Архив

ЖССТ қизамиқ билан касалланганлар сони ортаётганидан огоҳлантирмоқда
28 апрель 2023, 18:41

ЖССТ қизамиқ билан касалланганлар сони ортаётганидан огоҳлантирмоқда

Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган ЖССТ Европа минтақасида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари кўпайган. Ўзбекистонда уч ой давомида 26 та (ўтган йили — 8), Тожикистонда — 199 (451) ҳолат тасдиқланган.

Тошкентда навбат билан ичимлик суви ўчирилади. Рўйхат
28 апрель 2023, 17:30

Тошкентда навбат билан ичимлик суви ўчирилади. Рўйхат

Баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик учун таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкентнинг турли ҳудудларида навбат билан совуқ сув ўчирилади.

Ўзбекистон енгил атлетикачилари U-18 Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритди
28 апрель 2023, 17:28

Ўзбекистон енгил атлетикачилари U-18 Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритди

Тошкентда енгил атлетика бўйича ўтказилаётган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси учта медаль — 2 та кумуш ва битта бронзани қўлга киритди.

Ўзбекистоннинг янги Конституцияси бўйича референдумда 611 мингдан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди
28 апрель 2023, 17:16

Ўзбекистоннинг янги Конституцияси бўйича референдумда 611 мингдан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди

МСК 19−26 апрель кунлари бўлиб ўтган Конституция лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз беришда 611 минг 320 нафар фуқаро иштирок этганини маълум қилди.

Тошкентда ўтадиган бокс бўйича ЖЧда 13 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади (Рўйхат)
28 апрель 2023, 17:05

Тошкентда ўтадиган бокс бўйича ЖЧда 13 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади (Рўйхат)

30 апрель — 14 май кунлари Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида миллий терма жамоадан 13 нафар спортчи қатнашади. Улар орасида Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов каби Олимпия ўйинлари чемпионлари ҳам бор.

«Агробанк» халқаро инвестиция форумида иштирок этди
28 апрель 2023, 17:00

«Агробанк» халқаро инвестиция форумида иштирок этди

Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро инвестиция форумида «Агробанк» Германия банклари билан жами қиймати 50 млн евролик иккита ҳамкорлик битимини имзолади.

Тошкентни $250 млрдга сотиш бўйича эълон берган шахс мактаб ўқувчиси бўлиб чиқди
28 апрель 2023, 15:56

Тошкентни $250 млрдга сотиш бўйича эълон берган шахс мактаб ўқувчиси бўлиб чиқди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази 8-синф ўқувчиси Тошкент шаҳрини онлайн сотув платформасида 250 млрд долларга сотиш ҳақида эълон жойлаштирганини аниқланди. Ўсмир буни ҳазил тариқасида қилганини билдирди.

Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш учун «Ўрта Осиё-Марказ» газ қувури кўриб чиқилмоқда
28 апрель 2023, 15:42

Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш учун «Ўрта Осиё-Марказ» газ қувури кўриб чиқилмоқда

Россиядан Ўзбекистонга газни «Ўрта Осиё-Марказ» (CAC) газ қувури орқали етказиб бериш режалаштирилмоқда, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ етказиб бериш учун кўриб чиқилган бошқа — «Бухоро-Урал» газ қувури эскиргани сабабли мос келмайди.

Autodesk қурилиш саноатини рақамлаштиришда BIM`ни таклиф қилади
28 апрель 2023, 15:00

Autodesk қурилиш саноатини рақамлаштиришда BIM`ни таклиф қилади

Архитектура ва қурилиш саноати учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Autodesk корпорацияси самарали ҳамкорликни тавсия этмоқда.

Кучли таъсир қилувчи дориларни Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатишда гумонланган 30 нафар шахс ушланди
28 апрель 2023, 14:58

Кучли таъсир қилувчи дориларни Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатишда гумонланган 30 нафар шахс ушланди

Ўзбекистонга ноқонуний равишда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кириш ва уларни мамлакат бўйлаб тарқатиш билан шуғулланганликда гумонланган 30 нафар шахс ушланиб, уларга тегишли 75 275 дона дорилар олиб қўйилди.

Юнусободдаги маҳалла номини ажрашишлар кўпайгани учун ўзгартириш таклиф қилинди
28 апрель 2023, 14:33

Юнусободдаги маҳалла номини ажрашишлар кўпайгани учун ўзгартириш таклиф қилинди

Юнусободда салкам 30 йил «Шодлик» деб номланган маҳалла номи «тарихий аҳамият касб этиши учун» 2016 йили «Йўлайриқ» деб ўзгартирилган. Орадан етти йил ўтиб, маҳалла номини энди «Обиҳаёт» деб ўзгартиришмоқчи. Таъкидланишича, маҳалланинг ҳозирги номи ёш оилаларнинг тотувлигига халал бермоқда.

Шавкат Мирзиёев ёзда Италияга ташриф буюриши мумкин
28 апрель 2023, 14:21

Шавкат Мирзиёев ёзда Италияга ташриф буюриши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойида Италияга ташриф буюришни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидо.

ДХХ Тошкентда наркотик модда савдоси билан шуғулланишда гумонланган шахсларни ушлади
28 апрель 2023, 12:56

ДХХ Тошкентда наркотик модда савдоси билан шуғулланишда гумонланган шахсларни ушлади

Тошкент шаҳри ва вилоятида жами 2,6 кг «гашиш», 800 грамм «опий» ва бошқа психотроп дориларнинг савдосига чек қўйилди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши очилди.

Репродуктив тиббиёт ва генетика институти ташкил этилди
28 апрель 2023, 12:53

Репродуктив тиббиёт ва генетика институти ташкил этилди

Тошкент шаҳрида Репродуктив тиббиёт ва генетика институти очилди. 2023−2024 ўқув йилидан ушбу институтда клиник ординатура ташкил қилиниб, репродуктолог ва акушер-гинеколог каби мутахассислар тайёрлаш бошланади.

Тошкентдан Будапештга тўғридан-тўғри рейслар 2023 йилнинг иккинчи яримидан йўлга қўйилади
28 апрель 2023, 12:30

Тошкентдан Будапештга тўғридан-тўғри рейслар 2023 йилнинг иккинчи яримидан йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Венгрия 2023 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўз пойтахтлари ўртасида авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Тошкентдаги инвестиция форумида расмий Будапешт Ўзбекистон билан дронларни ишлаб чиқариш бўйича тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

Бухорода эркак бошқанинг дўконини 51 минг долларга сотмоқчи бўлди
28 апрель 2023, 12:01

Бухорода эркак бошқанинг дўконини 51 минг долларга сотмоқчи бўлди

Бухорода эркак сохта паспорт ва шартномани кўрсатиб, бировнинг дўконини икки аёлга 50,8 минг долларга сотмоқчи бўлди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади
28 апрель 2023, 11:48

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ҳарорат кундузи 28−33 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Бухорода қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади
28 апрель 2023, 11:30

Қашқадарё ва Бухорода қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитой копманияси билан битимлар имзоланди.

«Менинг йўлим» лойиҳасидаги таклифларга овоз бериш бошланди
28 апрель 2023, 11:02

«Менинг йўлим» лойиҳасидаги таклифларга овоз бериш бошланди

Open budget ахборот порталидаги «Менинг йўлим» лойиҳаси доирасида 10 мингтадан ортиқ ташаббусли таклифга овоз бериш жараёни бошланди, у 7 майгача давом этади.

Самарқандда 14 ёшли боладан $4,5 минг олиб, эвазига PUBG профилини бермаган ўсмирга жиноят иши қўзғатилди
28 апрель 2023, 10:52

Самарқандда 14 ёшли боладан $4,5 минг олиб, эвазига PUBG профилини бермаган ўсмирга жиноят иши қўзғатилди

Каттақўрғон туманида яшовчи 16 ёшли бола PUBG профилини сотишини айтиб 14 ёшли боладан 4,5 минг доллар олган. Бироқ профилни унга бермай, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг