Ўзбекистонлик 21 ёшли таэквондочи Озода Собиржонова Олимпиада бронза медали учун кечган баҳсда сўнгги уч сониягача олдинда борганига қарамай, якунда белгиялик рақибига имкониятни бой берди.
Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев мексикалик рақибини мағлуб этиб, Олимпиада олтин медалини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев қирғизистонлик рақибини мағлуб этиб, Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди.
Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарлари саммити ва унда илгари сурилган таклифлар, Ўзбекистонга ташрифини бекор қилган Япония бош вазири, Олимпиада чемпионларини табриклаган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Қорақалпоғистонда маҳаллалар 48 та ҳолатда қарийб 10 млрд сўмлик тендерларни қонун талабларига номувофиқ ўтказган, деб топди Рақобат қўмитаси. Харид натижалари юзасидан иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилди.
Президент Олимпиадада олтин медални қўлга киритиб, икки карра чемпион бўлган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматовни телефон орқали табриклади. Шавкат Мирзиёев Рашитов жароҳатига қарамай ғалаба қозонгани ва Дўсматовнинг жангини «нафас олмай» кузатганини таъкидлади.
Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев 2022 йил январидаги намойишлар бўйича ўз ваколатини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилди ва беш йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд унинг пушаймонлиги ва муқаддам судланмаганини инобатга олди.
Туркманистон етакчиси Сердар Бердимуҳамедов МО давлатлари раҳбарлари саммитидаги нутқида беш давлат минтақани глобал энергия бозоридаги салбий сценарийлардан ҳимоя қила оладиган тизим ва кутилмаган ҳолатларда миллий энергия тизимлари учун хавфсизлик захирасини яратиши кераклигини таъкидлади.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон МО давлатлари саммитида «глобал таҳдид ва хавфларнинг кучайиши фонида» хавфсизлик соҳасида ҳамкорликнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида яқин ҳамкорлик механизмларини яратишни таклиф қилди.
«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Июль ойидаги рўйхатдан аввалги сарҳисобларда бўлмаган янги лойиҳалар ўрин олди, баъзиларида эса ўзгариш кузатилди.
Марказий Осиё давлатлари президентлари ва делегациялар аъзолари қатор ҳужжатларни, жумладан, «Марказий Осиё — 2040» минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш концепцияси ва минтақа давлатларида транспорт-логистика марказларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров МО давлатлари раҳбарлари саммитида минтақада сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг иқтисодий механизмини жорий этиш, шунингдек, МО давлатлари орқали янги мультимодал йўналишлар ва транспорт йўлакларини яратиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Ўрта синф тушунчаси «бойлар бойийверади, камбағаллар камбағаллашаверади» деган эскирган қоидани барбод қилади. Ўрта синф нима, Ўзбекистонда у қанча даромад олади, кимлар унинг вакилига айланиши мумкин ҳамда бизнес ва давлат унга қандай таклиф яратиши керак — таҳлилчи Денис Соколов мақоласида.
Марказий Осиё таълим ва академик алмашув дастурини қабул қилиш, миллий ID карталарни ўзаро тан олиш, Хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш, Стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида кўп томонлама битим имзолаш — Шавкат Мирзиёев Остонадаги учрашувда нималарни таклиф қилди?
Қозоғистон президенти МО давлатлари раҳбарлари учрашувида инфратузилма ва транспорт лойиҳалари иқтисодий ўсишнинг янги нуқталари бўлишини таъкидлади. У Транскаспий йўлаги ва Трансафғон темирйўлининг истиқболлари, сув ҳисобини рақамлаштириш ва унинг космик мониторингини жорий этиш ҳақида гапирди.
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди. У мамлакатда кутилаётган цунами юзасидан хавотир билдирди ва Япония бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифини кечиктириш қарорини «тўлиқ тушунишини» билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони билан тақдирланди. Бу давлат раҳбарига минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун берилди.
«Украина ва Яқин Шарқдаги воқеалар минтақанинг барқарор ривожланишига таъсир кўрсатяпти», — деди Шавкат Мирзиёев МО давлатлари раҳбарлари саммитида. Унинг айтишича, Марказий Осиёнинг «бугуни ва келажаги умумий саъй-ҳаракатлар ва минтақа манфаатларини биргаликда илгари суриш»га тайёрликка боғлиқ.
«Бордерлендс» ва яна учта кинопремьера, очиқ осмон остидаги фильмлар намойиши, кутубхонадаги маърифий дастурлар, ярмаркалар, кўргазмалар, болалар учун спектакллар, маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Гурлан туманида ғишт ишлаб чиқариш заводида 4,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Компания раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва у процессуал тартибда ушланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг