Янгиер шаҳрида 2011 йилда туғилган қизнинг жасади яшаш уйида жонсиз ҳолатда топилди. Унинг танасида жароҳатлар борлиги аниқланган. Гумонланувчини қидириб топиш бўйича вилоят ИИБга алоҳида топшириқ берилган.
Апрель ойида қайта ишга тушган Қўқон аэропортига илк бор йирик ҳаво кемаси қўнди: Шавкат Мирзиёев бу аэропортга борди. У нарх ва хизматларни қулайлаштириш, парвозларни кўпайтириш бўйича топшириқ берди. Фото.
Термиз аэропортида иккинчи юриш йўлаги ва асосий йўлак участкаси ҳамда перронда учта самолётлар турар жойларини қуриш ва ёритиш мосламаларини ўрнатиш ишлари якунланди. 2019 йилда реконструкциядан чиққан терминал, 2022 йилда эса бетондан қилинган учиш-қўниш йўлаги очилганди.
Гулистонда электр корхонаси муҳандиси қарздорликни ҳисобдан чиқариш эвазига пора олишда гумонланиб ушланди. Қибрайда хусусий корхона раҳбари тендерда ютиб бериш эвазига тадбиркордан 4 млрд сўм талаб қилгани, Навоий вилоятида киберхавфсизлик бўлинмаси ходими фуқародан 600 доллар олгани айтилмоқда.
Ўзбекистонда айрим давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилди. Хусусан, ЭРИ калитини беришда Face-ID қилинади ва калит автоматик тарзда расмийлаштириб берилади. Шунингдек, болаларни боғчага қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни махсус ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди.
Президент пайшанба куни Фарғона вилоятига бориб, йирик лойиҳаларга старт беради. Вилоятни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказилади.
Яшнобод туманида эркак у билан бирга яшаб келаётган аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлади. Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этди, гумонланувчи ушланди.
Ўзбекистонда пенсия таъминоти қамрови юқори норасмий бандлик туфайли атиги 38 фоизни ташкил этади. Бошқа давлатларга нисбатан пенсия бадаллари юқори даражада (12−25 фоиз), тўловлар эса ўртача даражада. Стратегик ислоҳотлар агентлиги мамлакатнинг пенсия тизимини такомиллаштириш йўлини ўрганди.
Дания ва Нидерландия АҚШ кўмагида Украинага F-16 қирувчи самолётларини жўнатиш жараёнини бошлади. Киев шу йилнинг ёзида улардан фойдаланишни бошлаши кутилмоқда.
Дания пойтахти Копенгаген велосипед ҳайдаган ёки чиқинди йиққан сайёҳларни бепул тушлик ёки тадбир чипталари билан тақдирлашга қарор қилди. Расмийлар шу тарзда сайёҳларнинг экологияга зарарини қоплашни истамоқда.
Бош прокуратура департаменти ўтказган тадбирларда Пайариқда фуқарони АҚШга юбориш учун 10 минг доллар, Қўрғонтепада Жанубий Кореяга ишга жўнатиш учун 1900 доллар олган шахслар қўлга олинди.
Тошкент ва Янгийўлда йўлга қўйилаётган «ижтимоий карта», Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган BYD`нинг бюджет моделлари, хусусий университетлардаги таълимнинг сифатсизлиги ҳақида гапирган вазир, 14 июлдан бошланадиган ОТМга кириш имтиҳонлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси ўтказган текширувда 10 та туман ҳокимлиги ва 9 та ташкилотнинг 124 та ҳужжатида қонун талаблари бузилгани аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳокимликларга тегишли тақдимнома ва кўрсатмалар юборилиб, имзоланган қарорлар бекор қилинди.
Президент қарори билан, Қувасой шаҳри ҳокимлиги захирасидаги 210 гектар ер ҳисобига «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади. Янги ҳудудда 2026 йилгача камида 1 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштириш, 11,7 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда «Боқий Бухоро» парки шаҳар чеккасида қурилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимликка кўра, бу хабарлар «ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди». Ҳозирда лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуддаги бинолар тўлиқ демонтаж қилинмоқда, қурилиш майдони 90 фоиз тайёр ҳолга келтирилган.
Шаҳрисабзда 14 ёшли қизни 7 ой қулликда сақлаб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган аёл ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди. Аёл ЖКнинг икки моддаси бўйича 7,5 йилга, икки эркак уч модда билан 9 йилга қамалди. Бу каби жиноятлар учун жазо юмшатилмайди, деб ёзди болалар омбудсмани.
Президент ижтимоий ҳимоя соҳасига оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Таклифлар орасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шароитларни кенгайтириш, жумладан, биноларни экспертизадан ўтказиш, чорраҳаларни мослаштириб бориш, электрон интерактив харита яратиш мавжуд.
Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 28 июлга қадар ўтказилади. Мандат 21−22 августда эълон қилинади.
Хитойнинг Henan компанияси Ўзбекистондаги кўмир конини ўзлаштириш учун 400 млн доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Туркиянинг Bab Energy ve Petrol Urunleri A.S компанияси эса Тошкент вилоятида бойитилган каолин ишлаб чиқариш ниятида.
Ўзбекистон аэропортларида биринчи ярим йилликда 53,3 мингта рейс амалга оширди, бу ўтган йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 37 фоизга кўпдир. Ўтган даврда жами 6,3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилди ва уларнинг оқими 36 фоизга ошди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг