Архив

Самарқандда 30 бош тошбақа ёввойи табиатга қайтарилди
31 май 2024, 16:28 1

Самарқандда 30 бош тошбақа ёввойи табиатга қайтарилди

Самарқанд шаҳрида 30 бош Марказий Осиё тошбақаси болалари ноқонуний сотувдан олиб қўйилди ва ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш ишлари кетмоқда.

Ёз қуруқ ва жуда илиқ ҳаво билан бошланади
31 май 2024, 16:13

Ёз қуруқ ва жуда илиқ ҳаво билан бошланади

Ўзбекистонда ёз фасли қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво билан бошланади. Шанба, якшанба кунлари ҳарорат кечалари 14−19 даража илиқ, кундузи 31−34 даража иссиқ бўлади.

Жаҳонгир Азимов: «Ўша кунги воқеалар ривожини тўлиқ ўрганиш керак»
31 май 2024, 15:58 1

Жаҳонгир Азимов: «Ўша кунги воқеалар ривожини тўлиқ ўрганиш керак»

Масс-медиа фонди янги директори Жаҳонгир Азимов ўзининг Telegram каналида Muna Mug компанияси раҳбари Фаррух Ҳакимовнинг фотограф Камиль Еникеевга қилган тажовузкор ҳаракатларига муносабат билдирди. У ҳаракатни номақбул деб атади ва бу қонун билан жазоланиши кераклигини таъкидлади.

Истеъмол лимитдан 10 фоиздан кўпроққа ошса, бизнес газ ва электр учун 2 бараварлик тарифда тўлайди — энергетика вазири
31 май 2024, 15:10

Истеъмол лимитдан 10 фоиздан кўпроққа ошса, бизнес газ ва электр учун 2 бараварлик тарифда тўлайди — энергетика вазири

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахслар учун белгиланган лимитнинг 10 фоизидан ортиғи миқдорида газ ёки электр энергияси истеъмоли учун оширувчи коэффициентлар қўлланади, деди энергетика вазири. Истеъмолчилар энергоаудити бўйича ҳам янги тартиб жорий этилади.

Шавкат Мирзиёев Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди (фото)
31 май 2024, 14:43

Шавкат Мирзиёев Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди (фото)

Бухоро вилоятига борган Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Президент, шунингдек, мажмуадаги «юз йил вайрон бўлиб ётиб», тикланган Тоқи миёна дарвозасини кўздан кечирди. «Энди бу ердаги ҳар бир обидага битиклар ёзиб қўйиш керак», — деди у. Фото.

Кўчмас мулкдан келадиган даромадни қандай ҳисоблаш керак?
31 май 2024, 13:35

Кўчмас мулкдан келадиган даромадни қандай ҳисоблаш керак?

Дейлик, кўчмас мулкка инвестиция киритмоқчисиз. Тошкентда уй-жой нархлари ўсиши ҳисобга олинса, харажатингиз 5−7 йил ичида ўзини оқлаши керак. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Денис Соколовнинг навбатдаги мақоласи — кўчмас мулкка инвестициядан даромад олиш ва ҳақиқий даромадни тўғри ҳисоблаш ҳақида.

Бюджети чекланган харидор қандай кўчмас мулкка инвестиция киритса мақсадга мувофиқ?
31 май 2024, 13:04

Бюджети чекланган харидор қандай кўчмас мулкка инвестиция киритса мақсадга мувофиқ?

Тошкентда сотиб олинган кўчмас мулк ўз эгасини ўсиш потенциалига эга активлар билан таъминловчи барқарор пассив даромад манбаидир. Realting кўчмас мулк платформаси мутахассислари Андрей Содиқов ва Ботир Абдураҳмонов кўчмас мулкка узоқ муддатли инвестицияларни қандай режалаштириш ҳақида сўз юритади.

Каринэ Агавелян тожикистонлик ва қозоғистонлик тадбиркор аёллар учун тренинглар ўтказди
31 май 2024, 13:00

Каринэ Агавелян тожикистонлик ва қозоғистонлик тадбиркор аёллар учун тренинглар ўтказди

WeFintech дастури доирасида Uzum Academy раҳбари Каринэ Агавелян тожикистонлик ва қозоғистонлик тадбиркор аёллар учун маҳорат дарси ўтказди.

Эркинлик фестивали. Очиқ осмон остидаги 16 та жаз концерти қандай қилиб Тошкентни эркинроқ қилгани ҳақида
31 май 2024, 12:45

Эркинлик фестивали. Очиқ осмон остидаги 16 та жаз концерти қандай қилиб Тошкентни эркинроқ қилгани ҳақида

Тошкентдаги Халқаро жаз фестивалининг барча концертларини очиқ ҳавода ўтказиш ташаббуси шаҳар аҳлига ўзининг ижобий маънода яширин жиҳатларини кашф этиш имконини берди. Бундай тадбирлар нимаси билан муҳим ва қандай қилиб уларни янада яхшироқ қилиш мумкин — Сабина Бакаева шу ҳақда мушоҳада юритади.

Словения Фаластинни мустақил давлат деб тан олишга қарор қилди
31 май 2024, 12:33

Словения Фаластинни мустақил давлат деб тан олишга қарор қилди

Словения ҳукумати Фаластиннинг мустақиллиги ва суверенитетини тан олмоқчи. «Фаластинни тан олиш икки давлат ва халқнинг тинч-тотув яшаши учун ягона йўлдир», — деди Словения ташқи ишлар вазири. Бир неча кун аввал Европанинг учта давлати ҳам Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганди.

Бухорода жадидлар мероси музейи очилади
31 май 2024, 11:40

Бухорода жадидлар мероси музейи очилади

Бухоро шаҳридаги Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейи очилади. У Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тизимига киритилади.

Хитой дўстлик элчилари бўлмиш пандаларни АҚШга қайтармоқда
31 май 2024, 11:24

Хитой дўстлик элчилари бўлмиш пандаларни АҚШга қайтармоқда

Хитой йирик пандаларни Вашингтон ҳайвонот боғига қайтаради — йил охиригача у ерга пандалар жуфтлиги етказилади: Бао Ли ва Цин Бао. АҚШнинг биринчи хоними буни тарихий лаҳза деб атади. АҚШ ОАВ Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги тарангликни инобатга олиб, бу кутилмаган янгилик бўлганини таъкидламоқда.

Ҳакамлар ҳайъати Трампни ноқонуний тўловлар бўйича айбдор деб топди
31 май 2024, 10:48

Ҳакамлар ҳайъати Трампни ноқонуний тўловлар бўйича айбдор деб топди

Нью-Йорк ҳакамлар ҳайъати Доналд Трампни порноактрисага тўланган пулни яшириш учун ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбдор деб топди. Шу тариқа, у жиноий ишда айбдор деб топилган биринчи АҚШ президенти бўлди. Ҳукм 11 июль куни эълон қилинади.

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига боради
31 май 2024, 10:04

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига боради

Жума куни Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига боради. Ташрифда лойиҳалар билан танишиш, янги объектларни ишга тушириш ва вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказиш режа қилинмоқда.

Тарифлар оширилгач, электр ва газ истеъмоли камайди — энергетика вазири
31 май 2024, 09:43 1

Тарифлар оширилгач, электр ва газ истеъмоли камайди — энергетика вазири

Тарифлар оширилганидан сўнг май ойида Ўзбекистонда 2023 йилнинг шу даврига нисбатан электр истеъмоли 324 млн кВт/соатга, газники 125 млн куб метрга камайди, деди энергетика вазири. Унинг айтишича, абонентлар ва корхоналар сони кўпайиши билан истеъмолнинг камайиши энергия тежамкорлигидан далолатдир.

Болаларни жисмоний жазолашга чек қўйиш — етакчилар ва ҳамжамиятлар, оилалар ва ота-оналарнинг жамоавий мажбуриятидир
31 май 2024, 08:17

Болаларни жисмоний жазолашга чек қўйиш — етакчилар ва ҳамжамиятлар, оилалар ва ота-оналарнинг жамоавий мажбуриятидир

Ҳар йили баҳорда, 30 апрелда Халқаро болаларни жисмоний жазолашга чек қўйиш куни нишонланади. ЮНИСЕФ вакили Антония Людеке ўз мақоласида болаларни зўравонликларсиз тарбиялаш, уларнинг қадр-қимматини ҳурмат қилишга асосланган ўқитиш усулларига ўтишнинг аҳамияти ҳақда сўз юритади.

1 июндан Тошкент шаҳри ва вилоятида тезкор мурожаатлар учун 112 рақами ишга тушади
31 май 2024, 00:04

1 июндан Тошкент шаҳри ва вилоятида тезкор мурожаатлар учун 112 рақами ишга тушади

112 ягона диспетчерлик хизмати 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоятида, кейинчалик босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ишга туширилади. Бу рақам фавқулодда вазиятлар вақтида шошилинч ёрдам олишга мўлжалланган бўлиб, АҚШдаги 911 хизматининг аналоги ҳисобланади.

Иқлим инқирози сабаб 2023 йилда бир ойлик аномал иссиқлик кузатилди — тадқиқот
30 май 2024, 23:30

Иқлим инқирози сабаб 2023 йилда бир ойлик аномал иссиқлик кузатилди — тадқиқот

Дунё аҳолисининг деярли 80 фоизи 2023 йилда камида 31 кун давомида аномал иссиқликни бошдан кечирди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, антропоген омиллар таъсирида юзага келган иқлим инқирози бўлмаганда, бу кунлар анча кам бўлар эди.

30 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
30 май 2024, 22:22

30 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

2026 йилгача ЖСТга аъзо бўладиган Ўзбекистон, энергия самарадорлиги рейтингини жорий этиш таклифи, тартибга солинаётган хорижий консультантларни жалб қилиш тизими, 35 млрд долларга етган давлат қарзи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистонда ICESCO минтақавий ваколатхонасини очилиши режалаштирилмоқда
30 май 2024, 22:10

Ўзбекистонда ICESCO минтақавий ваколатхонасини очилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) минтақавий ваколатхонаси очилиши мумкин. Қўлёзмаларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича тажриба алмашиш, араб тили ўқитувчиларини тайёрлаш ҳам кўзда тутилган. Президент ташкилот бош директори билан шу масалаларни муҳокама қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг