Архив

Урганч халқаро аэропорти 20 июлдан 8 августгача ёпилади
23 июнь 2024, 15:43

Урганч халқаро аэропорти 20 июлдан 8 августгача ёпилади

Урганч халқаро аэропорти 20 июлдан 8 августгача ёпилади. Бу пайтда учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Режалаштирилган рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилади, йўловчилар трансфер билан таъминланади.

Фарғонада криминал авторитет бўлишга уринган шахс қўлга олинди
23 июнь 2024, 14:59

Фарғонада криминал авторитет бўлишга уринган шахс қўлга олинди

Фарғонада криминал авторитет бўлишга уринган Абдулло Эгамбердиев қўлга олинди. Вилоят ИИБга кўра, у «Бахти Ташкентский» ва «Салимбойвачча» билан яқин алоқада бўлиб, жиноят оламида етакчиликка интилиб келган. Эгамбердиев фирибгарлик ва пора бериш каби жиноятларда айбланмоқда.

Қашқадарёдаги университетда йигит қизга 8 марта пичоқ санчиб, ўзини ҳам жароҳатлади
23 июнь 2024, 14:36

Қашқадарёдаги университетда йигит қизга 8 марта пичоқ санчиб, ўзини ҳам жароҳатлади

Қарши давлат университетида йигит талаба қиз билан ўзаро жанжаллашиб, унга 8 марта пичоқ санчди. Шундан сўнг ўзининг қорин бўшлиғига ҳам жароҳат етказди. Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланганини билдирди.

Тошкент вилоятида 10 ёшли бола поезд уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
23 июнь 2024, 11:48

Тошкент вилоятида 10 ёшли бола поезд уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Зангиота туманида темирйўлни велосипедда кесиб ўтмоқчи бўлган 10 ёшли болани поезд уриб юборди. Оқибатда у воқеа жойида вафот этди.

Ўзбекистон карбонат ангидрид эмиссиясини камайтирганлик учун Жаҳон банки тўловини олган дунёдаги биринчи давлат бўлди
23 июнь 2024, 09:52

Ўзбекистон карбонат ангидрид эмиссиясини камайтирганлик учун Жаҳон банки тўловини олган дунёдаги биринчи давлат бўлди

Ўзбекистон углерод эмиссияларини 500 минг тоннага камайтиришга муваффақ бўлди. Бунинг учун Жаҳон банки мамлакатга 7,5 млн доллар грант ажратди. Маблағнинг бир қисми электр энергияси ва газ тарифлари ошишидан энг кўп зарар кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.

Зоминга йирик самолётлар қатнай бошлайди
22 июнь 2024, 18:32

Зоминга йирик самолётлар қатнай бошлайди

Ўтган йили очилган Зомин аэропортига магистраль самолётлар уча бошлайди. Шанба куни Uzbekistan Airways бу йўналишда Airbus A320neo самолётида техник парвозни амалга оширди.

Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси ишга тушади
22 июнь 2024, 14:43

Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси ишга тушади

Ўзбекистонда давлат хизматчилари (ўқиш улар учун мажбурий бўлади) ва аҳолининг бошқа тоифалари учун мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси ишга туширилади. Базавий курсларда ўқитиш бепул, махсус курсларда малака ошириш пулли бўлади.

Жиззахда болаларни урган тарбиячига нисбатан жиноий иш очилди
22 июнь 2024, 14:29

Жиззахда болаларни урган тарбиячига нисбатан жиноий иш очилди

Ғаллаорол туманидаги боғчада болаларнинг турли жойларига оёқ кийим билан урган тарбиячига нисбатан қийнаш моддасига кўра жиноят иши қўзғатилди. У аввалроқ ишдан олинганди.

ДХХ ҳудудларда қурилиш бошқармаси ходими ва суд бошқарувчиларини қўлга олди
22 июнь 2024, 12:49

ДХХ ҳудудларда қурилиш бошқармаси ходими ва суд бошқарувчиларини қўлга олди

ДХХ Бухорода хариталар тузиш билан шуғулланувчи МЧЖ директорини 12,5 минг доллар олганида ушлади. Шунингдек, шу иш доирасида 5000 доллар олган қурилиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи ҳам қўлга тушди. Самарқанд, Бухоро вилоятларида суд бошқарувчилари, Жиззахда эса адвокатлик бюроси раҳбари ушланди.

21 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
21 июнь 2024, 22:40

21 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги илк элчиси, лавозимига қайта тайинланган бош прокурор, PISA тадқиқотидаги паст кўрсаткичлар, логотипини янгилаган Uzbekistan Airways ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Жавлонбек Умарходжаев Uzbekistan Airports раҳбарлигига тасдиқланди
21 июнь 2024, 22:33

Жавлонбек Умарходжаев Uzbekistan Airports раҳбарлигига тасдиқланди

Жавлонбек Умарходжаев Uzbekistan Airports бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. У ўтган йилнинг август ойидан буён компаниянинг вақтинчалик раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.

Uzbekistan Airways логотипини янгилайди, бироқ анъанавий ливреясини сақлаб қолади
21 июнь 2024, 21:24

Uzbekistan Airways логотипини янгилайди, бироқ анъанавий ливреясини сақлаб қолади

Uzbekistan Airways янгиланган логотипини намойиш этди. Компания уни тубдан ўзгартирмади, балки замонавий тенденцияларга мувофиқ янгилади. Ташувчи, шунингдек, ливреяси — самолётлар ташқи кўринишини ҳам сақлаб қолишга қарор қилди. Бундан ташқари, янги шиор — «Марказий Осиё қанотлари» тақдим этилди.

Черногория, Босния, Хорватия ва Албанияда кенг масштабдаги блэкаут юз берди
21 июнь 2024, 21:01

Черногория, Босния, Хорватия ва Албанияда кенг масштабдаги блэкаут юз берди

Черногория, Босния, Албания ҳамда Хорватиянинг Адриатика денгизи қирғоқларидаги катта қисмида кенг масштабли блэкаут юз берди. ОАВ тўрт мамлакатнинг барча қисмларида электр узилишлари ҳақида ёзмоқда.

Сенат банклар киберхавфсизлигини таъминлашга доир қонунларга тузатишларни маъқуллади
21 июнь 2024, 20:33

Сенат банклар киберхавфсизлигини таъминлашга доир қонунларга тузатишларни маъқуллади

Сенаторлар банк соҳасидаги бир қатор қонунларга киберхавфсизликни кучайтиришга доир тузатишларни маъқуллади. Ушбу тузатишлар, хусусан, Марказий банкка кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари ва валюта биржалари томонидан киберхавфсизлик таҳдидларини аниқлаш ваколатини беради.

Ўзбекистонда Мўғулистон элчиси иш бошлади
21 июнь 2024, 20:05

Ўзбекистонда Мўғулистон элчиси иш бошлади

Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Тошкентга ташрифи арафасида Дааданхуу Батбаатар ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида лойиҳа офиси ташкил этилмоқда
21 июнь 2024, 19:35

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида лойиҳа офиси ташкил этилмоқда

Президент қарори билан «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ташкил этилмоқда. Аввалроқ соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида лойиҳа офислари ташкил этилган эди.

Омбудсман ИИБ биносига олиб кетилган эркакнинг вафоти очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда
21 июнь 2024, 18:14

Омбудсман ИИБ биносига олиб кетилган эркакнинг вафоти очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Бекободда «ИИБ биносига мажбурий олиб кетилган» ака-укага нисбатан куч ишлатилганлиги, улардан бирининг вафоти ҳолатини ўрганмоқда. Вакил воқеанинг барча жиҳатлари қонун талаблари доирасида очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда.

Евро-2024 стадионлари: улар билан қанчалик танишсиз?
21 июнь 2024, 16:57

Евро-2024 стадионлари: улар билан қанчалик танишсиз?

Футбол бўйича Евро-2024 ўйинлари Германиядаги 10 та стадионда ўтказилмоқда. Уларнинг айримлари ишқибозларга анча таниш. «Тактика» жамоаси мазкур ўйингоҳлар бўйича жамланмани тақдим этади.

Мўғулистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
21 июнь 2024, 16:09

Мўғулистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23−26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Президентлар дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқади. У, шунингдек, Хива шаҳрига ҳам боради.

PISA доирасида ўқувчиларнинг креатив фикрлаш даражаси ўрганилди. Ўзбекистоннинг натижалари
21 июнь 2024, 15:58

PISA доирасида ўқувчиларнинг креатив фикрлаш даражаси ўрганилди. Ўзбекистоннинг натижалари

15 ёшли мактаб ўқувчиларининг креатив (ижодий) фикрлашини баҳолаш бўйича PISA-2022 халқаро тадқиқоти натижалари эълон қилинди. Ўзбекистон энг паст кўрсаткичларга эга бўлган давлатлар қаторидан жой олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг