Архив

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди
16 ноябрь 2023, 09:41

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Пайшанба куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Ташриф давомида газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги, ичимлик суви таъминоти масалаларига эътибор қаратилади.

17−19 ноябрь кунлари Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади
15 ноябрь 2023, 22:44

17−19 ноябрь кунлари Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади

Давлат байроғи куни бағишланган «Янги нафас» халқаро оммавий югуриш мусобақалари ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар 17−19 ноябрь кунлари ёпилади.

Франция Сурия президентини ҳибсга олишга ордер берди
15 ноябрь 2023, 22:30

Франция Сурия президентини ҳибсга олишга ордер берди

Франция суди Сурия президенти Башар Асадни ҳибсга олишга халқаро ордер берди. У 2013 йилда кимёвий қурол қўллаш билан боғлиқ инсониятга қарши жиноятда айбланмоқда.

Ўзбекистонда электр тарифлари ошгани тадбиркорларнинг қуёш панелларини ўрнатишини тезлаштирди
15 ноябрь 2023, 21:56

Ўзбекистонда электр тарифлари ошгани тадбиркорларнинг қуёш панелларини ўрнатишини тезлаштирди

Тадбиркорлар электр энергияси тарифлари оширилганидан сўнг ўз объектларига қуёш панелларини тезроқ ўрната бошлади, дея маълум қилди Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Шунингдек, у панеллаларни ўрнатишда тўсиқлар мавжудлиги ҳақида Қонунчилик палатасида айтилган гапларни рад этди.

«Ўзбекистон учун кучайиб бораётган қум ва чанг бўронлари муаммоси ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир» — экология вазири
15 ноябрь 2023, 21:16

«Ўзбекистон учун кучайиб бораётган қум ва чанг бўронлари муаммоси ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир» — экология вазири

Ўзбекистон учун кучайиб бораётган қум ва чанг бўронлари муаммоси ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир, деди экология вазири Азиз Абдуҳакимов. Шунингдек, Марказий Осиё ва Хитой бугунги кунда атмосферага чанг чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда экани маълум қилинди.

Ўзбекистонда энергетик ичимликларга акциз солиғини жорий этиш таклиф қилинмоқда
15 ноябрь 2023, 19:10

Ўзбекистонда энергетик ичимликларга акциз солиғини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Депутат Олтиной Маъмирова Ўзбекистонда энергетик ичимликлар учун алоҳида акциз солиғини жорий этишни таклиф қилди. У 1 апрелдан ширин газланган ичимликлар учун таклиф қилинган литри учун 500 сўм акциз солиғидан 10 баравар юқори бўлади. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров унинг таклифини маъқуллади.

Чирчиқ яқинида эгасиз итлар учун «Ҳаёт» бошпанаси филиали қурилади
15 ноябрь 2023, 18:38

Чирчиқ яқинида эгасиз итлар учун «Ҳаёт» бошпанаси филиали қурилади

Тошкент вилояти ҳокимияти эгасиз итлар сақланадиган «Ҳаёт» бошпанасининг янги филиали учун Чирчиқ четидан қарийб 2 гектар ер ажратди. Қурилишга Миллий гвардия ёрдам беради. Аввалроқ «Ҳаёт» қарзлар туфайли ҳайвонларни қабул қилишни тўхтатмоқчи бўлган эди.

Тошкент вилояти ҳокимининг 2 ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига хизмат машиналари олишга 1,3 млрд сўм ажратилди
15 ноябрь 2023, 18:35

Тошкент вилояти ҳокимининг 2 ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига хизмат машиналари олишга 1,3 млрд сўм ажратилди

Зойир Мирзаев ўзининг икки ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига BYD хизмат машиналарини харид қилиш учун 1 млрд 336,5 млн сўм ажратиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Ҳокимлик автотранспортларни алмаштиришга эҳтиёж улардан 5 йилдан ортиқ фойдаланилгани сабабли туғилганини билдирди.

Тест: Сўмдан сўмни фарқлай оласизми?
15 ноябрь 2023, 18:20

Тест: Сўмдан сўмни фарқлай оласизми?

30 йил муқаддам «сўм»ни жорий этиш йўлида илк қадамлардан бири ташланган — «сўм-купон» муомалага чиқарилганди. 7,5 ойлик «ўтиш даври»дан сўнг Ўзбекистон ўз миллий валютасига эга бўлган. Ўтган давр давомида сўм ўзгаришларга учради, «Газета.uz» эса айнан сўнгги ўзгаришлар асосида тест тайёрлади.

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштириладими?
15 ноябрь 2023, 17:37

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштириладими?

Аввалроқ Қонунчилик палатаси ХДП фракцияси дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид қонун лойиҳасини кўриб чиққанини хабар қилганди. «Газета.uz» эътибор қаратгач, палата спикери ўринбосари Одилжон Тожиев жазо енгиллаштирилаётгани ва хабар таҳрирланганини маълум қилди.

Тошкентдаги «Баланд» масжидининг тарихий биноси сақлаб қолинади — ҳокимлик
15 ноябрь 2023, 17:24

Тошкентдаги «Баланд» масжидининг тарихий биноси сақлаб қолинади — ҳокимлик

Шайхонтоҳур туманидаги «Баланд» масжидининг тарихий биноси янги қуриладиган масжид билан ўраб олинади. Ҳокимлик бундай «консервация» ёндашувини келгусида тарихий аҳамиятга эга бошқа диний объектларда ҳам қўллаш режалаштирилганини қайд этди.

Kompromatuzb иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди
15 ноябрь 2023, 16:56

Kompromatuzb иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Kompromatuzb иши бўйича 7 йилга қамалган Хуршид Далиев ва Сиёвуш Ҳошимовнинг апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилди. Ушбу ажримдан норози тарафлар Олий судга кассация тартибида шикоят бериши мумкин.

Ўзбекистон биринчи хоними Туркияда «Фаластин учун ягона юрак» саммитида иштирок этади
15 ноябрь 2023, 15:48

Ўзбекистон биринчи хоними Туркияда «Фаластин учун ягона юрак» саммитида иштирок этади

Истанбулда Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдоған раислигида «Фаластин учун ягона юрак» саммити ўтказилади. Унда қатор давлатлар етакчиларининг рафиқалари, шу жумладан Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳам иштирок этиши ва нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Самарқанд вилоятида «CRIC-21 яшил боғи» ташкил этилди
15 ноябрь 2023, 14:58

Самарқанд вилоятида «CRIC-21 яшил боғи» ташкил этилди

БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросига бағишланган сессия иштирокчилари Самарқанд вилоятида 1000 туп кўчат экди. Бу ҳудуд «CRIC-21 яшил боғи» деб номланди.

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон Европага «яшил» энергия экспорт қилишни режалаштирмоқда
15 ноябрь 2023, 14:14 1

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон Европага «яшил» энергия экспорт қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон «яшил» энергияни Европага экспорт қилиш лойиҳаси истиқболларини муҳокама қилди. Бунинг учун қўшма корхона ташкил этилиши мумкин. Лойиҳа уч мамлакат иқтисодиёти ва энергетика тизимлари алоқаларини мустаҳкамлайди, деди инвестициялар вазири Лазиз Кудратов.

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда
15 ноябрь 2023, 13:02 1

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда

Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Жазо чоралари қатъий белгиланган бўлсада, ушбу тоифадаги жиноятлар сони йилдан йилга кўпайиб бораётгани айтилган.

Исроил Ғазо секторидаги «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида операция бошлади
15 ноябрь 2023, 12:54

Исроил Ғазо секторидаги «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида операция бошлади

Исроил мудофаа кучлари Ғазодаги энг йирик «Ал-Шифо» тиббиёт мажмуасида ҲАМАСга қарши ҳарбий операция ўтказмоқда. Исроил аскарлари шифохонага кирган ва тутунли граната отган бўлиши мумкин. Улар касалхонадан ерости бошқарув пости учун қалқон сифатида фойдаланилаётганини айтмоқда. ҲАМАС буни рад этди.

Universalbank ва Humo раҳбарлари — фойдаланувчилар карталаридан пул ўғирлангани ҳақида
15 ноябрь 2023, 12:33

Universalbank ва Humo раҳбарлари — фойдаланувчилар карталаридан пул ўғирлангани ҳақида

Universalbank кузатув кенгаши раҳбари Анвар Ирчаев 7 киши карталаридаги пул ўғирлангани бўйича ариза билан мурожаат қилганини таъкидлади. Гап 300 млн сўм ҳақида кетмоқда. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари пул ўтказилган карталар фойдаланувчиларини аниқламоқда. Humo раҳбари ҳам вазиятга изоҳ берди.

ССВ «Антиструмин» воқеаси «передозировка» эканини 100 фоиз тан олади — Амрилло Иноятов
15 ноябрь 2023, 12:24

ССВ «Антиструмин» воқеаси «передозировка» эканини 100 фоиз тан олади — Амрилло Иноятов

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов сентябрда болалар йод таркибли «Антиструмин» дорисидан оммавий заҳарлангани ҳақида гапириб, препаратни беришда доза ошириб юборилганини тан олди. Аввалроқ унинг ўринбосари Элмира Боситхонова ҳолат сабаби дори эмас, ЎРВИ бўлиши мумкинлигини билдирганди.

«Кўмир таъминот» Тошкент вилояти бошлиғи $50 минг пора олишда гумонланмоқда
15 ноябрь 2023, 12:02

«Кўмир таъминот» Тошкент вилояти бошлиғи $50 минг пора олишда гумонланмоқда

«Кўмир таъминот» корхонасининг Тошкент вилояти филиали бошлиғи 50 минг доллар пора олишда гумонланмоқда. У фуқарога ишга киришда ёрдам бериш учун пул олаётганда ушланди. Шунингдек, корхонанинг Самарқанддаги омборлари мудирлари 2 минг тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилгани аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг