Судандаги Ғарбий Дарфур провинциясининг Генейна шаҳрида юзага келган тўқнашувлар оқибатида 129 нафар инсон вафот этган ва 198 киши жароҳатланган. Зўравонликлар 16 январь куни Генейна шаҳрида яшовчи фуқаронинг ўлдирилишидан сўнг бошланган.
Фарғона вилоятида 19 ёшли қиз ва аёл олиб кетилиб, асоссиз ушлаб турилгани ва зўрлангани ҳақида хабар тарқалган. Вилоят прокуратураси ушбу ҳолатни тасдиқланмаганини маълум қилди.
Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва «Агробанк» вилоят бошқармаси бошлиғи Зафаробод ва Мирзачўл туманларига ҳокимликка тайинланди. Эски ҳокимларнинг бошқа ишга ўтгани хабар қилинди.
2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрь кунига қадар «тонировка учун» жами 82 125 та рухсатнома берилган ва 302 млрд 635 млн сўм пул маблағлари ундирилган.
Сергели туманида 14 туп дарахт экскватор билан ноқонуний тарзда қўпориб ташланди. Етказилган зарар 151 млн 194 минг сўмга баҳоланмоқда.
Самарқанддаги болалар боғчасида тарбияланувчини калтаклаган мудира ўз вазифасидан озод этилади. Боланинг қўллари ва юзига урилганлиги ҳолати юзасидан судга оид экспертиза тайинланди.
Қозоғистонда 1 февралдан «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш жараёнлари бошланади. Йилнинг биринчи ярмида 2 млн киши, иккинчи ярмида эса 3−4 млн киши эмланиши режалаштирилган.
Лойиҳадан тортиб назоратгача — президент ҳужжатлари ижросининг янги тўрт босқичли тизими жорий этилади. «Ижро тизимидаги энг катта муаммо — дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
AҚШнинг Aфғонистондаги элчихонасининг америкаликларни мамлакатни тарк этишга чақириғи, Россия ташқи ишлар вазирининг Ғарбда Telegram блокланиши мумкинлигини таъкидлангани, Таиландда 10 долларлик туристик йиғимнинг жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент фармони билан пандемия даврида тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар 2021 йил охиригача сақлаб қолиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, 20 мингта тадбиркорнинг 400 млрд сўм солиғи тўлови кечиктирилади. Лойиҳа муҳокамаси 27 январга қадар давом этади.
2021 йилги халқаро жиноятчилик даражаси индексида Ўзбекистон хавфсизлик бўйича 40-ўринни эгаллади. 2020 йил ярим йиллиги бўйича ҳисоботда Ўзбекистон 26-ўринда эди.
Президент фармони лойиҳасига кўра, 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари республика бўйлаб самолёт билан саёҳат қилганда, чипта нархининг 30 фоизи қайтарилиши (cash back тартиби) мумкин.
Ўзбекистонда пандемия ҳукмрон бўлган 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этиб, бир йил аввалгига нисбатан 21 мингта (13,58 фоиз) кўпроқ ўлим қайд этилди. Қайд этилган ўлим ҳолатларининг 60 фоизига қон айланиш тизими касалликлари сабаб бўлган.
Финляндия коронавирусга қарши курашиш мақсадида яқин орада мамлакатга кириш бўйича чекловларни кучайтирмоқда ва туристлар қабул қилинмаслиги маълум қилинди. Австралия эса йил оҳиригача чегараларни тўлиқ очмаслиги мумкин.
Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, 1 мартдан газ импорти учун белгиланган божхона божини бекор қилиш, электр энергияси ва газ улгуржи бозорини шакллантириш орқали соҳадаги монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Дарахт кесишга жорий этилган мораторий муддатини 2021 йил охиригача узайтириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти юклатилиши мумкин.
2021 йилги давлат дастури лойиҳасидан янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талабини бекор қилиш таклифи ўрин олган. Жамоатчилик билдирган таклифларда ЙҲХХнинг асосий фаолиятини «фуқароларга кўмак бериш»га йўналтириш мақсад қилинган. Муҳокама 10 кун давом этади.
1 июлдан бошлаб ишламайдиган фуқаролар пенсияга чиқишлари учун, уларнинг турмуш ўртоқлари ҳар ойда ўз даромадидан ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин бўлади. 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар сўралмасдан ҳисобланади.
Ўзбекистон бўйича мавжуд жами 10 008 та мактабнинг 318 таси (162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали) қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилмоқда. Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори.
Бухоро вилоятида шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари бўлимга тегишли 24 дона «LED» экранларини белгиланган талабларга зид равишда ҳисобдан чиқарганликлари аниқланди. Умумий ҳисобда 263,5 млн сўмлик давлат мулки талон-торож қилинганлиги маълум бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг