Архив

Сурхондарёда мактаб директори калтакланди. Ҳоким ҳолатни назоратга олди
1 сентябрь 2023, 10:19 1

Сурхондарёда мактаб директори калтакланди. Ҳоким ҳолатни назоратга олди

Сурхондарё ҳокими билан можародан сўнг омма эътиборига тушган Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова ўқитувчилардан бирининг турмуш ўртоғи томонидан аёвсиз калтакланди. Вилоят ҳокими жабрланувчининг олдига бориб, вазиятни назоратга олганини билдирди.

Oson — МБ жаримаси ва трансчегаравий транзит операциялар тақиқланиши ҳақида
31 август 2023, 22:34

Oson — МБ жаримаси ва трансчегаравий транзит операциялар тақиқланиши ҳақида

«Газета.uz»га Brio Group (Oson) МБ қўллаган жарима юзасидан изоҳ берди. Шунингдек, тўлов ташкилотлари 5 сентябрдан трансчегаравий транзит операциялар тақиқланиши ҳақида огоҳлантирилгани айтилди. Компания МБдан миллионлаб мижозларга таъсир қилувчи масала бўйича шаффоф мулоқот ташкил этишни сўраяпти.

3 йилга қамалган Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими озодликка чиқарилди
31 август 2023, 20:09

3 йилга қамалган Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими озодликка чиқарилди

Мансаб сохтакорлиги ва ер бериш тартибини бузишда айбли деб топилиб, 3 йилга қамалган Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев Олий суднинг кассация инстанциясида озодликка чиқарилди. Бундай ҳукмга унинг пушаймонлиги ва моддий зарарни тўлиқ қоплагани сабаб қилиб кўрсатилган.

Мустақиллик байрами арафасида 286 киши афв этилди
31 август 2023, 19:32

Мустақиллик байрами арафасида 286 киши афв этилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 286 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 30 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Chery Arrizo 6 Pro автомобили эгалари учун байрам ташкил қилинди
31 август 2023, 19:00

Chery Arrizo 6 Pro автомобили эгалари учун байрам ташкил қилинди

Roodell компанияси — Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори Arrizo 6 Pro автомобили эгалари учун Sinbad бассейн комплексида ажойиб байрам ташкил қилди.

Бен Уоллес Британия мудофаа вазири лавозимини тарк этди
31 август 2023, 18:28

Бен Уоллес Британия мудофаа вазири лавозимини тарк этди

2019 йилдан буён Буюк Британия мудофаа вазири сифатида ишлаб келган Бен Уоллес истеъфога чиқди. У Украинага кўрсатилаётган ёрдамни кучайтиришда ҳал қилувчи ролни ўйнаган. Уоллеснинг ўрнини Энергетика вазирлигини бошқарган Грант Шаппс эгаллади.

«Ўзсувтаъминот» ва «ТошуйжойЛИТИ» акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш вазирлигига ўтказилди
31 август 2023, 18:04

«Ўзсувтаъминот» ва «ТошуйжойЛИТИ» акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш вазирлигига ўтказилди

Президент фармонига кўра «Ўзсувтаъминот», «Ўзоғирсаноатлойиҳа» ва «ТошуйжойЛИТИ» АЖлари акцияларини бошқариш ваколати Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ўтказилди.

Қонун талабларини бузгани учун Oson`га жарима санкцияси қўлланди
31 август 2023, 16:18

Қонун талабларини бузгани учун Oson`га жарима санкцияси қўлланди

Марказий банк жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузгани учун Brio Group (Oson) тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланганини маълум қилди.

Хоразм ва Бухородан Тошкентга қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилди
31 август 2023, 15:27

Хоразм ва Бухородан Тошкентга қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Урганч, Хива ва Бухородан Тошкентга, шунингдек, Тошкентдан Бухоро вилоятининг айрим туманларига қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда қатағон қурбонлари хотираси улар яшаган маҳаллаларда абадийлаштирилади
31 август 2023, 15:07

Ўзбекистонда қатағон қурбонлари хотираси улар яшаган маҳаллаларда абадийлаштирилади

Шавкат Мирзиёев иштирокида Тошкентдаги Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Президент қатағон қурбонлари яшаган маҳаллаларда уларнинг номлари, фаолиятини муҳрлаб қўйиш зарурлигини таъкидлади.

«Кафолат хатлари олинган». Навоий вилояти ҳокимлиги танқидларга учраётган «Стихия» фестивали ҳақида
31 август 2023, 14:20

«Кафолат хатлари олинган». Навоий вилояти ҳокимлиги танқидларга учраётган «Стихия» фестивали ҳақида

Навоий вилоятида ўтказиладиган «Стихия» фестивали танқидларга учрагани ортидан вилоят ҳокимлиги муносабат билдириб, менталитетга хос бўлмаган ҳар қандай тадбирга қарши эканини маълум қилди. «Маънавиятимизга зид бўлган ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича кафолат хатлари олинган», — дейилади унда.

100 ёшга тенг «Бўзсув ГЭС-1» янги қувватларда ишга туширилди
31 август 2023, 13:00

100 ёшга тенг «Бўзсув ГЭС-1» янги қувватларда ишга туширилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида ёши 100 га етган «Бўзсув ГЭС-1» станцияси модернизациядан сўнг яна ишга туширилди. Эндиликда ГЭС йилига ўртача 44,4 млн кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Ўзбекистон Россиянинг Белгород вилоятига 12 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди
31 август 2023, 12:46

Ўзбекистон Россиянинг Белгород вилоятига 12 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди

Россиянинг Белгород вилоятига Ўзбекистоннинг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари томонидан 12 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Юкда кийим-кечак ва пойабзаллар, дори-дармон, шунингдек, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари мавжуд.

Zira.uz жамоасидан байрам дастурхони
31 август 2023, 12:23

Zira.uz жамоасидан байрам дастурхони

Байрамона ош, қозон кабоб, товуқли ҳамда қийма кабоб, жульен сомса, тандир сомса, чак-чак, «Мидия» пахлаваси, безе ва ёнғоқли печеньелар — Zira.uz Мустақиллик байрамида тайёрлаш учун мазали ва фойдали, қолаверса, дастурхонингизга кўрк бериб турувчи таомлар ва ширинликлар рўйхатини тақдим этади.

Фуқаролар Open Budget лойиҳаси бўйича овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирилди
31 август 2023, 12:13

Фуқаролар Open Budget лойиҳаси бўйича овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббусли бюджет доирасида мажбурий овоз бериш ҳолатлари ҳақида Open Budget порталида хабар беришга чақирди. Ушбу қоидабузарлик учун 16,5 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача жарима назарда тутилган.

Бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотларни эълон қилиш тикланди
31 август 2023, 11:51

Бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотларни эълон қилиш тикланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги январь ойи ўрталарида тўхтатиб қўйилган бюджетнинг кунлик даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишни тиклади. 28 август куни харажатлар даромадлардан 7 баравар кўпроқ бўлди.

Байрам кунлари ёғингарчилик кутилмайди
31 август 2023, 11:46

Байрам кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Икки кун давом этган ёмғирлардан сўнг Ўзбекистонда байрам кунлари қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, кундузи ҳарорат +30, кечаси эса +14 даражагача салқин бўлади.

Ўзбекистонда уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди
31 август 2023, 11:37

Ўзбекистонда уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди

Ўзбекистонда уй-жой нархининг ўсиши тезлашди, дейилади МБ шарҳида. Иккиламчи уйлар нархи йиллик ҳисобда 27,2 фоизга, янги уйларники 21 фоизга ошди. Талаб асосан ипотека кредитлари ҳисобига ортмоқда. Тошкентда ер участкалари нархи сотихига 282 млн, уй-жойлар нархи квадратига 11,3 млн сўмгача етди.

Самарқандда Осиё ва Европа давлатлари вакиллари озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилади
31 август 2023, 11:19

Самарқандда Осиё ва Европа давлатлари вакиллари озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилади

7−8 сентябрда Самарқандда бўладиган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда 30 дан ортиқ давлат, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашади. Кун тартибидан «Ноль очлик» мақсадига эришиш, мамлакатлараро маҳсулот етказиб бериш учун экспресс йўлакларни очиш ва бошқалар ўрин олган.

Болалар муассасалари яқинида улар учун хавфсиз кўчалар бўлиши керак
31 август 2023, 11:11

Болалар муассасалари яқинида улар учун хавфсиз кўчалар бўлиши керак

Ўзбекистонда болалар муассасалари яқинида хавфсиз кўчалар яратиш маданияти мавжуд эмас. Юзлаб одамлар ҳафталаб президент иштирокида очилган Республика болалар кутубхонаси яқинидаги ҳудудни ободонлаштирди, бироқ яқин атрофдаги кўчалар ва чорраҳани тартибга келтиришни ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг