АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Қўшма Штатларга хавфсиз ва қонуний йўллар орқали сафар қилишга чақирди. Элчихона Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаганларни депортация қилиш ишлари давом эттирилишини билдирган.
3 март куни эрталаб Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўз хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга кадар текширув кетмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди.
Собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг ўғли Данияр Камиловнинг компанияси Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи эгасига айланди. Аввалроқ UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи «Ўзбекнефтгаз»дан ушбу компания таркибига ўтказилган эди.
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат жадал равишда кўтарилиб боради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечалари −2…+5, кундуз кунлари +4…+18 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. 8 мартда баъзи жойларда шамол кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин.
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев ва комиссия вакиллари АҚШда президентлик праймеризларида овоз беришга тайёргарлик кўриш жараёни билан танишиш мақсадида Калифорния штатида бўлди. Ташриф давомида улар АҚШда қўлланиладиган замонавий сайлов технологияларини ҳам ўрганадилар.
Тошкентда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонликлар аввалгига қараганда каттароқ натижага эришди. Улар 6 та медаль олиб, Франция ва Япониядан кейин умумҳисобда 3-ўринда бўлди. Достон Рўзиев ва Музаффарбек Тўрабоев олтин медаль олди, Давлат Бобонов бронза билан турнирни якунлади.
Юқори Чирчиқ туманида 12 ёшли қизга СМС хабарлар ёзиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб келган 59 ёшли эркак 5 суткага қамалди.
АҚШга асосан Мексика орқали ноқонуний равишда кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. «Бу шунчаки реклама. Касаллик орттириб қайтасиз. Ҳаммаси ёлғон», — деди қайтганлардан бири.
Американинг «Nobel Systems» компанияси ва «Ўзсувтаъминот» ҳамкорлигидаги «Digital Twin» рақамли лойиҳаси якунланди. Бунинг учун АҚШ Савдо ва тараққиёт агентлиги 430 минг доллар грант маблағи ажратган. Рақамли сув бошқаруви лойиҳаси икки йил давомида Жиззах шаҳрининг учта маҳалласида амалга оширилди.
Зангиота тумани 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган жанжални бартараф этмоқчи бўлган Миллий гвардия ходимига жароҳат етказилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Шавкат Мирзиёев дарахтларни кесиш учун жарима миқдорини 5 баробарга оширувчи қонунни имзолади. Ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 100 тупдан кўчат экиш мажбурияти, юридик шахсларга 102 миллион сўмгача алоҳида жарималар белгиланди. Президент аввалроқ жарима миқдори пастлиги сабабли қонунни рад этган эди.
Болалар омбудсманига раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, болаларга тааллуқли масалаларга доир қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Бола ҳуқуқлари бўйича вакил билан келишилиши мажбурий бўлди.
Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида 11 давлат билан музокараларни якунлади, улардан 9 таси бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколларни имзолади.
Ўзбекистонда февралда сўнгги саккиз йилдаги энг паст — 0,3 фоизлик инфляция қайд этилди, йиллик инфляция 8,35 фоизгача секинлашди. Статистика агентлигига кўра, деярли барча асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашди, бензин ўртача 1,1 фоизга қимматлади, маиший техника нархлари ошди.
Ўзбекистонда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Яшил водород хаби ташкил этилади. Лойиҳа доирасида Делавер университети билан биргаликда ТДТУ магистратура босқичида яшил водород бўйича янги ўқув дастури жорий этилади.
Бешариқ туманида эркак ҳамда унинг 12 ёшли қизи ва 11 ёшли ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди. Кўздан кечириш давомида хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани аниқланди.
Кредит беришда ўзгараётган талаблар, «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими, «Ўзбекнефтгаз»нинг эгаси ўзгарган 78 та «заправка»си, Бухорода бошланган «снос»дан фоторепортаж ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Олимларнинг фикрига кўра, 2022 йилда 1 миллиарддан ортиқ одам ёки ҳар саккиз кишидан бири семизликдан азият чеккан. 1990 йилдан бери катталар орасида семизлик бўйича глобал кўрсаткич икки баравар, болалар ва ўсмирлар орасида эса тўрт баравар кўпайди.
Саккизта кинопремьера, спектакллар, ижодий ишлар ярмаркалари, қорақалпоқ мусиқаси кечаси, болалар шоулари, чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг