Садир Жапаров билан бўлган тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувларда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга кучли ва фаровон қўшни — Қирғизистон кераклигини таъкидлади. Жапаров эса Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканини айтди.
Қирғизистоннинг Чуй вилоятида Ўзбекистон ҳамкорлигида Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш заводи ишга тушди. Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров шу ва бошқа қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида иштирок этди.
Ўзбекистонда 1 августдан автомобилларга давлат рақамлари тасодифий тарзда берилади. 1 декабрдан эса автомобилни рўйхатдан ўтказиш ва давлат рақамини олиш учун аризаларни ЙҲХХ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали мобил иловаси орқали юбориш ва тўловни ўша ерда амалга ошириш мумкин.
MG автомобиль маркаси Ўзбекистон бозорига киришини эълон қилди. Савдоларнинг бошланиши кузга режалаштирилган ва тўртта модель тақдим этилади: MG ZS ва MG HS кроссоверлари, MG 7 лифтбеки, шунингдек, Cyberster электрик родстери.
Тошкент шаҳридаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини ҳам 24 соатлик гастрономик кўчага айлантириш режа қилинмоқда. Аввалроқ Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш режалаштирилганди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳеч қандай ўйин ўтказмасдан ФИФА рейтингида 1 поғона юқорилаб, 61-ўринни эгаллади. Парагвай очко йўқотиб, рейтингда пастлагани бунга сабаб бўлди.
Ўзбекистонда Йўл ҳаракати қоидаларига индивидуал ҳаракатланиш воситалари (ИҲВ), жумладан, электросамокатлар ҳаракатини тартибга солувчи ўзгартиришлар киритилди. ИҲВ тротуарларда 10 км/соатгача (6 км/соатгача бўлиши таклиф қилинган эди), автомобиль йўлида 20 км/соат тезликда юришига рухсат берилди.
АҚШ президенти Жо Байден учинчи марта COVID-19 билан касалланди. Касаллик енгил кечмоқда ва у ўзини изоляциялаган ҳолда ишлайди, дея таъкидлади Оқ уй.
Озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарувчи тадбиркор юридик шахслар учун лимит 10 фоиздан ошиб кетганда, электр энергияси учун тўланадиган икки бараварли тарифни бекор қилишни сўради. Унинг фикрича, «Энергетика вазирлиги тизимдаги айбини тадбиркорлар ҳисобига ёпмоқчи».
Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифи билан келган Қирғизистон президенти ва унинг рафиқасини Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди. Фото.
Автомобиль йўллари қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармаси тизим ташкилотларининг 37 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш қўзғатилган.
2019 йилнинг ноябрь ойидан бери Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини бошқариб келган Олим Саидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Шерзод Ибрагимов эгаллади.
Москва шаҳридан Самарқандга учган маст ҳолдаги йўловчи ёлғондан самолётда портловчи модда борлигини айтгани маълум бўлди. Унга нисбатан иш очилди.
2024 йилнинг биринчи ярмида 2389 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди (+34,4%). Улар, асосан, ўзлаштириш, талон-торож қилиш, фирибгарлик ва пора олди-бердиси билан боғлиқ жиноятларга қўл урган.
Каттақўрғон туманида Isuzu йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этди.
Шу йилдан Аризона давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Тошкентдаги Америка технология университети талабаларни қабул қила бошлайди. Унга тўлиқ академик мустақиллик берилади. Олийгоҳ нафақат ушбу университетнинг, балки АҚШда тан олинган бошқа хорижий ОТМларнинг ҳам дипломини беради.
2021 йил мартидан буён Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Шарлотта Адриан дипломатик миссиясини якунлади.
Шавкат Мирзиёев ва Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Эрон муносабатларини ривожлантириш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, минтақа кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилди.
18 июлдан бошлаб Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи поезд «Қува» бекатида ҳам 2 дақиқа тўхтаб ўтади. Транспорт вазирлиги рейслар жадвалини эълон қилди.
Ишдан олинган 10 нафар ҳоким, Ўзбекистонга келадиган Садир Жапаров, олти ойда 6 фоиздан кўпга ўсган ЯИМ, Рақобат қўмитаси ва Korzinka можароси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг