Архив

Экология вазирлиги Ботаника боғини маданият ва истироҳат боғига айлантиришга қарши
10 октябр 2023, 22:03

Экология вазирлиги Ботаника боғини маданият ва истироҳат боғига айлантиришга қарши

Ўзбекистон Экология вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда Тошкент ботаника боғи фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳасини тайёрлаганини маълум қилди. Вазирлик унинг маданият ва истироҳат боғига айлантирилишини тасдиқламайди, дейилади баёнотда.

10 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
10 октябр 2023, 22:00

10 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Болаларга нисбатан зўравонликка қарши қонун лойиҳаси, зилзиладан сўнг Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами, электроскутер ва самокатларни давлат рўйхатига олиш режаси, ишдан олинган «Афросиёб» поезди бошлиғи, Yandex Go атрофидаги янгиликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Сурхондарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
10 октябр 2023, 18:56

Сурхондарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Алишер Амиров Сурхондарё вилояти ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди. Бунга қадар у Автомобиль йўллари қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

«Зарафшон» миллий боғида 11 та ноқонуний бино бузиб ташланди (фото)
10 октябр 2023, 18:52

«Зарафшон» миллий боғида 11 та ноқонуний бино бузиб ташланди (фото)

Суд қарорлари билан «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудидаги 11 та ноқонуний бино бузиб ташланди. Ушбу ҳудуддан 39,8 гектар ер ижарага ва қурилиш учун ноқонуний равишда берилгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Айни пайтда бузилган бинолар ўрнига дарахтлар экилмоқда.

Тошкентдаги 14 ва 89-сонли автобусларнинг йўналишлари ўзгаради
10 октябр 2023, 17:53

Тошкентдаги 14 ва 89-сонли автобусларнинг йўналишлари ўзгаради

Пойтахтда ҳаракатланувчи 14 ва 89-сонли автобусларнинг йўналишларига ўзгартириш киритилмоқда.

Олмалиқ шаҳридаги бир нечта хонадонда жўмракдан қон аралаш сув келди
10 октябр 2023, 17:53

Олмалиқ шаҳридаги бир нечта хонадонда жўмракдан қон аралаш сув келди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида уй эгалари жўмракдан қонли сув келаётгани, болалар касал бўлиб қолганидан шикоят қилди. Ҳокимликка кўра, ҳолат кушхонадаги оқова сув ва ичимлик суви қувури тешилгани учун қўшилиб кетиши сабабли кузатилган. Ичимлик суви қувури янгиланмоқда, дейилади хабарда.

Ўзбекистон зилзиладан жабр кўрган Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди
10 октябр 2023, 16:18

Ўзбекистон зилзиладан жабр кўрган Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

7 октябрдаги кучли зилзилалардан жабр кўрган Афғонистонга Ўзбекистондан қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами етказилди. Жўнатма таркибида озиқ-овқат ва бирламчи тиббий ёрдам воситалари бор.

«ЕИ Ўзбекистон учун эзгулик кучи бўлишда давом этади». Европарламент Ўзбекистон бўйича резолюция қабул қилди
10 октябр 2023, 15:39

«ЕИ Ўзбекистон учун эзгулик кучи бўлишда давом этади». Европарламент Ўзбекистон бўйича резолюция қабул қилди

Европарламент Ўзбекистон бўйича резолюцияни қабул қилди, унда мамлакатнинг ютуқ ва камчиликлари, ЕИ тавсиялари келтирилган. «ЕИ Ўзбекистон учун эзгулик кучи бўлишда давом этади… Шу билан бирга, дўстлар сингари камчиликлар ҳақида очиқ гапирамиз», — деди Европарламент депутатларидан бири.

Расмийлар электроскутер ва самокатлар ҳаракатини тартибга солмоқчи. Бу қандай бўлади?
10 октябр 2023, 15:26

Расмийлар электроскутер ва самокатлар ҳаракатини тартибга солмоқчи. Бу қандай бўлади?

ИИВ йўл ҳаракати қоидаларига электросамокат ва скутерлар ҳаракатини тартибга солувчи ўзгартиришларни киритмоқчи. 14 ёшга тўлмаганларга уларни бошқаришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Уларда пиёдалар йўлакларида 6 км/соат, йўлларда эса 20 км/соат тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлади.

Шахноза Мирзиёева: Болаларга нисбатан зўравонлик мавжудлигига сабаб бўлаётган жамиятдаги муносабатни ўзгартирмоқчимиз
10 октябр 2023, 15:12 1

Шахноза Мирзиёева: Болаларга нисбатан зўравонлик мавжудлигига сабаб бўлаётган жамиятдаги муносабатни ўзгартирмоқчимиз

Ўзбекистонда 9 ой давомида болаларга нисбатан 1240 та зўравонлик ҳолати қайд этилган. Зўравонлик оқибатида 22 бола ҳалок бўлган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва ЮНИСЕФ болаларга нисбатан зўравонликка қарши қонун лойиҳасини тақдим этди.

Депутатлар Сурайё Раҳмоновани болалар омбудсмани этиб тасдиқлади
10 октябр 2023, 14:33

Депутатлар Сурайё Раҳмоновани болалар омбудсмани этиб тасдиқлади

Қонунчилик палатаси Сурайё Раҳмоновани Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили этиб тасдиқлади. У аввал Бош прокуратура, АОКА ва Сенатда ишлаган. Номзод энди Сенат томонидан тасдиқланиши керак.

Ўзгидромет жума куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирди
10 октябр 2023, 14:20

Ўзгидромет жума куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирди

Ўзгидромет жума куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирди. Ҳарорат кундузи +10, кечаси +2 даражагача пасайиши мумкин.

Аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари пасайди
10 октябр 2023, 13:13

Аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари пасайди

Сентябрь ойида Ўзбекистонда аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари пасайди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгаришидан хавфсираши бироз пасайган, лекин ёқилғи ва энергия нархи ошишини қайд этган респондентлар улуши кетма-кет бешинчи ой ошмоқда.

Сайёҳнинг жойини қўшимча пул эвазига вип классга ўзгартириб берган «Афросиёб» поезди бошлиғи ишдан олинган
10 октябр 2023, 13:08

Сайёҳнинг жойини қўшимча пул эвазига вип классга ўзгартириб берган «Афросиёб» поезди бошлиғи ишдан олинган

Тармоқларда хорижлик сайёҳнинг «Афросиёб» поездидаги жойини эконом классдан вип классга ўзгартириш учун поезд бошлиғига қўшимча пул бергани акс этган видео тарқалди. «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси ҳолат июль ойида содир бўлгани ва бошлиқ ишдан олинганини билдирди.

«Солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтмагани бозордаги устун мавқеини аниқлашга таъсир этмайди». Антимонополия қўмитаси — Yandex Go ҳақида
10 октябр 2023, 12:23

«Солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтмагани бозордаги устун мавқеини аниқлашга таъсир этмайди». Антимонополия қўмитаси — Yandex Go ҳақида

Антимонополия қўмитаси Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтмаганига изоҳ бериб, бу унинг бозордаги устун мавқеини аниқлашга таъсир этмаслигини маълум қилди. Қўмита тез кунларда рақамли платформа бўлган агрегаторлар хизматлари бозорининг таҳлили натижаларини эълон қилмоқчи.

Фарғонада 6 та арчани қуритиб қўйган маҳалла раиси жаримага тортилди
10 октябр 2023, 12:04

Фарғонада 6 та арчани қуритиб қўйган маҳалла раиси жаримага тортилди

Бувайда туманидаги «Бумозор» МФЙ раиси тегишли чоралар кўрмасдан 5 ёшли 6 та арча кўчатларини қуриб қолишига олиб келгани учун 330 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Исроил — Фаластин можароси. Асосий янгиликлар
10 октябр 2023, 11:34

Исроил — Фаластин можароси. Асосий янгиликлар

Исроил ҲАМАС гуруҳининг ҳаракатларига жавобан Ғазо секторини «тўлиқ блокада» қилишга буйруқ берди. Фаластин ССВ беморлар кўпайиб кетган касалхоналарга шошилинч тиббий ёрдам таъминотини етказиб бериш учун хавфсиз йўлак очишга чақирмоқда.

Навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўланади
10 октябр 2023, 11:08

Навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўланади

Ўзбекистонда ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

Ўзбекистонда 9 ойда 700 мингдан ортиқ чақалоқ туғилди
10 октябр 2023, 11:00

Ўзбекистонда 9 ойда 700 мингдан ортиқ чақалоқ туғилди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 716 885 нафар чақалоқ тирик туғилди. Кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 5,1 фоизга ошган.

Тошкент вилоятида йигитни ўлдириб, машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди
10 октябр 2023, 10:13

Тошкент вилоятида йигитни ўлдириб, машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди

Янгийўл туманида 25 ёшли такси ҳайдовчисини ўлдириб, машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди. Воқеага улар ўртасидаги пул қарзи сабаб бўлгани аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг