Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманида бўлиб ўтган йиғилишда вилоятдаги иқтисодий идоралар ходимлари олаётган маошларини оқламаганини айтди. «Уларнинг Тошкентда ўтирган ва вилоятдаги раҳбарлари пастга тушиб ўргатмаган, талаб қилмаган, бефарқ бўлган», — деди у.
Тўққизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, мультимедиа кўргазмаси, ярмаркалар, болалар учун шоу-дастурлар, ижодий маҳорат дарслари, спектакллар, мусиқий кечалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
ЕЧЛнинг чорак финал баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, чорак финалда «Арсенал» — «Бавария», «Атлетико Мадрид» — «Боруссия Дортмунд», «Реал Мадрид» — «Манчестер Сити», «Барселона» — «ПСЖ» клублари ярим финал учун баҳслашади.
Танзила Нарбаева маълум қилишича, ҳозир ўғил болалар учун ўртача турмуш қуриш ёши 26−27 ёш, қизлар учун 23−24 ёш. «Лекин биз айрим ривожланган мамлакатлардаги каби қизлар турмуш қурмаслик, оила қилмасликни исташини хоҳламаган бўлардик», — деди Сенат раиси берган интервьюда.
Россияда президентлик сайлови учун овоз бериш бошланди, у 15−17 март кунлари бўлиб ўтади. Мамлакатни 2000-йилдан буён бошқариб келаётган амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин бешинчи марта президентликка номзодлик қилмоқда.
Ўзбекистон оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисоблаган Марказий Осиёдаги илк давлат бўлди. Минтақада бу мавзу табу бўлган. Маълум лавозимларда ўтирган баъзи эркак раҳбарлар бу нормаларни қабул қилишни хоҳламаган. Бу ҳақда Танзила Нарбаева БМТ ахборот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ҳужжатларга кўра, Тошкентдаги «Қўйлиқ» қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори акциядорлари дастлаб бозор фаолияти тугатилишига қарши бўлган ва ҳатто 53,9 млрд сўмлик акциялар чиқариш бўйича қарор ҳам қабул қилган.
Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилиб, бепул тушлик мактабга қатнаш даражасини 8 фоизга ошириши аниқланди, дея хабар берди МҲТИ. Институт экспертлари 1−4 синф ўқувчиларини бепул иссиқ овқат билан таъминлаш учун барча мактабда ошхона ташкил этиш кераклигини таъкидлаган.
Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаган. Шаҳарнинг собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши сабаб озод этилганди.
Пойтахтнинг Учтепа туманида 15 ёшли мактаб ўқувчиси келишмовчилик сабаб уйдан чиқиб кетиб, бошқа бир фуқаронинг машинасини миниб қочиб кетди. Маълум бўлишича, ўсмир бундан аввал ҳам 2 марта машина олиб қочган. Суд унинг бу ҳаракатлари учун 3 йилга озодликдан маҳрум этди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси жойларда бироз совуқ сақланиб туради. Ҳарорат +8…+20 даража атрофида бўлади. Фақат якшанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш учун давлат бераётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битим (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади. Ҳудудларда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.
Президент қарори билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ ташкил этилди. Ундаги ва «Ўзбекэкспертиза»даги давлат улушини бошқариш функцияси Савдо-саноат палатасига берилди.
Эрталаб Тошкент аҳолиси шаҳарнинг айрим ҳудудларида қуюқ тутуннинг гувоҳи бўлди. IQAir рейтингида Ўзбекистон пойтахти яна ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон етакчилари қаторига кирди. 1 мартдан аҳолини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш тизими ишга тушиши керак эди, бироқ у ҳозирча эълон қилинмади.
Бекзот Мавлонов президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди. У бунга қадар Президент администрациясида департамент раҳбари, президентнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари ва бош прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Чоршанба куни Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхонада 27 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Элчихона ҳозирда шаҳар полиция вакиллари билан вазиятни назоратга олди. Марҳумнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.
Тошкент шаҳри Олмазор туманида Lacetti, King Long ва 3 та Cobalt автомобили тўқнашди. 3 нафар ҳайдовчи шифохонага ётқизилди. Терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошланди.
Дания ҳукумати мажбурий ҳарбий хизмат муддатини узайтириш ва аёллар учун муддатли ҳарбий хизматни жорий этиш ниятида. Ҳукумат шу йўл билан «жинслар ўртасида тўлиқ тенгликка» эришмоқчи.
Бутун дунё бўйлаб электромобиллар атрофидаги ажиотаж аста-секин сусаймоқда — энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўз ишлаб чиқариш режаларини қисқартирмоқда ёки кейинга қолдирмоқда, деб ёзди CNBC. Кўпгина компаниялар гибрид моделларни ишлаб чиқаришга интилмоқда.
Ўзгаришсиз қолдирилган асосий ставка, март ойида ёққан қор, муфтий билан суҳбатлашган президент, боксчи Исроил Мадримовга совға қилинган Tahoe ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг