиздан пасайди — бу сўнгги 7 йилдаги энг паст кўрсаткич. Ўтган ойда тухум ва шакар нархи ошган, мол гўшти, ун ва сариёғ эса арзонлашган. Бензин ва пропан нархи ошиб бормоқда, поезд чипталари ҳам қимматлади.
Урганч-Хива-Урганч йўналишидаги троллейбус ҳаракати тикланди. Қатнов юқори кучланишли электр симлари ва трансформаторларида таъмирлаш ишлари олиб борилгани ҳамда электр энергияси бўйича юзага келган муаммолар сабабли 20 ноябрда тўхтатилганди.
4 декабрь куни эрталаб Урганчни қалин туман қоплади. Бундай об-ҳаво туфайли иккита авиарейс кечиктирилди. Соат 10 га келиб, туман тарқади. Фотограф Азамат Маткаримов тонгда туманли шаҳарни айланди.
Учкўприк туманида давлатга 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг ферма фаолияти тўхтатилди.
S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги суверен кредит рейтингини барқарор прогноз билан «BB-» даражасида тасдиқлади. Агентлик 2023 йил охиригача Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсишини 5,6 фоиз даражасида прогноз қилмоқда.
Тошкентнинг Янгиҳаёт, Бектемир, Яшнобод туманларидаги баъзи маҳалла ва кўчаларда 5−6 декабрь кунлари табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Давлат ОТМларида 1-курс ва ўқишини кўчиришга тавсия этилган талабалар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 25 декабрга қадар узайтирилди. Юқори босқичдагиларнинг контрактни тўлаш муддати эса олийгоҳ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
4 декабрдан Андижон вилоятидаги газ тўлдириш шохобчаларида газ жадвалга мувофиқ — соат 06:00 дан 15:00 гача берила бошлади. Газ билан, биринчи навбатда, турар жой бинолари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ижтимоий соҳа объектлари таъминланади.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан жуда кўп миқдорда товламачилик моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида жиноий фаолиятда гумонланган яна 10 киши қўлга олинди. «Улар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш билан шуғулланган», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Достон Халиловни Қирғизистонга қочишга уринган вақтда қўлга олди. Унинг Бахтиёр Қудратуллаев («Бахти Ташкентский») билан яқин жиноий алоқаси бўлгани қайд этилган.
2024 йил январидан UzAuto Motors Gentra/Lacetti автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи. Gentra учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг қуввати янги моделларга йўналтирилади, дея таъкидлади компания.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиқди.
Миллий маркетплейс Uzum Market куз фаслининг уч ойи сарҳисоблар билан ўртоқлашди. Унга кўра, платформада 11 млн маҳсулот расмилаштирилди, Ўзбекистоннинг 10 та шаҳрида 100 та янги тарқатиш пункти очилди.
Ўзбекистонда мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларини вақтинча ёпишга асос йўқ, деди Санэпидқўм раиси биринчи ўринбосари Нурмат Aтабеков. Тармоқларда вазиятни яхшилаш учун муассасаларни ёпиш таклиф қилинганди. Мутахассис янги пандемия ва эпидемия бошлангани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
18−64 ёшдагилар орасида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз ҳисобланади. 46 фоизининг қонида эса холестерин миқдори ошган.
Марғилон шаҳрида қора рангдаги ўнлаб Gentra машиналари ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди. Бу айнан шу рангдаги Gentra автомобилларининг давлат рақами белгисини ечиб ҳаракатланиш кўпайгани билан изоҳланди. Фарғона вилояти ИИБ жараён профилактик ишларнинг бир қисми эканини таъкидлади.
Сергели туманидаги мактаб ҳовлисидан 44 ёшли аёлнинг жасади топилди. Бош прокуратура унинг ўлимига юрак касаллиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ва алкоголдан ўткир заҳарланиш кабилар сабаб бўлганини билдирди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари дастлаб Бахтиёр Қудратуллаев («Бахти Ташкентский»)ни маъмурий жавобгарлик учун ҳибсга олган, бу ҳақда суд қарорида қайд этилган. У 15 суткага ҳибсга олинган, шундан сўнг пойтахт ИИББ жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
Zarqand қандолат фабрикаси янги ширинликлар қаторини ишлаб чиқарди, улар орасида турли хил асосга эга уч турдаги пряниклар ҳам бор.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг