Uzbekistan Airways Домодедово ва Внуково халқаро аэропортларидан парвоз қиладиган йўловчиларни Москва аэропортларига белгиланган вақтдан олдинроқ келишларини сўради. Ҳозирча парвозлар жадвалида ўзгаришлар бўлгани йўқ.
Москвадаги «Крокус сити ҳолл» концерт залида қуролланган шахслар одамларга қарата ўт очди, камида 40 киши ҳалок бўлгани, 100 дан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинди. Шунингдек, бинода бир неча портлаш ва ёнғин содир бўлди.
Пайшанба куни Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудлари жумладан, Қумқўрғон туманида кучли ёмғир сабаб сел-сув тошқинлари бўлди. Юзлаб хонадон ва турар жойларга сув кирди. Вилоят ҳокимлиги тошқин оқибатларини бартараф этмоқда. Табиий офат оқибатида жароҳат олганлар йўқ, дейилади хабарда.
Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ соҳа вакилларини орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.
Наврўз байрами ҳамда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги бир нечта ўтиш пунктларидаги реконструкция муносабати билан одамлар тўпланиб, автомобиллар тирбандлиги кузатилмоқда, дея изоҳ бермоқда Қозоғистон чегара хизмати.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, унинг футболчилари ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида Гонконгга қарши яхши ўйин кўрсатишди. Футболчи Элдор Шомуродов майдоннинг сифатсизлигини қайд этиб, ОФКдан ҳамма учун ягона талабни белгилашни сўради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичининг 3-тур учрашувида Гонконг терма жамоасини мағлуб этди (видео, фото). Жамоа 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Жума куни эрталаб Тожикистонда содир бўлган зилзила Тошкент шаҳри, Сирдарё (2 балл) ва водий вилоятларида ҳам сезилди (2−3 балл).
Қишлоқларда кўкламнинг кириб келиши анъанавий ўйинлар билан нишонланади. Кўпкари — шулардан бири. «Газета.uz» фотомухбири Холида Мусулмон Жиззахда кўпкарига бориб, эркаклар нега улоқ чопиши, ғолибларга қандай совғалар берилиши ва нега унда аёллар қатнашмаслиги ҳақида ҳикоя тайёрлади.
Тошкент Фотосуратлар уйида «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз» номли кўргазма очилди. Унда Наврўз байрамига оид Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган ва ЎзА тақдим этган 120 дан ортиқ фотосуратлар намойишга қўйилган. Кўргазма 28 мартгача давом этади.
Мусулмонлар Рамазон ойини Дубайда қандай ўтказишлари, қандай диққатга сазовор жойларга борган ва қандай таомларни татиб кўрган маъқуллиги ҳақида амирликнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти гапириб берди.
Президент Наврўз байрами муносабати билан йўллаган табригида мамлакатдаги ўзгаришлар, инсон шаъни ва қадр-қиммати, табиатга ғамхўрлик кўрсатилаётгани, шунингдек, Ўзбекистонни тадбиркорлик учун энг қулай ва жозибадор давлатлардан бирига айлантириш борасидаги режаларни алоҳида таъкидлаб ўтди.
Президент маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга доир қарорни имзолади. Унга кўра, турли ёшдаги аёл ва эркакларнинг «маҳалла терма жамоалари» ташкил этилиб, улар ўртасида «Маҳалла лигаси» ўтказилади. Унда ўзини кўрсатган ёшлар футбол мактаби ва академияларига йўналтирилади.
Ўзбекистонда криптобиржа ва криптодўконлар учун йиғимлар мос равишда 1,8 ва 9 бараварга оширилди. ИЛМА хабарида айтилишича, уларнинг фаолияти етарли даражада рентабель ва ўзгаришлар уларнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмайди.
Тармоқларда Tahoe ва BYD Song Plus автомобиллари Тошкентдаги кўчада соатига 170−180 км тезликда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳайдовчилар (26 ва 35 ёш) жаримага тортилди, шунингдек, улар билан «профилактик суҳбат» ўтказилди.
Туркиянинг Anadolu клиникаси саратон касаллигига чалинган беморга қандай ёрдам бергани ҳақида ўртоқлашди. Ўзбекистонлик беморлар шифохонанинг Тошкентдаги ваколатхонасида бепул консультацияга ёзилишлари мумкин.
Сервер қурилмаларини кўчириш ишлари сабаб 21−24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) хизматлари амалга оширилмайди. Давлат хизматлари, нотариуслар, лицензиялаш ва тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш марказлари тизимлари вақтинча ишламайди.
Ҳаво сифатини мониторинг қилувчи Air Tashkent портали, Ўзбекистоннинг бахтли давлатлар рейтингидаги ўрни, Рақобат қўмитасининг BYD сўровига муносабати, поезд вагонлари ишлаб чиқиш бўйича танлов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили 27-сонли манзил колонияда мониторинг ўтказди. Барча маҳкумлар тиббий текширувдан ўтказилганда уларнинг 47 нафарига «Остеомиелит», «Остеохондроз» ташҳислари қўйилди. Уларга стационар даво муолажалари буюрилди.
Ўзбекистон World Happiness Report`нинг энг бахтли мамлакатлар рейтингида 7 поғона кўтарилиб, 47-ўринни эгаллади. Мамлакат МДҲ давлатлари орасида энг юқори бахт даражасига эга. Ўзбекистонликларнинг энг бахтлилари кексалар, энг бахтсизлари эса 30−44 ёшдагилардир (аксар мамлакатларда бунинг тескариси).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг