Тўртта кинопремьера, Европа кинофестивали, Ўзбек миллий рақс кечаси, «Ўзбекистон солистлари» камера оркестри концерти, кўргазмалар, спектакллар, зиёфатлар ва кетма-кет 3 кунлик дам олиш давридаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Сармоя етишмаслиги сабаб Европа ва Марказий Осиё давлатлари иситиш сектори кўпинча стандартларга мос келмайдиган хизматлар кўрсатади ва харажатини тўлиқ қоплай олмайди, дейилади Жаҳон банкининг янги ҳисоботида. Банк таҳлилчилари ҳукуматларга барқарор иситиш тизимига ўтиш стратегиясини таклиф қилди.
2023 йилги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик қиличбоз қизлар илк марта олтин медалга эга чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 32 та медаль билан 6-ўринда бормоқда: 7 та олтин, 10 та кумуш, 15 та бронза. Совриндорлар рўйхати.
Бухорода хоразмлик 23 ёшли эркак ўзини автобус ғилдираклари остига ташлаб, воқеа жойида вафот этди. Марҳум Тошкентда IELTS имтиҳонини топшириб, уйига қайтаётган бўлган.
Бош вазир Сергелида содир бўлган портлашнинг эртаси куни ҳам ҳудудга бориб, аҳоли билан мулоқот қилди. У президентнинг ҳолат бўйича бош вазир ва ҳокимга тинимсиз қўнғироқлар қилгани, уларнинг давлат раҳбари эътиборидан четда қолмаслигини айтди.
Сенатор Қутбиддин Бурхонов Uzbekistan Airways кассаларида чипта сотиб олишда фуқаролик паспортининг асл нусхаси талаб қилинишини танқид қилди. Сенат бу муаммони ҳал этиш юзасидан компанияга сўров юборган. Компания «муаммони ҳал қилиш имконсиз» эканини айтиб, сўровни рад этган.
«Газета.uz» Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхонада юз берган портлашдан жабрланганлар билан суҳбатлашди. Гувоҳлар портлаш зарбаси уларни қандай орқага улоқтириб юборганини сўзлаб беришди ва уйидаги вайроналарни кўрсатишди. Портлаш сабаби эса ҳануз номаълумлигича қолмоқда.
Ўзбекистонда донор қони ва унинг таркибий қисмларини хусусий тартибда тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлашни амалга оширишга рухсат берилиши кутилмоқда. Тегишли қонунни Сенат маъқуллади.
МҲТИ Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасидан энг кўп даромадни Мирзо Улуғбек туманидаги уйлар келтираётганини маълум қилди. Уйлар нархи эса энг кўп Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманида қимматлаган. Ижарадан даромад ва уйлар нархи баландлиги аҳоли жамғармаларини кўчмас мулкка йўналтиришини рағбатлантиради.
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига Бердияр Жоллибеков, Наманган давлат педагогика институтига эса Баходир Хусанов ректор бўлди.
Сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунни маъқулланди.
Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримова ва унинг шеригига нисбатан айблов хулосасини киритди. Улар жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пул ювиш каби жиноятларда айбланмоқда. Прокуратура 483 млн долларлик активларни мусодара қилиш бўйича ҳам сўров киритган.
Ўзбекистон ҳудудида сўнгги 8 ойда 5772 та ЙТҲ содир этилган. Унда 5448 нафар киши жароҳатланган, 1415 нафар киши эса вафот этган. Аввалроқ мамлакатда январь-июль ойларида 1115 киши ЙТҲ оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундузи +23…+28 даража бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Тошкент туманида фуқаронинг юк машинаси мусодара қилинадиган бўлди. У бир неча кун олдин белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетгани учун 1 млн 650 минг сўм жаримага тортилганига қарамай, бу ҳаракатини қайта содир этган.
ФВВ маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда 131 та табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлган. Уларда 287 киши вафот этган бўлса, 300 га яқин фуқаро жароҳатланган. Ҳодисаларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган.
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим мавзе ҳамда маҳаллаларга, шунингдек, 3 та АГТКШга 29 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 га қадар газ етказиб бериш тўхтатилади.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 3 октябрдан 6 октябргача иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Тошкентдаги омборхонада юз берган портлашда шикастланган автомобиллар утилизацияга юборилади, деб хабар берди BYD. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади, дея таъкидлади компания.
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада чиққан кучли портлаш тафсилотлари: ёнғин келтирган зарарлар, вафот этган ва жароҳатланганлар, «Ан-Наср» футбол клубидан кетган Жалолиддин Машарипов, Тошкентдан Қарши ва Самарқандга қўшимча электропоезд ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг