Архив

«Пахтакор» футбол клубини сотиш вақтинча тўхтатилди
19 январь 2024, 10:38

«Пахтакор» футбол клубини сотиш вақтинча тўхтатилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоатчилик фикрини ўргангач, «Пахтакор» футбол клубини вақтинча савдодан чиқарди. Аввалроқ блогерлар клуб ва 24 гектар майдонда жойлашган стадионни бирга сотмасликни таклиф қилганди.

Шавкат Мирзиёев 23−25 январь кунлари Хитойда бўлади
19 январь 2024, 09:50

Шавкат Мирзиёев 23−25 январь кунлари Хитойда бўлади

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23−25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. У ерда олий даражадаги музокаралар, шунингдек, мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар бўлади.

«Журналистларни уришгани чақирдингларми?» — Сенат қўмитаси ҳуқуқ-тартибот ходимларини обрўсизлантириш моддасини қандай оқлаб берди?
19 январь 2024, 01:12 1

«Журналистларни уришгани чақирдингларми?» — Сенат қўмитаси ҳуқуқ-тартибот ходимларини обрўсизлантириш моддасини қандай оқлаб берди?

Сенат қўмитаси ОАВ ва блогерлар иштирокида Қонунчилик палатаси қабул қилган ва яқинда Сенат ҳам кўриб чиқиши кутилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда тарқатганлик учун жазо ҳақидаги нормани муҳокама қилди. Батафсил.

Сингапурда 40 йил ичида биринчи марта вазир коррупцияда айбланди
19 январь 2024, 00:12

Сингапурда 40 йил ичида биринчи марта вазир коррупцияда айбланди

Сингапур транспорт вазири коррупцияда айбланди. Прокуратура у миллиардердан бизнес-классдаги рейслар, Англия Премьер-лигаси ўйинлари ва мюзиклларга чипталар кўринишида совғалар олганини таъкидламоқда. Бу сўнгги 40 йил ичида мамлакатдаги вазир билан боғлиқ биринчи коррупцион иш ҳисобланади.

18 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
18 январь 2024, 22:54

18 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қалин туман сабаб ёпилган аэропорт, президентнинг экспорт масаласидаги танқидий йиғилиши, сотуви 4 баравардан кўпроққа ўсган электромобиллар, хорижий ваколатхоналарда ўқитиладиган ўзбек тили курслари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Футбол бўйича Осиё кубоги: Ўзбекистон Ҳиндистонни мағлуб этди (видео, фото)
18 январь 2024, 22:27

Футбол бўйича Осиё кубоги: Ўзбекистон Ҳиндистонни мағлуб этди (видео, фото)

Ўзбекистон футболчилари Осиё кубоги гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ҳиндистон устидан ғалабага эришди (статистика, видео, фото). Учала гол ҳам биринчи бўлимда киритилди.

«Конвертацияни давом эттирамиз десак, экспортни импортга нисбатан барқарор ушлаб туришимиз керак» — президент
18 январь 2024, 21:57

«Конвертацияни давом эттирамиз десак, экспортни импортга нисбатан барқарор ушлаб туришимиз керак» — президент

Президент экспорт масаласини «ҳаёт-мамотимиз» деб атади. «Агар валюта баланси, инвестиция ёки конвертацияни давом эттирамиз десак, экспортни импортга нисбатан барқарор ушлаб туришимиз керак», — деди у.

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида йирик туризм марказлари қурилади
18 январь 2024, 20:07

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида йирик туризм марказлари қурилади

Ўзбекистоннинг туристик манзилларида меҳмонхона ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат туризм марказлари қурилади. У ерда бренд дўконлар ва «duty free», тўй маросимлари учун ҳудуд, «олтин йўлак» бўлади. Қурилиш майдонлари бош вазир бошчилигида аниқланади.

Қирғизистонда 11 нафар журналист тартибсизликларга даъват қилиш моддаси билан ҳибсга олинди
18 январь 2024, 18:54

Қирғизистонда 11 нафар журналист тартибсизликларга даъват қилиш моддаси билан ҳибсга олинди

Бишкек суди Қирғизистондаги бир қатор мустақил нашрларнинг 11 нафар журналистини икки ойга ҳибсга олди. Улар оммавий тартибсизликларга даъват қилишда айбланмоқда, аввалроқ уларни тинтув қилишганди. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари расмийларни ОАВга босим ўтказишни тўхтатишга чақирмоқда.

Андижонда Gentra уриб юборган 77 ёшли эркак вафот этди
18 январь 2024, 17:41

Андижонда Gentra уриб юборган 77 ёшли эркак вафот этди

Андижон шаҳрида Gentra йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли эркакни уриб юборди. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этди.

Покистон Эрон ҳудудига жавоб зарбаларини йўллади
18 январь 2024, 17:20

Покистон Эрон ҳудудига жавоб зарбаларини йўллади

Покистон Теҳроннинг ҳужумидан бир кун ўтиб Эрондаги «террорчилар бошпаналари»га қатор зарбалар берди. Покистон ТИВ Эрон суверенитетини ҳурмат қилишини ва зарбалардан мақсад мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлганини таъкидлади.

Қашқадарёда йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаганлар 10 суткага қамалди
18 январь 2024, 16:30

Қашқадарёда йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаганлар 10 суткага қамалди

Косон туманида 4 нафар маст эркак машинада йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб видеога олди ва уни Telegram`да тарқатди. Суд ҳукми билан уларнинг ҳар бирига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Президент транспорт вазирига огоҳлантириш берди
18 январь 2024, 16:12

Президент транспорт вазирига огоҳлантириш берди

Президент юк ташиш учун қўшимча йиғимлар, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаблиги ва бошқа масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазирини огоҳлантирди. Давлат раҳбари айрим элчилар ва савдо маслаҳатчиларини ҳам танқид қилди.

Ўзбекистонда 25 турдаги озиқ-овқатни ишлаб чиқаришни бошлашга топшириқ берилди
18 январь 2024, 15:59

Ўзбекистонда 25 турдаги озиқ-овқатни ишлаб чиқаришни бошлашга топшириқ берилди

Президент мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан биргаликда 25 турдаги озиқ-овқатни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни бошлаш топшириғини берди. Бу корхоналарда халқаро стандартлар жорий этилади, уларга хориждан малакали технолог ва маркетологлар жалб қилинади.

Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм ривожлантирилади
18 январь 2024, 15:26

Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм ривожлантирилади

Маданий мерос объектлари, вокзаллар, жамоат транспорти ва поездларда ҳаракатланиш имконияти чекланган кишилар учун лифт, пандус ва тутқичлар ўрнатилади. 2027 йилгача минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг саёҳат харажатларининг 50 фоизини давлат қоплайди. Меҳмонхоналар учун ҳам субсидиялар берилади.

Президент бош вазирга 3 та шаҳар ва 4 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди
18 январь 2024, 15:16

Президент бош вазирга 3 та шаҳар ва 4 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди

Шавкат Мирзиёев бош вазирга Нукус, Жиззах, Бекобод шаҳарлари, Шароф Рашидов, Деҳқонобод, Учқўрғон, Урганч туманларида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўсиш бўлмагани муносабати билан ушбу 7 та ҳудуд ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди.

Мурат Мирзаев Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директорлигидан озод этилади
18 январь 2024, 14:59

Мурат Мирзаев Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директорлигидан озод этилади

Президент Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори Мурат Мирзаевни лавозимидан озод этишга кўрсатма берди. Давлат раҳбари ташкилот фақат форумлар ўтказиш билан чекланиб қолганини танқид қилди.

Экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағлар самарали ишлатилмаяпти — президент
18 январь 2024, 14:50

Экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағлар самарали ишлатилмаяпти — президент

Президент Экспорт агентлиги тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан бирга экспортни кредитлашга ва экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишини таъминлай олмаётганини таъкидлади. Имтиёзли шартларда ажратилган ҳар 1 долларга ўртача 5 долларлик экспорт тўғри келмоқда.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади
18 январь 2024, 14:39

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади

2024 йил якунигача Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади. Шунингдек, хорижий давлатларда «Ўзбек академияси» («Uzacademy») интернет платформаси ишга туширилади.

Президент янги цемент заводлари қуришни таклиф қилаётган мутасаддилар ҳақида гапирди
18 январь 2024, 13:04

Президент янги цемент заводлари қуришни таклиф қилаётган мутасаддилар ҳақида гапирди

Президент экологияга зарарли таъсирни камайтирувчи технологияларни жорий қилиш ўрнига мутасаддилар яна 22 та цемент заводи қуриш таклифини бераётгани ажабланарли экани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда цементга йиллик эҳтиёжни ортиғи билан қоплай оладиган ишлаб чиқариш қувватлари бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг