Ўтган ҳафта Сенатда Uzbekistan Airways кассаларида чипта сотиб олишда паспортнинг асл нусхаси талаб қилинишини танқид қилинди. Компаниянинг қайд этишича, бундай талаб йўқ, бироқ хорижга чипталар сотилаётганда йўловчи ва авиакомпанияга жарима санкциялари қўлланмаслиги учун визали паспорт сўралади.
Наманган вилоятини 1996−2004 йилларда бошқарган ҳоким Тўлқин Жабборов 73 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига оғир хасталик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қозоғистон Россиядан Ўзбекистонга газ транзитини режалаштирилганидек 1 октябрдан эмас, октябрь охирида бошлашни режалаштирмоқда. Қозоғистон энергетика вазирининг маълум қилишича, газ қувурида таъмирлаш ишлари давом этмоқда, етказиладиган газ ҳажми ҳам келишиб олинмоқда.
Марказий банк Банк назорати қўмитаси AVO bank`га (собиқ «Ўзагроэкспортбанк») устав капиталини талаб қилинган даражага — 200 млрд сўмга етказмагани учун кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади.
Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Элисон Леклер ўз миссиясини якунламоқда. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов унга мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Йил охирида Тошкент шаҳрида Қатар амири таъсис этган коррупцияга қарши курашиш бўйича глобал мукофотнинг топшириш маросими ўтказилади. Унда Қатар давлатининг раҳбарияти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Нидерландия пойтахти Амстердам шаҳридаги 80 фоиз кўчаларда транспорт воситалари учун тезлик чегараси соатига 50 кмдан 30 кмгача пасайтирилади. Шаҳар маъмурияти бу орқали жиддий ЙТҲларни 30 фоизгача камайтирмоқчи. Шунингдек, бу шаҳардаги шовқин даражасини икки баравар камайтириши кутилмоқда.
Янги тартибга кўра, майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширишга рухсат берилади.
Физикавий электроника соҳасидаги таниқли олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик Назар Тўраев 85 ёшида вафот этди. Унинг яқинларига Ўзбекистон президенти ва бошқа расмий шахслар ҳамдардлик билдирди.
Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари учрашувида қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича баённома имзоланди. Унинг мазмуни ошкор қилингани йўқ, бироқ икки давлат махсус хизматлари раҳбарлари ушбу ҳужжат чегарадаги барча келишмовчиликларни ҳал этишини маълум қилди.
Ўзбекистонда Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда. Электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорларини яратиш, электр энергиясини етказиб бериш ва тақсимлаш тарифлари ва тўлов ҳажмларини тасдиқлаш кабилар регуляторнинг вазифалари ҳисобланади.
Нархи ошган поезд чипталари, болаларда ичак гельминтиозидан оммавий даволаш ўтказилиши, коллеж ва техникумдаги хотин-қизларга давлат гранти ажратилиши, Тошкент вилоятида ҳожатхонадан топилган ёш бола жасади, «электр заправкалар»да нархлар кўтарилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистонда электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи «Ўзэнергосотиш» компанияси ташкил этилади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» электр энергиясини етказиб бериш ва транзит қилишга жавобгар бўлади.
Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш бўйича қарор лойиҳасини ҳукуматга киритди. Хусусан, хориждан келаётганлар учун IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш режалаштирилмоқда.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги хусусий уйлардан бирининг ҳожатхонасидан тўрт ёшли боланинг жасади топилди. Қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши очилди.
Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбарияти октябрь охирида бўлиб ўтадиган ICTWeek Uzbekistan 2023 ҳафталигида «мобил қуллик»ка барҳам берилишини эълон қилади ва рақамни сақлаган ҳолда уяли алоқа операторини ўзгартириш тартибини намойиш этади, дея хабар қилди вазирлик «Газета.uz»га .
Туркманистондан Ўзбекистонга поезд вагонида умумий қиймати 15 млрд сўмлик қарийб бир миллион қути сигаретларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу бутун сентябрь ой давомида божхонада аниқланган ва олиб қўйилган ҳажмдан ҳам кўпроқ.
Ҳукумат қарори билан ҳар йили аҳоли зилзила вақтида ҳаракатланиш бўйича машғулотларда ўқитилади. Қолаверса, боғча болалари, мактаб, техникум ўқувчилари, олийгоҳ талабалари, шунингдек, ишчи-ходимлар ҳам махсус тайёргарликдан ўтказилади. Туристларга эса қўлланмалар тарқатилади.
Бизнес учун электр энергияси ва газ нархи ошади, оғир вазиятга тушиб қолган оилаларга комплекс ёрдам кўрсатилади, қамоқдан чиққанларни ишга олганларга субсидия ажратилади, эксклюзив ҳуқуққа эга субъектларнинг реестри шакллантирилади — 1 октябрдан нималар ўзгаради?
Бухоронинг чўл ҳудудларига ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган 1500 бош йўрға тувалоғи қўйиб юборилди. Қушлар БАА молиялаштирувчи «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» томонидан етиштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг