Шавкат Мирзиёев маҳалла раиси мактабда тарбия ва давомат масалалари ҳамда ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга қизиқмаётганини таъкидлади. У, шунингдек, ҳокимлар, ёшлар ва ижтимоий масалага масъул ўринбосарлар мактабда маънавият, спорт тадбирларини ташкил этишга эътиборсиз бўлаётганини қайд этди.
Олмазор туманида Ford тез ёрдам машинаси ва Nexia тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва Ford`нинг бир йўловчиси жароҳат олди.
Данғара туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида уч нафар шахс ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақти фаол қаршилик кўрсатилгани сабаб уларни ажратмоқчи бўлган йигит ҳушини йўқотган. У шифохонага олиб борилаётган вақтида вафот этган.
Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги тайинланган элчиси Раҳматулла Назаров Минскда ўз вазифасини бажаришга киришди. У 2021 йилдан буён элчихона маслаҳатчиси, муваққат ишлар вакили сифатида ишлаб келаётганди.
Пойтахтдаги Ботаника боғида қушларни совуқдан асраш ва биохилма-хилликни сақлаб қолишга қаратилган «Қишда қушларга кўмак» акцияси бўлиб ўтди. Унда 200 га яқин экофаол ва волонтёрлар қатнашиб, дарахтларга қуш инларини ўрнатди ва озуқаларни қўйиб чиқди. Жараёндан суратлар.
Футболчи, Ўзбекистон МТЖ аъзоси Жалолиддин Машарипов Эроннинг «Истиқлол» клубига ўтди. Спортчи билан 1,5 йиллик шартномага келишиб олинган. У бир неча кун олдин Грециянинг «Пансерраикос» жамоасини тарк этганди.
Magic City боғига эгалик қилган Тошкент шаҳри собиқ ҳокими ва тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу лойиҳа қандай пайдо бўлгани ва нима учун уни сотишга қарор қилгани ҳақида гапирди. «У ерда муаммо кўп. Аммо менда бошқа ғоялар ҳам бор, бу билан чегараланиб қолган жойим йўқ-ку?» — дея таъкидлади у.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, Қатар билан ўйиндаги мағлубиятдан хафа бўлмаслик керак, чунки жамоа турнирда яхши қатнашди. Мураббий унинг истеъфоси ҳақидаги саволга шундай жавоб берди: «Ҳазиллашяпсизми?»
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков Қатардан учралган мағлубиятдан сўнг футболчилар пенальтилар серияси учун машқ қилмаганини билдирди. Жалолиддин Машарипов мухлислардан кечирим сўраб, жамоа жаҳон чемпионатига чиқа олишига ишонтирди.
Тошкент шаҳри собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан олиниши сабабларини изоҳларкан, фаолиятида кўп хатолар қилгани, президентнинг қарорларини эса муҳокама қилмаслиги ҳақида гапирди. У, шунингдек, Туркияга қочиб кетаётганида ушлангани айтилган хабарларга ҳам ойдинлик киритиб ўтди.
Ўзбекистоннинг Ўмонга янги тайинланган элчиси Абдусалом Хатамов Маскат шаҳрига етиб борди. У 2018 йилдан буён Екатеринбург (Россия) шаҳридаги бош консулликни бошқариб келаётганди.
Ўзбекистонда ерда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишда тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш ва сақлаш шартлиги белгиланди. Бунга амал қилинмаса, етказилган зарарнинг ўрни маҳаллий бюджетга тушади. Ундан ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда фойдаланилади.
Шанба куни тунда Қашқадарё вилоятидан ўтган М-39 автомобиль йўлидаги Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга қалин қор ёққани сабаб бўлган.
Ўзбекистон футбол терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финалида пенальтилар сериясида мезбон жамоа — Қатарга имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди. Энди қатарликлар финалга йўлланма учун Эронга қарши ўйнайди. Хавфли вазиятларга бой кечган баҳсдан видео, фото ва статистика.
Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда 1 апрелдан бекор бўладиган ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар ҳақида эслатди. Унга кўра, тиббий хизматлар, дори воситалари, сув таъминоти, канализация иссиқлик таъминоти ва яна бир қатор соҳаларда ҚҚС қайта жорий этилади.
Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Ўзбекистон Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга ёрдам беради. Ўшга Андижондан суюлтирилган газ баллонлари ёрдам сифатида жўнатилди.
Тошкент шаҳрида товламачилик ва фирибгарликда гумонланган шахс ушланди. У фуқароларга фоиз эвазига пул бериб, қарздорнинг номида бўлган уй ва автомобилни гаров эвазига ўзининг номига расмийлаштириб олган. Гаровга қўйилган мулк миқдори фоиз эвазига берилган пул маблағидан 3−4 баробар кўп бўлган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага Фарход Боқиев ҳамда Сардор Раджабов ўринбосар этиб тайинланди. Боқиев Сенат қўмитаси раиси ўринбосари, Раджабов эса мазкур вазирлик департаменти директори сифатида ишлаб келаётганди.
Тошкент ва Бухорода ҳужжатларни расмийлаштириб бериш учун пора талаб қилган бош мутахассис ва архитектор қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Visit Dubai`дан ҳар қандай бюджетга мос келадиган, ҳамда ҳар бир гурме учун ташриф буюришига арзийдиган шаҳарнинг қизиқарли жойлари шарҳи.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг