Архив

Тошкентда ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат
27 август 2023, 15:25

Тошкентда ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат

Тошкентнинг барча туманларида 11 сентябрь-13 октябрь кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Экспортбоп тошбақалар салтанати. Европага сотиладиган тошбақалар Зангиотада қандай қилиб кўпайтирилмоқда?
27 август 2023, 15:00

Экспортбоп тошбақалар салтанати. Европага сотиладиган тошбақалар Зангиотада қандай қилиб кўпайтирилмоқда?

Ўзбекистон ҳар йили ўн минглаб тошбақа экспорт қилади. Кўпчилик бу тошбақалар табиат бағридан юлиб олинади, деб ўйлайди. Афсуски, шундай контрабандачилар ҳам йўқ эмас. Аммо тошбақаларни питомникда кўпайтирадиганлар ҳам бор. «Газета.uz» тошбақалар тутқунликда қандай кўпайтирилиши ҳақида ҳикоя қилади.

Тошкент вилоятида 3 та юк машинаси ва Cobalt тўқнашди
27 август 2023, 14:38

Тошкент вилоятида 3 та юк машинаси ва Cobalt тўқнашди

Ангренда Shacman юк машинаси Cobalt автомобили ҳамда Volkswagen, Man юк машиналари билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва бир йўловчи шифохонага ётқизилди.

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига овоз бериш бошланди
27 август 2023, 13:39

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига овоз бериш бошланди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди. Жараён 16 сентябрга қадар давом этади. Лойиҳалар учун 1,02 трлн сўм маблағ ажратилган.

«Афғонистон бозорига киришимизни хоҳламаётганлар жуда кўп». «Ўзбекнефтгаз» раҳбари — дизель ёнилғиси қайтарилгани ҳақида
27 август 2023, 12:18

«Афғонистон бозорига киришимизни хоҳламаётганлар жуда кўп». «Ўзбекнефтгаз» раҳбари — дизель ёнилғиси қайтарилгани ҳақида

Афғонистон Ўзбекистонга дизель ёнилғисини сифати ёмонлиги учун қайтармаган, деди «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов. Унинг айтишича, маҳсулот Евро-6 стандартларига жавоб беради ва Европа бозорига экспорт қилинмоқда. «Ўша бозорга биз кириб боришимизни хоҳламаётган одамлар жуда кўп», — деди у.

Учинчи Жаҳон урушининг олдини олиш мумкинми?
27 август 2023, 12:00

Учинчи Жаҳон урушининг олдини олиш мумкинми?

Инсоният тақдири АҚШ ва Хитой қай даражада муросага кела олишига боғлиқ. Ҳар икки куч қарши тарафнинг стратегик хавф туғдиришига ўз-ўзини ишонтириб бўлган. Хитой ва АҚШ бир-бири билан кенг қамровли уруш таҳдидисиз бирга яшай оладими? Америкалик нуфузли дипломат Генри Киссинжер мулоҳазалари.

Навоий вилоятида 4 нафар ҳоким интизомий жазога тортилди
27 август 2023, 10:24

Навоий вилоятида 4 нафар ҳоким интизомий жазога тортилди

Навоий вилояти ҳокими фармойиши билан Ғозғон шаҳри, Қизилтепа ва Хатирчи туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди, Кармана тумани ҳокимига жарима жазоси қўлланилди.

Андижон вилоятида зилзила содир бўлди
27 август 2023, 04:46

Андижон вилоятида зилзила содир бўлди

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида зилзила қайд этилди. Вилоятда ер силкиниши 2−3 баллни ташкил этди.

«Зомин» сайёҳлик зонасида дор йўли очилди
26 август 2023, 17:54

«Зомин» сайёҳлик зонасида дор йўли очилди

Жиззах вилоятидаги «Зомин» сайёҳлик-рекреацион зонасида дор йўли очилди. 133,3 млрд сўмлик лойиҳа Швейцариянинг Bartolet компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Зонада «Суффа платоси. 2400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси ҳам ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонга 7 ойда 3,7 млн сайёҳ келди
26 август 2023, 15:41

Ўзбекистонга 7 ойда 3,7 млн сайёҳ келди

2023 йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистонга 3,7 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди. Ўтган йилнинг ушбу даврида кўрсаткич 2,4 миллионни ташкил этганди.

Президент қатор хорижий фуқароларни тақдирлади
26 август 2023, 15:29

Президент қатор хорижий фуқароларни тақдирлади

Шавкат Мирзиёев энергетика, нефть-газ ва банк соҳаларида фаолият олиб бораётган 8 нафар хорижий инвесторни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Нима ўқиймиз? «Заковат» клуби магистри Саидкамол Абдураззоқов тавсия қилади
26 август 2023, 14:20

Нима ўқиймиз? «Заковат» клуби магистри Саидкамол Абдураззоқов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Артур Гулиев каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Бу Ўзбекистоннинг сўнгги 13 йилдаги илк олтин медали
26 август 2023, 11:09

Артур Гулиев каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Бу Ўзбекистоннинг сўнгги 13 йилдаги илк олтин медали

Ўзбекистонлик каноэчи Артур Гулиев Германияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистон учун ЖЧнинг ушбу олтини сўнгги 13 йил ичида биринчиси бўлди.

Нима тайёрлаймиз: Сэндвичлар
26 август 2023, 11:00

Нима тайёрлаймиз: Сэндвичлар

Твистер сэндвичи, сэндвич-тоблатма, круассанли ёки булғор қалампири ичидаги сэндвич ва бошқалар — Zira.uz мазали ва фойдали, қолаверса, тез тайёр бўладиган сэндвичлар рўйхатини тақдим этади.

Сурхондарёда автомобиль йўлини кенгайтириш учун 67 туп дарахт кесиб ташланди
26 август 2023, 10:53 1

Сурхондарёда автомобиль йўлини кенгайтириш учун 67 туп дарахт кесиб ташланди

Олтинсой туманида автомобиль йўлини кенгайтириш мақсадида 67 туп дарахт ноқонуний кесилди. Аввалроқ туман ҳокимлиги масъули уларни кесишга рухсат сўраган, аммо экология бўлими бунга рухсат бермаган. Бу ҳаракат орқали ўсимлик дунёсига салкам 300 млн сўм зарар етди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон ва ЮНEСКО СИ соҳасида этикани тарғиб қилганлик учун Беруний мукофотини таъсис этди
26 август 2023, 10:22

Ўзбекистон ва ЮНEСКО СИ соҳасида этикани тарғиб қилганлик учун Беруний мукофотини таъсис этди

Ўзбекистон ва ЮНEСКО томонидан сунъий интеллект соҳасида этикани тарғиб қилиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот таъсис этилди.

Британияда COVID-19 қурбонларининг оилалари ҳукуматни судга берди
25 август 2023, 23:45

Британияда COVID-19 қурбонларининг оилалари ҳукуматни судга берди

COVID-19 пандемияси бошида вафот этган британияликларнинг оилалари ҳукуматни, шунингдек, бир қатор қариялар уйлари ва касалхоналарни судга беришди. Уларнинг таъкидлашича, расмийлар ўз яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш учун етарлича ҳаракат қилмаган.

Қозоғистон университетларида сунъий интеллект мажбурий ўқитилади
25 август 2023, 23:19

Қозоғистон университетларида сунъий интеллект мажбурий ўқитилади

Қозоғистон Фан ва олий таълим вазирлиги келгуси йилдан мамлакат университетларида талабаларнинг сунъий интеллект бўйича асосий кўникмаларни ўзлаштиришлари учун ушбу йўналиш бўйича мажбурий курсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

АҚШ Сенати Миллий хавфсизлик ишлари қўмитаси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди
25 август 2023, 22:58

АҚШ Сенати Миллий хавфсизлик ишлари қўмитаси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди

АҚШ Сенатининг Миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари қўмитаси раиси Гэри Питерс Ўзбекистон президенти, Сенат раиси ва ТИВ раҳбари томонидан қабул қилинди. Музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, минтақавий кун тартиби, парламентлар ўртасидаги муносабатлар, инсон ҳуқуқлари ва бошқалар муҳокама қилинди.

25 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
25 август 2023, 22:00

25 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Президент администрациясининг янги таркиби, Туркманистондан Ўзбекистонга 2млрд куб метр газ, президент ёрдамчиси этиб тайинланган Саида Мирзиёева, кешбэк ҳақидаги фикри ортидан ишдан олинган имом-хатиб, Украинани байрам табриклаган Ўзбекистон элчихонаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг