Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида Россия Федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилди. Москвада ИТСВ ваколатхонаси очилади.
«Термиз» полигонида Ўзбекистон ва Туркия Республикалари Қуролли Кучларининг махсус бўлинмалари махсус-тактик ўқув машғулотларини бошлади.
Тошкент шаҳридаги болалар орасида COVID-19 га чалиниш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли, мактаб таътили узайтирилиши мумкин. Ҳозирда коронавирус билан болаларда касалланишлар кўрсаткичи 25 фоиздан ошган. Ўтган йили мазкур кўрсаткич 5−7 фоиз бўлган.
Германияда умуммиллий карантин режими 18 апрелга қадар узайтирилди. Пасха байрамларида ҳам чекловлар кучайтирилади — барча дўконлар ёпилиб, жамоат йиғилишлари тақиқланади.
Энергетика вазирлиги ишлаб чиққан маъмурий регламент лойиҳасида қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни (маиший истеъмолчилардан ташқари) тармоққа улаш учун 14,7 млн сўмгача миқдорда бир марталик тўлов жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Spark ҳайдовчиси опера театри яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагида театрнинг икки ходимасини уриб юборди. Улардан бири — Баҳора Раҳимова — вафот этди.
Таниқли болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 88 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
«Халқимизнинг фидокорона меҳнати, қатъий сиёсий иродамиз билан кенг кўламли ислоҳотларимизни бундан кейин ҳам жадал давом эттирамиз», — деди президент ўзининг байрам табригида. Шавкат Мирзиёев халқ сайилларида ҳам иштирок этди.
Наврўз байрамини нишонлаш кўп асрлардан бери анъанага айланган. Баҳорни халқ сайиллари, санъаткорлар ҳамда дорбозларнинг чиқишлари билан қарши олиш урф бўлган. «Газета.uz» Наврўз байрамининг 1970−1990 йилларда нишонланишига оид фотосуратларни тақдим этади.
Пайшанба куни мактабдан уйига қайтаётган ўқувчини юк поезди уриб юборди. У синфдошларини кутиб турганида сумкаси юк поездига тегиб, уни судраб кетган. Ўқувчи бош қисмидан жароҳат олган. У шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этган.
Каттақўрғон туманида фуқаролардан бирини ҳарбий хизматга жўната олишига ишонтириб, ундан 3500 доллар олиш ҳолати маълум бўлгани айтилмоқда. Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.
Самарқандда Россияга самолёт чипталарини сезиларли даражада қимматга сотилаётганини ўрганаётган Kun.uz мухбирига ўлдириш билан таҳдид қилинди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Daryo.uz бош муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев уни «профилактик суҳбат учун» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақиртиришгани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Газета.uz» манбалари эса бир неча журналистлар чақиртирилганини маълум қилди.
Zira.uz барчани яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклайди ва байрам дастурхони учун бир нечта ўзига хос таомларни тайёрлаб қўйган.
Сурхондарёнинг Бандихон туманида ЙПХ инспектори «Ласетти» русумли махсус хизмат автомобили бошқарувини йўқотиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмади.
«Наврўз» арафасида Шавкат Мирзиёев 140 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Улар орасида 12 нафар чет эллик ҳам бор.
Шимолий Кореянинг Малайзия билан дипломатик алоқаларни узгани, Норвегия бош вазирининг карантин қоидаларини бузганликда гумон қилиниши, Европада AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш жараёнининг қайта тиклангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёeв Тошкент вилоятидаги экин ерларини суғориш учун Чорвоқ сув омборидан сув таъминоти чекланишини таъкидлади. «Сизларга фақат Чорвоқни очиб берса. Канал сувга тўлса, кейин 24 соат сув оқади. Сиз ҳаттоки икки соат ҳам сувни назорат қилмайсиз», — дея президент ҳокимларга юзланди. Давлат раҳбари чинозлик тадбиркордан ўрнак олиш зарурлигини айтди.
Еврокомиссия Европада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилди. Европадаги бир қатор мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ оғирлашгани сабабли жиддий карантин чекловлари ўрнатилди. Бундай ҳолат юзасидан Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари, жумладан Франция, Италия, Германия, Словения, Латвия ҳукумати расмийлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни давом эттиришга мажбур эканликларини маълум қилишди.
Қарши шаҳрида «Lacetti» ҳайдовчиси машинани орқага бошқараётиб, 8 ва 9 ёшли болаларни уриб юборди. Иккала вояга етмаган болалар енгил тан жароҳати олгани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг