Россиянинг «Герофарм» компанияси ва маҳаллий Zuma Pharma корхонаси инсулин препаратларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. «Герофарм»нинг қайд этишича, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича режалар сақланиб турибди.
Физика бўйича 2023 йилги Нобель мукофоти электронлар бўйича экспериментал тажрибалар ўтказган олимлар Пьер Агостини, Ференц Крауз ва Анн Ле-Ҳуиллерга берилди.
Ўзбекистонда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб бўйича таълим олаётган хотин-қизлар учун давлат гранти ажратилади.
Арманистон депутатлари Гаагадаги Халқаро жиноят судининг Рим статутини ратификация қилишни маъқуллаб овоз берди. Бир ҳафта олдин Россия ТИВ Арманистонни бунинг оқибатлари ҳақида «огоҳлантирганди». Мазкур суд Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, «Яшил энергия» сертификати биржа савдоларига регистрант томонидан стандарт лотлар асосида сотувга қўйилади.
Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поездлар чипта нархлари кўтарилади. Хусусан, йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50 фоизга, «Афросиёб» электропоездлари чипталари эса 100 фоизга оширилади.
Ўзбекистонда электр ёқилғи қуйиш шохобчаларида электр энергиясига янги тарифлар жорий қилинганидан кейин нархлар кўтарилди ёки ошириш режалаштирилмоқда. Хусусан, TokBor компанияси нархларни бир кВт/соат учун 700 сўмга оширди.
Ўзбекистонда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларга ипотека кредитлари учун давлат субсидиялари бериш яна бошланди.
3 октябрь кунидан бошлаб Тошкент халқаро аэропорти ва Яккасарой ИИБ бекати оралиғида ҳаракатланувчи бепул микроавтобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Аввалроқ Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги кўприк орқали автобус ва юк машиналарининг ҳаракати чекланганди.
Пайшанба кунига қадар республиканинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта охирида Каспий денгиздан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат +20 даражагача пасаяди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card дастури иштирокчилари учун 10 та маслаҳат эълон қилди. Элчихона лотереяда иштирок этиш бепул эканини эслатиб, фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 2−10 ёшли болаларни ичак гельминтиозидан оммавий даволашнинг навбатдаги босқичи ўтказилади. СЭС ўтган йиллардаги тадқиқотлар ўз самарасини кўрсатгани, гельминтлар билан касалланиш 3−4 мартага камайганини айтмоқда.
Сахи Аннакличев Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. У бунга қадар «Ўзсаноатқурилишбанк» раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти COVID-19 га қарши вакциналар яратиш имконини берувчи mRNA синтези технологияларини ишлаб чиққан Каталин Карико ва Дрю Вайсманга берилди.
Қўшкўпир туманида 19-мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилингани аниқланди. Болаларнинг айтишича, уларни далага мактаб директори юборган. Директор ва шоли эккан фермер эса туғишган ака-укалар бўлиши мумкин. Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ҳолат назоратга олинганини билдирди.
Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси медаллари сони енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда кураш бўйича муваффақиятли чиқишлар эвазига 43 тага етди. Бироқ миллий терма жамоа турнир жадвалида бешинчи ўриндан олтинчи ўринга тушди.
Ўзбекистон президенти Доҳада Қатар амири билан музокаралар ўтказди. Мамлакатлар ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди. Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди.
ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Тошкент ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни 2000 ва 2300 доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахсларни қўлга олди.
2020 йилдан буён Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси лавозимида ишлаб келган Феруза Маҳмудова ўз миссиясини якунламоқда. Мамлакат ташқи ишлар вазири Эли Коэн элчига юксак фаолияти учун миннатдорлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев Қатарда бир қатор йирик компания ва ташкилот раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Хусусан, Al Mirqab Capital холдинги Ўзбекистонда логистика маркази, Nebras Power 1 ГВт қувватга эга шамол станцияси ва энергия сақлаш тизимини қуришни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг