Архив

Педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга фақат 5 йиллик стажга эга ўқитувчилар қабул қилинади
5 май 2023, 18:22

Педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга фақат 5 йиллик стажга эга ўқитувчилар қабул қилинади

2023/2024 ўқув йилидан ОТМларнинг педагогика йўналишидаги сиртқи таълимда ўқишни истаган ўқитувчилар камида 5 йиллик педагогик стажга эга бўлиши шарт. Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.

Тизимда йил бошидан бери 9 нафар ходим жавобгарликка тортилди — «Ҳудудгазтаъминот»
5 май 2023, 18:00

Тизимда йил бошидан бери 9 нафар ходим жавобгарликка тортилди — «Ҳудудгазтаъминот»

2023 йил бошидан бери газ таъминоти корхоналарининг 9 нафар ходими фирибгарлик ва бошқа жиноятлар учун жавобгарликка тортилди. Қўлга олинганларга нисбатан тергов чоралари кўрилмоқда, фуқаролардан ходимлар билан тил бириктирмаслик ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар бериш сўралди.

P2P ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш Конституция зид — «Юксалиш»
5 май 2023, 17:59

P2P ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш Конституция зид — «Юксалиш»

«Юксалиш» ҳаракати жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш Конституция зид эканини маълум қилди. Ҳаракат бу масалани қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ эканини қайд этди.

Ўзбекистонда «Yangi bank» рўйхатдан ўтказилди
5 май 2023, 17:46

Ўзбекистонда «Yangi bank» рўйхатдан ўтказилди

МБ томонидан яна бир банк — «Yangi bank»га лицензия берилди. Уни «Ўзагроэкспортбанк» раҳбарининг собиқ ўринбосари Одил Амерқулов бошчилигидаги «Yangi Group» компанияси ташкил этган.

Сурхондарёда чанг бўронлари кузатилмоқда. Видео
5 май 2023, 16:19

Сурхондарёда чанг бўронлари кузатилмоқда. Видео

Жума куни тушдан сўнг Ўзбекистоннинг жанубий қисми, хусусан, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида чанг бўронлари содир бўлди.

Тошкентда фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлганлар ушлангани айтилмоқда
5 май 2023, 16:16

Тошкентда фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлганлар ушлангани айтилмоқда

Тошкент шаҳрида компания раҳбари ва бошқа шахслар фуқарони $25 минг эвазига Туркия ва Мексика орқали АҚШга жўнатишга уринганликда айбланиб ушланди.

Ўзбекистонда Onix ва Tracker учун шартнома бериш вақтинча тўхтатилди
5 май 2023, 15:31

Ўзбекистонда Onix ва Tracker учун шартнома бериш вақтинча тўхтатилди

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари учун шартномалар беришни ушбу моделларнинг конфигурацияси янгиланиши муносабати билан вақтинча тўхтатди. Компаниянинг билдиришича, автомобиллар учун «иссиқ» вариантлар кутилмоқда.

Самарқандда ELSA жамиятининг биринчи баҳорги Конгресси бўлиб ўтди
5 май 2023, 15:00

Самарқандда ELSA жамиятининг биринчи баҳорги Конгресси бўлиб ўтди

27−29 апрель кунлари Осиё эндоскопик ва лапороскопик хирурглар жамиятининг (ELSA) Конгресси Самарқандда «Ипак йўлида минимал инвазив хирургия» мавзусида бўлиб ўтди.

Тошкентдаги барча автобус йўналишларида кунлик режа август ойига қадар бекор қилиниши кутилмоқда
5 май 2023, 14:42

Тошкентдаги барча автобус йўналишларида кунлик режа август ойига қадар бекор қилиниши кутилмоқда

Август ойига қадар Тошкент шаҳридаги барча — 160 та автобус йўналишида нақд пул тушумлари бўйича кунлик режа бекор қилиниши режалаштирилмоқда. Ҳозирда пойтахт транспорт бошқармаси уларнинг нархини ҳисоблаб чиқмоқда, ёзда тендерлар ўтказилади.

Эммануэль Макрон Ўзбекистонга ташриф буюради
5 май 2023, 12:51

Эммануэль Макрон Ўзбекистонга ташриф буюради

Франция президенти Эммануэль Макрон 2023 йилда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.

Бўкадаги сайёр қабулда аёл бош прокурор қабулига киритмагани учун Светлана Артикова билан жанжаллашди
5 май 2023, 12:23 1

Бўкадаги сайёр қабулда аёл бош прокурор қабулига киритмагани учун Светлана Артикова билан жанжаллашди

Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова сайёр қабулда эри билан боғлиқ ишни ҳал қилиш учун келган аёл билан жанжаллашди. Аниқланишича, у аёлни бош прокурор билан учрашишга қўймаган. Якунда бош прокурор аёлни қабул қилиб, мурожаатни назоратга олди.

Тошкентда Нукус воқеалари бўйича апелляция кўриб чиқилмоқда
5 май 2023, 11:57

Тошкентда Нукус воқеалари бўйича апелляция кўриб чиқилмоқда

Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича 16 нафар маҳкум (шу жумладан, марҳум Полат Шамшетов)нинг биринчи суд жараёни бўйича шикоятлари, шунингдек, шартли равишда ҳукм қилинган 4 кишига нисбатан прокуратура протестини кўриб чиқиш бошланди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади
5 май 2023, 11:33

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

Шанба куни Ўзбекистонга Каспий денгизидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳарорати кундузи +18 даражагача пасаяди. Якшанба куни қатор вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Апрелда Ўзбекистонда 29 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди
5 май 2023, 11:01

Апрелда Ўзбекистонда 29 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди

Апрель ойида Ўзбекистонда улгуржи истеъмолчилар томонидан қарийб 30 млн куб метр ҳажмдаги (28,9 млрд сўмлик) табиий газдан ноқонуний фойдаланилди.

Сурхондарёда чегарадан ўтказилаётган анор шарбатлари таркибида гиёҳванд модда аниқланди
5 май 2023, 10:59

Сурхондарёда чегарадан ўтказилаётган анор шарбатлари таркибида гиёҳванд модда аниқланди

Сурхондарёдаги «Айритом» чегара божхона постидан ўтказилаётган анор шарбатлари таркибида 103 кг метамфетамин синтетик гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Улар Тошкентдаги компаниялардан бирига юборилаётган бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентдаги 14 та автобус йўналишида «кунлик план» бекор қилинди
5 май 2023, 10:46

Тошкентдаги 14 та автобус йўналишида «кунлик план» бекор қилинди

Тошкентда 5 майдан бошлаб 14 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида ташкил этилди. Янги тизим даромад режасига (кунлик план) асосланмайди. Энди барча тушумлар шаҳар бюджетига ўтказилади, ҳокимлик йўловчи ташувчига пулни бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб ўтказиб беради.

Банкларда долларнинг сотув ва сотиб олиш курси тушди
5 май 2023, 10:13

Банкларда долларнинг сотув ва сотиб олиш курси тушди

Тижорат банклари 5 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 390 — 11 440 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 450 — 11 515 сўм.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ҳам ташаббусли бюджетлаштирилади
5 май 2023, 10:12

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ҳам ташаббусли бюджетлаштирилади

Эндиликда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» порталида овоз бериш йўли билан аниқланади. Бунда ҳар бир маҳаллада 8 млрд сўмдан ошмаган лойиҳалар пакети шакллантирилади.

Тошкентда ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани айтилган боғча директори ишдан олинди
5 май 2023, 09:35

Тошкентда ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани айтилган боғча директори ишдан олинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 230-сонли боғча директори «хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйгани учун» ишдан бўшатилганини маълум қилди. Унинг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилганликда гумонланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

4 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 май 2023, 22:00

4 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда 4 қизчага тегажоғлик қилганликда гумонланаётган боғча директорининг 15 ёшли ўғли, асосий ставкани 14% даражасида қолдирган Марказий банк, қирғиз-ўзбек чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилгани, UzAuto Motors`нинг соф фойдаси камайгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг