Президентнинг олимпиада иштирокчилари билан учрашуви, Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчилари заҳарланиши, Ўзбекистонга юборилаётган 276 мингдан ортиқ AstraZeneca вакцинаси — «Газета.uz»нинг 13 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Исроил ва Марокашнинг ўз элчихоналарини очишга келишиб олишгани, Литванинг 1,5 мингга яқин ноқонуний муҳожирнинг бошпана сўровларини рад этгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Йирик компаниялар, корпорациялар асосчилари ва умуман катта миқдордаги пулларга эгалик қиладиган шахслар одамларнинг эътиборида бўлиши табиий ҳол. Шунингдек, дунё миллионер ва миллиардерлари орасида омма эътиборидан четга чиқиш ва бутунлай йўқолиш ҳолатлари ҳам кўп учраб туради. Google, Alibaba, Africrypt ва Quadriga асосчиларининг ғойиб бўлиши ва бунинг тахминий сабаблари ҳақида.
Шавкат Мирзиёев навбатдаги олимпиадада жамоавий спорт турлари бўйича ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш асосий мақсад бўлиши зарурлигини таъкидлади. «Агар кимдир, бундан кейин ҳам олдинги Олимпия ўйинларида бўлгани каби, фақат яккакураш спорт турлари ҳисобидан ютуқларга эришамиз, деб ўйласа, адашади», — деди президент.
Президент легионер спортчиларни олиб келиш тажрибаси ўзини оқламаётганлигини таъкидлади. «Хориждан легионерлар эмас, етук мутахассисларни ҳамда спортчиларни тайёрлаш методикасини олиб келиш керак», — деди у.
Долларнинг расмий курси 11,00 сўмга кўтарилди ва жами 10 683,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланди. Шунингдек, Чусовитинанинг спорт маҳорати мактабини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Президент топшириғи билан Олимпия чемпионларининг мураббийлари — 40 минг АҚШ долларидан, бронза медаль соҳибларининг мураббийларини 20 минг АҚШ долларидан мукофотланади. Шунингдек, Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Президент топшириғи билан бокс бўйича Токио-2020 Олимпиада ўйинларида олтин медал соҳиби бўлган Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорат мактаби ташкил қилинади.
11 август куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган «Расмий статистика тўғрисида"ги қонун расмий статистик рақамларни тайёрлаш услублари ҳамда барча учун очиқ статистик маълумотлар тўғрисидаги қоидаларни белгилаб беради.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 сентябрь куни Швеция термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига салқин кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати +28…+31 даража, кечаси ва эрта тонгда эса ҳарорат +13…+18 даражада бўлади.
«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри Қандаҳорни ва энг йирик провинцияларидан бири Ҳиротни эгаллади.
14 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан Ўзбекистонга 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинади.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳоким қарори билан боғ яратиш учун ижарага берилган 16 гектар ер майдонини 5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкентдаги «Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди. Натижада автокран ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчиларининг заҳарланиши ҳолати юзасидан муносабат билдирди. Депутат Жиноят кодексига болалар боғчаси, мактаб ва олийгоҳларда «вазифасига хиёнат қилаётганлар, болаларнинг хаққи ва вақтини ўғрилаётганларга» нисбатан чоралар белгиланишини таклиф қилди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 948 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 8 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 521 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 25 нафар тарбияланувчилар заҳарланди. Улардан 6 нафари оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида, 1 нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган ва 19 нафар тарбияланувчиларнинг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланган. Болалар клиник кўринишларига кўра ботулизм ташхисига гумон қилинмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Навоийдаги газ қуйиш шохобчасида юк автомобилига ўрнатилган газ баллони портлади. Натижада тўрт киши жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг