Марказий банк ўғирлик ва фирибгарликнинг олдини олиш учун шубҳали операциялар вақтида банк карталари ва ҳисобварақларни блоклаш тўғрисида мажбурий кўрсатма бериши мумкин бўлади. Банклар ва тўлов ташкилотлари фирибгарликка қарши тизимларни жорий этади ва йирик ўтказмаларни назорат қилади.
Ўзбекитсонда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал форуми ўтказилди. Унда Тошкент коммюникеси қабул қилинди ва БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси лойиҳасини БМТда илгари суриш таклифи қўллаб-қувватланди.
Asialuxe Travel миллий туроператори Малдив оролларидаги таътил ҳақида тез-тез сўраладиган саволларга жавоб берди ва саёҳатлар нархлари билан ўртоқлашди.
2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари ва ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида тузилади ва фаолият юритади. Улар учун устав капиталининг энг кам миқдори ҳам оширилади.
Жиноят ишига алоқадор янги шахслар айбланаётгани ва бошқа асосларга кўра «Док-1 Макс» ишини кўриш 1 декабрдан 1 ойлик муддатга тўхтатилди.
Humo тўлов тизимидаги давлат улуши тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади. Uzcard`га рақобатчи сифатида ташкил этилган миллий процессинг марказининг бундай ўзгариши тушунтирилмаган.
Ўзбекистонда 2−3 декабрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кундузи +18 даражагача, кечаси +7 даражагача илиқ бўлади.
ДХХ Қўқон, Самарқанд шаҳарлари ва Пастдарғом туманида АҚШга ноқонуний юбориш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди. Хусусан, бир ҳолатда 25 минг доллар эвазига Мексика орқали Америкага юборишни ваъда қилган шахс пулдан 15 минг доллар олган вақтида қўлга тушди.
Олти кун давом этган сулҳдан сўнг Исроил Ғазо секторига зарба берди, оқибатда бир неча киши ҳалок бўлди. Жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга ҲАМАС биринчи бўлиб ракета ҳужуми уюштиргани, бу эса сулҳга зид экани сабаб сифатида кўрсатилди.
Дубайда (БАА) БМТ халқаро иқлим саммити — COP28 очилди. 2023 йилда унда 190 дан ортиқ давлатдан 70 мингдан ортиқ киши иштирок этиши режалаштирилган. Конференциянинг асосий мақсади инсониятнинг Париж келишуви мақсадларига эришиш йўлидаги прогрессини таҳлил қилишдан иборат.
Perfectum мобил оператори янги абонентлар учун Max Voice янги чексиз овозли тарифи, шунингдек, ярим йиллик Qulay New тарифлари рақамлари учун 90% чегирма ва «2024 Янги йил пакетлари» ҳақида эълон қилди.
Бухоро шаҳрига Хитойнинг 20 та янги Zhang Tong автобуси келтирилди, улар 5 декабрдан йўналишларга чиқарилади. 2024 йил июлигача яна 80 та шундай автобус етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактабнинг 8-синф ўқувчиси электр токи уриши оқибатида вафот этгани юзасидан Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентдаги кафе менежери ва унинг ходими соат 22:30 дан кейин аёлларни муассасага киритмагани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари (ҳар бири 6,6 миллион сўмдан) миқдорида жаримага тортилди. Улар жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.
Туркманистонда кураш бўйича ўтган XIV жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар 9 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Давлат солиқ қўмитаси 1 декабрдан бошлаб Yandex Go хизмати Ўзбекистон ҳудудида солиқ резиденти — «YandexGo UB» МЧЖ томонидан тақдим этилишини маълум қилди. Аввалроқ қўмита Yandex Go`дан солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиб, солиқларни тўлаш ва мижозларга фискал чек тақдим этишни талаб қилганди.
Жаҳон банки Ижрочи директорлари кенгаши «Ўзбекистонда рақамли инклюзивлик» лойиҳасини амалга ошириш учун 50 млн доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Лойиҳа орқали 9000 га яқин ёшлар, шу жумладан, 360 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни ITES компанияларида иш билан таъминлаш режалаштирилган.
Ўзбекистонда ҳозирда бешта туризм қишлоғи бор: Конигил ва Боғи Баланд, Овжазсой ва Эртошсой, Сентоб. 2023 йил октябрида Сентоб жаҳондаги энг яхши туризм қишлоқларидан бири деб эълон қилинди. «Газета.uz» журналистлари Нуротада бўлиб, бу қишлоқ нималари билан ҳайратга солишини ўрганиб қайтди.
Тошкент транспорт тизимини ривожлантириш лойиҳа бюроси Бешқайрағоч, Кўкча Дарвоза ва Қоратош кўчаларидаги транспорт муаммоларига ечим таклиф қилди. Мақсад — низоли вазиятларни камайтириш, пиёдалар хавфсизлигини ошириш ва жамоат транспортига устуворлик бериш. Лойиҳа тафсилотлари — «Газета.uz»да.
Сурхондарёнинг Қумқўрғон тумани ҳокими ҳокимлик балансига фуқародан «Equinox» машинасини ҳадя сифатида қабул қилиш бўйича фармойиш имзолаганди. Антикоррупция агентлиги тақдимномасидан кейин ҳоким эски фармойишини бекор қилди. Икки ҳужжат ҳам E-qaror тизимида яширин ҳолда турибди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг