АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 19 январь куни қилган баёнотида Хитойнинг Синьцзян автоном ҳудудидаги уйғурларга нисбатан ҳаракатларини «геноцид» ва «инсон ҳуқуқларига қарши жиноят» дея эълон қилди.
Самарқанд вилоятида 2 нафар фуқаро вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланмоқда. Гумондорлардан бири ўз уйида вафот этди, жабрланган қиз бедарак йўқолди.
Янги — Ангрен ИЭС 5 блокидаги режали хизмат кўрсатиш пайтида портлаш юз берди. Ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳатлар сабабли вафот этди.
Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов Ўзбекистон президенти сайловларида қатнашиш истаги борлигини маълум қилди. «Керак бўлса, партия тузаман», — деди у.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасида «Шавкат Миромонович Мирзиёев» оилавий корхонаси фаолият юритади. Маълумотларга кўра, корхона 2020 йил 14 февраль куни Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган ва устав фонди 1000 сўмни ташкил этади.
Рашид Пирматов «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти раҳбари этиб тайинланди.
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иш фаолиятининг биринчи кунлари бўйича ўз таассуротлари билан бўлишди. Унинг айтишича, ходимлар ҳорғин, баъзи структуралар эса талабларга жавоб бермайди. У эндиликда вазирлик «янгича иш тартибига» ўтишини маълум қилди.
Жек Ма куз фаслидан буён илк бор оммага кўриниш берди. Alibaba асосчиси 20 январ куни қишлоқдаги ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш дастурининг онлайн-маросимида иштирок этди.
Шавкат Мирзиёев хорижда таълим олган ёшларни катта лавозимларга тайинлаганда уларда шошиб қолиш ҳолатлари кузатилаётганини таъқидлади. Давлат раҳбари бундай ёшларга миллий тарих ва қадриятларнинг ўрни ҳақида айтиб ўтди.
Қонунчилик палатаси депутатлари шахсий автомобилда йўловчи ташишни лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатидан чиқариш таклифини билдиришди. Бу тегишли қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида кўриб чиқилиши маълум қилинди.
«Юксалиш» УМҲ раиси Бобур Бекмурадов 2020 йилги давлат дастурининг 70 дан ортиқ банди 10 ойгача кечикиб бажарилганини маълум қилди. Унинг айтишича, масъул вазирлик ва идоралар «бажарилган» деб ҳисобот берган айрим вазифалар аслида бажарилмагани ҳам аниқланган.
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов Бухоро вилоятига прокурор бўлди. У ушбу лавозимда ишдан олинган Дилшод Файзиевнинг ўрнини эгаллади.
Тошкентнинг Бектемир туманида Howo оғир юк машинаси Cobalt устига ағдарилиб кетди. Ҳодиса натижасида Cobalt йўловчиси вафот этган.
Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икромов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. У ўтган йилнинг феврал ойидан буён иккала лавозимда ҳам бир вақтнинг ўзида фаолият олиб борган.
Тошкентда Халқаро Вестминистер университети рўпарасида ўртача нархларда хизмат кўрсатувчи Hampton by Hilton меҳмонхонаси қурилмоқда. Уни International Foodchain (KFC'ни бошқаради) таъсисчиларидан бири ва меҳмонхона иши билан шуғулланувчи тадбиркор очмоқда.
Санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ўринбосари Ботиржон Қурбонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши жамоавий иммунитет ҳосил бўлганлигини таъкидлади. «Жамоавий иммунитет аҳолининг 70−80 фоизи даражасида ҳали шаклланмаган. 30−40 фоиз атрофида бўлиши мумкин», деди у.
Ўзбекистон бўйлаб COVID-19 га қарши аҳолини эмлаш жараёни февраль ойининг оҳири, март ойининг бошида режалаштирилмоқда. Вакциналар 1−1,5 ой ичида келтирилиши кўзда тутилган.
Энергетика вазири Алишер Султонов 10 кун ичида ҳаво кескин совиши ҳақида гапириб, авваллари «деразалар яхши ёпиляптими, шамол кирмаяптими, эшиклар ёпиладими, эшикларни иситишни ҳам ўйлардик», — деди. Шунга кўра, 20 январдан 1 февралгача истеъмолчиларни электр энергия ва газ билан таъминлаш учун барча чоралар кўрилгани қайд этилди.
2020 йилда Ўзбекистондан 13,6 мингдан зиёдроқ киши чет элга кўчиб кетди. Уларнинг 64,3 фоизи Қозиғистонни танлади.
Шавкат Мирзиёев мамлакат мафкурасининг асосий ғоясини нималар ташкил этишини санаб ўтди. «Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади», — деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг