Архив

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови сони кўпайтирилди
23 июнь 2023, 15:56

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови сони кўпайтирилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига автобус рейслари кўпайди — Чорвоққа ҳар куни 4 хил вақтда қатнов амалга оширилади, йўлкира нархи 15 минг сўм.

Қўқондаги бозорда сотувчилар жанжаллашиши оқибатида 14 ёшли йигит жароҳатланди
23 июнь 2023, 15:39

Қўқондаги бозорда сотувчилар жанжаллашиши оқибатида 14 ёшли йигит жароҳатланди

Қўқондаги кийим-кечак бозорида дўконга кирувчи харидорлар йўли тўсиб қўйилгани сабабли сотувчилар ўртасида жанжал содир бўлди. Воқеа оқибатида 14 ёшли бола жароҳатланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Cобиқ Algoritm заводи бино ва иншоотлари 307 млрд сўмга сотилди
23 июнь 2023, 15:00

Cобиқ Algoritm заводи бино ва иншоотлари 307 млрд сўмга сотилди

E-auksion платформасида собиқ Algoritm заводи бино ва иншоотлари 307 млрд сўмга сотилди. Харидор компания эгаси Havas супермаркетлар тармоғининг ҳам йирик акциядори ҳисобланади.

Ўзбекистонда автомобилга буюртма беришнинг янги Uklon онлайн хизмати ишга тушди
23 июнь 2023, 15:00

Ўзбекистонда автомобилга буюртма беришнинг янги Uklon онлайн хизмати ишга тушди

22 июндан Ўзбекистонда янги такси хизмати Uklon ишга тушди. Uklon`нинг асосий фарқи шундаки, об-ҳаво ва йўллардаги шароитлар саёҳат нархига таъсир қилмайди, фақат автомобиль кутиш вақти таъсир этиши мумкин.

«Улар — ҳақиқий қаҳрамон». Шавкат Мирзиёев — хориждаги мигрантлар ҳақида
23 июнь 2023, 14:56

«Улар — ҳақиқий қаҳрамон». Шавкат Мирзиёев — хориждаги мигрантлар ҳақида

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги сайловчилар билан учрашувда хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни «қаҳрамон» деб атади. Сайловолди дастуридан оғир аҳволдаги мигрантларнинг харажати қоплаб берилиши, ҳуқуқий ва Call-марказлар ташкил этилиши ва бошқалар ўрин олган.

Давлат адабиёт музейида шароит йўқлиги сабабли 69 575 та ноёб ашё хавф остида қолган — Сенат
23 июнь 2023, 14:40

Давлат адабиёт музейида шароит йўқлиги сабабли 69 575 та ноёб ашё хавф остида қолган — Сенат

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида музейлар ва уларда сақланаётган ашёлар ҳолати бўйича муҳокама ўтказилди. Тегишли қарорлар билан белгиланган бўлса-да айрим музейларда ҳамон таъмирлаш ишлари амалга оширилмагани танқид қилинди. Давлат адабиёт музейидаги ноёб ашёлар хавф остида қолгани айтилди.

Литвада Ўзбекистон савдо уйи очилди
23 июнь 2023, 14:07

Литвада Ўзбекистон савдо уйи очилди

Литва пойтахти Вильнюс шаҳрида UZ Euro Trade House савдо уйи очилди. Унинг фаолияти икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги шериклик ва мазмунли мулоқотни сезиларли даражада фаоллаштириши кутилмоқда.

Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
23 июнь 2023, 12:26

Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қурбон ҳайити муносабати билан 29 июнь куни Тошкент-Қарши, 26 июндан 3 июлгача эса Тошкент-Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.

«Қурилиш охирига етмаганди». Сув хўжалиги вазири — Сардоба фожиаси ҳақида
23 июнь 2023, 12:09

«Қурилиш охирига етмаганди». Сув хўжалиги вазири — Сардоба фожиаси ҳақида

Сардоба фожиасининг сабабларидан энг каттаси — сув омбори қурилиши охирига етмаганди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. 27 млрд сўмлик сув сизиб чиқишидан бохабар қилувчи махсус ускуналар ҳам ўрнатилмаган бўлган. Сув омбори ёрилгач эса барча сув омборларида кучайтирилган текширув ўтказилган.

Сенат Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш бўйича қонунни маъқуллади
23 июнь 2023, 11:55

Сенат Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш бўйича қонунни маъқуллади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги узунлиги 2 356 километрдан ортиқ чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ўзбекистонда биринчи крипто-депозитарийга лицензия берилди
23 июнь 2023, 11:30

Ўзбекистонда биринчи крипто-депозитарийга лицензия берилди

Ўзбекистон ҳудудида крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензия берилди. Лицензия олган корхонанинг таъсисчиси Дубай компанияси ҳисобланади.

Статистика агентлиги «Газета.uz» мақоласига муносабат билдирди
23 июнь 2023, 11:29

Статистика агентлиги «Газета.uz» мақоласига муносабат билдирди

Статистика агентлиги «Газета.uz» эълон қилган январь ойидаги инфляция расмий кўрсаткичи тўғрисидаги мақолага муносабат билдирди. Агентликка кўра, расмий статистик кўрсаткичлар «объектив кузатувларда тўпланган факт ҳисобланган маълумотлар ҳамда илмий асосланган методология» асосида шакллантирилади.

Радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш мумкин бўлади
23 июнь 2023, 11:23

Радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш мумкин бўлади

Сенат радиочастота спектридан фойдаланувчиларга ўзларига бириктирилган радиочастота спектридан бошқа фойдаланувчилар билан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқини берувчи қонунни маъқуллади.

Якшанба куни ҳаво салқинроқ бўлади
23 июнь 2023, 11:17

Якшанба куни ҳаво салқинроқ бўлади

Якшанба куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келади. Ҳарорат 2−4 даражага пасаяди, ёз учун қулай қийматлар — +31…+34 даража, кечаси — +15…+18 даражагача ҳарорат кузатилади.

Сенат байроқдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирувчи қонунни маъқуллади
23 июнь 2023, 10:56

Сенат байроқдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирувчи қонунни маъқуллади

Сенат байроқдан фойдаланиш имкониятини кенгайтирувчи, жумладан, уни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган қонунни тезда маъқуллади. Лойиҳа 1 июнда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ва 20 июнда Қуйи палатада қабул қилинганди.

Туркия Марказий банки мамлакатда фоиз ставкасини 8,5 фоиздан 15 фоизга оширди
23 июнь 2023, 10:47

Туркия Марказий банки мамлакатда фоиз ставкасини 8,5 фоиздан 15 фоизга оширди

Туркия регулятори фоиз ставкасини 8,5 фоиздан 15 фоизга ошириш бўйича қарор қабул қилди. Сўнгги йилларда Туркияда паст фоиз ставкалари чуқур инфляция ва инвесторларнинг мамлакатни тарк этишига олиб келди. Янги иқтисодий раҳбарият, шунингдек, «эркин валюта режими» қайта тикланишини ваъда қилмоқда.

Тошкентнинг 4 та туманидаги айрим кўчалар электрдан вақтинча узилди
23 июнь 2023, 10:39

Тошкентнинг 4 та туманидаги айрим кўчалар электрдан вақтинча узилди

Бектемир, Чилонзор, Яккасарой ва Сергели туманларининг айрим кўчаларида соат 17:00 гача электр таъминоти тўхтатилди.

Навоийда маблағларни талон-торож қилган мансабдор янги тайинловдан бир кун ўтиб ишдан бўшатилди
23 июнь 2023, 10:11

Навоийда маблағларни талон-торож қилган мансабдор янги тайинловдан бир кун ўтиб ишдан бўшатилди

21 июнь куни Навоий шаҳри ҳокими 2021 йилда 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилгани учун ишдан бўшатилган Юсуф Турсуновни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинлаганди. ОАВ бунга эътибор қаратганидан сўнг 22 июнь куни Турсунов «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшатилди.

Тижорат банкларида долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг тушди
23 июнь 2023, 09:57

Тижорат банкларида долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

Тижорат банклари 23 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 425−11 480 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 520−11 540 сўм.

Рекорд даражада қатл ва оммавий ҳибсга олишлар: Эронда инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобот
23 июнь 2023, 00:20

Рекорд даражада қатл ва оммавий ҳибсга олишлар: Эронда инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобот

Эронда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ўтган йилги оммавий намойишлар тўлқинидан кейин анча ёмонлашган. БМТ ҳисоботида айтилишича, ўн минглаб одамлар, жумладан, болалар ҳибсга олинган, юзлаб одамлар қатл этилган, шунингдек, онлайн цензура кучайган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг