Архив

Балиқчилик лойиҳаларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади
23 август 2023, 21:21

Балиқчилик лойиҳаларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади

Аҳоли ва тадбиркорлар балиқчилик билан шуғулланиш учун 50 млн сўмгача гаровсиз кредит олишлари мумкин. Балиқчилик хўжаликлари учун сув ҳавзалари участкалари онлайн-аукцион орқали ижарага берилади.

2025 йилгача «Газли» газ омбори сиғимини икки баравар ошириш режалаштирилмоқда. Лойиҳа ҳақида нималар маълум?
23 август 2023, 20:14

2025 йилгача «Газли» газ омбори сиғимини икки баравар ошириш режалаштирилмоқда. Лойиҳа ҳақида нималар маълум?

«Ўзбекнефтгаз» ва Россиянинг «Форус» компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган Gazli Gas Storage ҚК 2025 йилгача «Газли» ерости газ омбори қувватини икки баробарга оширишни режалаштирмоқда. «Ўзбекистонда нефть ва газ саноатининг ҳолати тўғрисида»ги маъруза муаллифлари айрим саволларни ўртага ташлашди.

Ҳиндистоннинг «Викрам» модули Ой юзасига муваффақиятли қўнди (видео)
23 август 2023, 19:12

Ҳиндистоннинг «Викрам» модули Ой юзасига муваффақиятли қўнди (видео)

Ҳиндистоннинг бортида ойкезари бўлган «Викрам» модули Ой юзасига муваффақиятли қўнди. Мамлакат бу билан СССР, АҚШ ва Хитойдан кейин ўз аппаратини Ой юзасига қўндирган тўртинчи давлатга айланди.

«Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувни имзолади
23 август 2023, 19:09

«Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувни имзолади

«Ўзбекнефтгаз» ва Socar компаниялари Ўзбекистон ва Озарбайжонда нефть-газ соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

Хитойнинг Оmoda автомобил бренди Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда
23 август 2023, 19:00 1

Хитойнинг Оmoda автомобил бренди Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

Тез орада Оmoda C5 фастбэк кроссовери Ўзбекистонда сотувга чиқарилади. Tashkent City`да онлайн шаклда бўлиб ўтган тақдимот давомида компания вакиллари янги моделнинг асосий афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.

«Толибон» ҳокимиятга келгач, юзлаб собиқ афғон расмийлари ва ҳарбийлари қатл этилди — БМТ
23 август 2023, 18:05

«Толибон» ҳокимиятга келгач, юзлаб собиқ афғон расмийлари ва ҳарбийлари қатл этилди — БМТ

БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси «Толибон» ҳокимиятга келганидан бери ағдарилган афғон ҳукумати амалдорлари ва аскарларининг камида 218 та ҳолатда судсиз қатл этилганини қайд этди.

«Президент гранти берилади». Олий таълим вазирлиги — максимал балл тўпласада, контрактга кирганлар ҳақида
23 август 2023, 17:40

«Президент гранти берилади». Олий таълим вазирлиги — максимал балл тўпласада, контрактга кирганлар ҳақида

Кўпчилик имтиҳонда максимал балл тўплаганига қарамасдан, «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига берилган имтиёз сабаб контракт асосида ўқишга кирди. Фаоллар бундай имтиёзни «ўта адолатсиз» деб атади. Вазирлик максималл балл тўплаган 200 нафар талабага «президент гранти» берилишини маълум қилди.

Тошкентда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори жаримага тортилди
23 август 2023, 17:25

Тошкентда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори жаримага тортилди

Яшнобод туманидаги 149-мактаб директори ўқитувчиларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига жалб қилган учун жаримага тортилди.

«Кичик ва ўрта бизнес учун кредит беришни енгиллаштиришга ҳаракат қилишимиз керак» — Улуғбек Таваккалов КЎБ соҳасида банк маҳсулотларини ривожлантириш ҳақида
23 август 2023, 17:00

«Кичик ва ўрта бизнес учун кредит беришни енгиллаштиришга ҳаракат қилишимиз керак» — Улуғбек Таваккалов КЎБ соҳасида банк маҳсулотларини ривожлантириш ҳақида

ASUS вакиллари Tenge Bank бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов билан шахсий ва корпоратив маълумотларни сақлашнинг аҳамияти, банкларнинг кичик ва ўрта бизнес секторида ривожланаётгани, КЎБ учун оммабоп ва кам баҳоланаётган кредитлаш маҳсулотлари ҳақида суҳбатлашди.

Сурхондарёда археологик ёдгорликлар тупроғидан молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди
23 август 2023, 16:55

Сурхондарёда археологик ёдгорликлар тупроғидан молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди

Шўрчи туманидаги маданий мерос объектлари ҳудудларида ғишт ишлаб чиқарилаётгани, тупроғидан молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди. Бунинг оқибатида ёдгорликларга 3,1 млрд сўмлик зарар етказилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» — электробус ҳайдовчиларининг қувватлашдаги муаммолардан қилган шикояти ҳақида
23 август 2023, 16:11 1

«Тошшаҳартрансхизмат» — электробус ҳайдовчиларининг қувватлашдаги муаммолардан қилган шикояти ҳақида

Тошкентда электробус ҳайдовчиларининг машиналарни қувватлаш бўйича қилган шикояти бошқа автопарклардаги қувват жойларини бўлиб бериш орқали ҳал этилди. «Тошшаҳартрансхизмат», шунингдек, ҳайдовчиларнинг кечикаётган маошлари ҳафта охиригача тўлаб берилишини ваъда қилди.

Ўзбекистонда 193 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди
23 август 2023, 15:02

Ўзбекистонда 193 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди

Давлат ОТМлари бакалавриатига кириш тест синовлари натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди (шундан 42,6 минги грант асосида). Давлат гранти асосида ўртача балл 119,3 ни, тўлов-контрактники эса 93,3 баллни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг БМТдаги янги вакили иш бошлади
23 август 2023, 14:41

Ўзбекистоннинг БМТдаги янги вакили иш бошлади

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили Улуғбек Лапасов бош котиб Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди ва иш фаолиятини бошлади.

Қўқон педагогика институти декани $4 минг олаётганда ушлангани айтилмоқда
23 август 2023, 14:15

Қўқон педагогика институти декани $4 минг олаётганда ушлангани айтилмоқда

Қўқон давлат педагогика институти декани фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Бу каби ҳолат Хоразм вилоятида ҳам қайд этилди.

Тошкентда ҳайдовчилар чорраҳалардаги «тузоқ»лардан норози
23 август 2023, 13:11

Тошкентда ҳайдовчилар чорраҳалардаги «тузоқ»лардан норози

Пойтахтдаги ҳайдовчилар чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлган вазиятларни «тузоқ» деб атамоқда. Расмийлар вазиятни ўрганаётганини билдирди.

Қашқадарёда XIII-XIV асрларга оид қишлоқ харобалари топилди
23 август 2023, 11:55

Қашқадарёда XIII-XIV асрларга оид қишлоқ харобалари топилди

Муборак туманидаги Хўжа Равшан обидаси ҳудудида Амир Темур даврига мансуб қишлоқ харобалари, хусусан, 4 та хона, кошин, сирланган сопол, металлдан ясалган хўжалик жиҳозлари топилди.

USAIDнинг Ўзбекистондаги миссиясига Дэвид Хофман раҳбар бўлди
23 август 2023, 11:51

USAIDнинг Ўзбекистондаги миссиясига Дэвид Хофман раҳбар бўлди

Дэвид Хофман USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори бўлди. Миссия 2020 йил сентябрь ойида иш бошлаган. Микаэла Мередит унинг илк директори эди. USAID раҳбари Саманта Пауэр АҚШ Ўзбекистон халқини янада қўллаб-қувватлашга содиқлигини таъкидлади.

Пара пауэрлифтинг бўйича ЖЧда ўзбекистонликларнинг барчаси медалларга эга чиқди
23 август 2023, 11:03

Пара пауэрлифтинг бўйича ЖЧда ўзбекистонликларнинг барчаси медалларга эга чиқди

БААда ёшлар ўртасида пара пауэрлифтинг бўйича ўтган Жаҳон чемпионатида 7 нафар ўзбекистонлик спортчининг 4 нафари олтин, 1 нафари кумуш ва 2 нафари бронза медалига сазовор бўлди. Унда қатнашган аёл атлетлардан бири Руҳшона Ўктамова 95 кг тош кўтариб, Осиё рекордини янгилади.

Яна икки пиёда Тошкентнинг хавфли ва нотўғри лойиҳалаштирилган кўчалари қурбонига айланди
23 август 2023, 10:41

Яна икки пиёда Тошкентнинг хавфли ва нотўғри лойиҳалаштирилган кўчалари қурбонига айланди

Тошкентда рўй берган иккита ЙТҲда икки пиёда ҳалок бўлди. Урбанистлар томонидан бир неча бор танқид қилинган собиқ Оқтепа айланма йўлида 69 ёшли аёл уриб юборилди. Шунингдек, Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги тугатилган, тартибга солинмаган ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган эркак ҳалок бўлди.

Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси 24 август куни чақирилади
23 август 2023, 10:30

Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси 24 август куни чақирилади

Сенатнинг 24 августдаги ялпи мажлисида валютани тартибга солиш, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ер қаъри тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Сурхондарё ва Хоразм вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари натижалари ҳам муҳокама қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг